Ҳужжатларни қалбакилаштириш
Ҳужжатларни қалбакилаштириш – муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятлардан озод этадиган расмий ҳужжатлар, штамп, муҳр, бланкалар таиёрлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ жиноят. Асл ҳужжатларнинг шакли ва мазмунини ўзгартириш ҳам Ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳисобланади. қонунда бу хилдаги ҳаракатлар учун жиноий ҳуқуқий жавобгарлик белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноят содир этган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқб-н жазоланиши кўрса-тилган. Бундай ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса жазо янада кучайтирилади.
Ўзбекистон Республикасида олдин мавжуд бўлмаган ҳужжатлар юзасидан қонунлар қабул қилинмоқда. Булар жумласига „Ахборотлаштириш тўғрисида“ги қонуннинг янги таҳрири (2003-йил 11-декабр), „Электрон рақамли имзо тўғрисида“ги қонун (2003-йил 11-декабр), „Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида“ги (2004-йил 29-апрел) қонунлар киради. Бу қонунларда ҳам Ҳужжатларни қалбакилаштириш га алоқадор жавобгарлик кўрсатиб ўтилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |