Ҳолокост
- Ушбу мақола Ҳолокост ҳақидадир. Ҳолокост сўзининг бошқа маънолари учун бу ерга қаранг.
Ҳолокост (инглизча: ҳолоcауст, қадимги юнонча: ὁλοκαύστος — „қурбонлик“):
- қисқа маъноси — Иккинчи жаҳон уруши вақтида[1] Германияда, унинг иттифоқдошларини ва бостириб олган ҳудудларда яшаган яҳудийларни таъқиб қилганлар ва уларни қириб ташлаганлар[2]; Национал-социализм Германиядаги Европа яҳудийларини таъқиб ва йўқ қилиш ва 1933—1945-йиллардаги коллаборационизм[3]. Усмонийлар империясидаги арманлар геноциди билан ХХ асрдаги энг белгили геноцидлардан бири[4].
- тўлиқ маъноси[5] — нацистлик Германияда нацистлар томонидан бошқа этник ва ижтимоий гуруҳларини таъқиб ва йўқ қилганлар (совет ҳарбий асирлари, поляклар, яҳудийлар, лўлилар, гомосексуал эркаклар, масонлар, касал ва ногиронларни ва бошқаларни)[6][7][8].
Сўзнинг этимологияси
[edit | edit source]Инглиз сўзи "ҳолоcауст" лотин Библиядан ўзлаштирилган (лотин шаклида ҳолоcаустум қўлланади, ҳолоcау(с)тома ва ҳолоcаустосис билан биргаликда), бу сўз эса грек тилидан келиб чиққан ҳамда Библия шаклида ὁλόκαυ(σ)τος, ὁλόκαυ(σ)τον „бутунлай ёндириладиган“, „қурбонликни батамом куйдириш, ёндирилиш қурбони“, ὁλοκαύτωμα „ёндирилиш қурбони“, ὁλοκαύτωσις „ёндириш қурбонлигига олиб келиш“; ўзбек тилида бу сўз ўзлаштириб олингандир ва бу сўз ўзбек тилида ХХ асрдан бошлаб қўлланиш бошланди, аммо бу сўз камдан кам ўзбек тилида учрайди.
Инглиз тилида бу атама "ҳолоcауст" ва бу сўз 1910-йиллардан бошлаб қўлланишни бошлади (дастлабкида бу сўз Усмонийлар империясидаги бўлган Арман геноциди ва Россия империясида фуқаролар уруши кезидаги яҳудийлар қирғини), ҳозирги маънода эса нацистлар яҳудийларни қирғин қилиши — 1942-йилдан бошлаб. Оммабоп тарқалиш 1950-йилдан бошлади, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Эли Визел ёзган китоблари сабабли. Совет матбуотида 1980-йиллардан бошлаб пайдо бўлади, дастлабдан „рус. холокауст“ (ўз. „ҳолокауст“) сўзи ишлатилган, кейинчалик ҳозирги кўринишда, инглиз таллафузи тақлидига ўзгарди.
Замонавий инглиз тилида бош ҳарф билан ("Ҳолоcауст") сўз нацистлар яҳудийларни қирғин қилган маъносида ишлатилади, кичик ҳарф билан эса (ҳолоcауст) — бошқа маъноларда. Айрим манбалар бу атамани ҳозирда фақатгина яҳудийлар Иккинчи жаҳон урушида геноцид бўлгани бойис ишлатилади ва айрим тарихий воқеларда белгилаш учун катта ҳарф билан ёзилади[9].
Ҳолокост аломатлари
[edit | edit source]- Европа яҳудийларини атайлаб олдиришганлар, шу сабаб у ерда 60 % яҳудийлар[10] яъни дунё юзидаги яҳудийларнинг учдан бир қисми қирғин қилинган[6];
- Лўлиларни тўртдан уч қисмигача қирғин қилиниши;
- 10 % полякларни қирғин қилиниши[11] (Литва ва украин коллаборационистлари полякларни қирғин қилиши ва ҳарбий талафотларни хисобга олмаганда ҳамда совет органларини жазоларини хисобламаганда);
- 3 миллионга яқин[12] совет ҳарбий асирлари қирғин қилиниши;
- Руҳий касалларни ва ишга яроқсизларни умумий қирғин қилиш;
- 9 минга яқин гомосексуал эркакларни қирғин қилиш;
- Системаларни ишлаб чиқиш ва одамларни оммабоп йўқ қилиш, доимо такомиллашилган ҳолда (сон-саноқсиз потенсиал қурбонлар рўйхати, олим лагери ва бошқалар);
- Жуда катта миллатлараро миқёсида одамларнинг қирғин бўлиниши, ҳужум ҳаракатлари Германия ҳудудига ўтганича ва кейинчалик 1945-йил майда капитулация бўлиши;
- Шафқацизлик ва айрим кезларда олимга олиб келувчи антигуман тибиёт тажрибалари Ҳолокост қурбонларида қилинганлиги.
Яҳудий миллатининг геноциди
[edit | edit source]Шоа — Европа яҳудийчилигининг ҳалокати
[edit | edit source]Шоа (ивритча: שׁוֹאָה — мусибат, ҳалокат) — яҳудийлар ва баъзи бошқа тилларда ишлатиладиган атама, у немис нацистлари яҳудийлар миллатини режалаштирилиб йўқ қилиши сифатида ишлатилади; „Ҳолокост“ атамасини алмаштириб ишлатилади („Ҳалокат“ атамасини ҳам ҳисоблаганда). Идишда эса бу маънода бошқа атама ишлатилади — дритер ҳурбм (идишча: דריטער חורבן — учинчи эмирилиш, яҳудийлар тарихида ўзига ҳос ҳалокатлар, Биринчи ва Иккинчи Қуддус ибодатхоналари емирилишидан бошлаб.
Қурбонлар
[edit | edit source]Исроил Ҳалокат институти ва Яд Вашем қаҳрамонлиги мезонларига кўра, Шоа қурбонларини фақатгина нацистлар босиб олган ҳудудларда яшаган ва оммабоп жойларда, лагерларда, гетто, қамоқхона, бошпана ва ўрмонларда қирғин ёки ҳалок бўлганлар хисобланади ҳамда қаршилик (ташкил қилинган ёки йўқ) қилганлар ўлдирилганлар, нацистлар қўлидан ва уларнинг шериклари (ҳамда маҳаллий аҳоли ёки миллатчилар гуруҳлари аъзолари) партизанлар ҳаракатининг иштирокчиларини, ертулада бекинганларни, қўзғолончиларни, нолегал чегарани ўтганлар ва қочоқлар ўлдирилганлар. Бундан ташқари „Германия ҳарбий кучлари ва унинг иттифоқдошлари билан тўқнашувида, бомбалар ташлаши натижасида, қўчишда, 1941-42 эвакузция кезида кимки босиб олинган ҳудуларда жойлашган ва ўлдирилган бўлса ёки ҳалок бўлган натижасида тўқнашганлар“ уларнинг сонига киради[13].
Статистика
[edit | edit source]Урушдан кейинги илк натижаларига кўра, нацистлар қуллик меҳнатни ишлатишда, изолация қилинганларни, жазоланганларни ва яҳудийларни қирғин қилишда ҳамда бошқа аҳоли гуруҳлари учун 7000 ортиқ лагерлар ва геттолар яратилган эди. 2000-йилларга келиб Вашингтондаги Ҳолокост хотира музейи 20 000 миқдор атрофида ҳисоблади. Шу музейнинг охирги маълумотларга кўра Европа ҳудудида 42 500 кўп шунга ўхшаш муассасалар бўлган[14][15][16].
Шоа қурбонли расмий сони 6 миллион Европа яҳудийларидир[17][18]. Бу сон Нюнберг жараёни ҳукмларида белгиланган[19]. Бар бир ҳам тўлиқ қотиллар рўйҳати йўқдир. Урушнинг охирига келиб нацистлар олим лагерларини йўқ қилишни бошлаганлар; совет қўшинлари келиши бойис улар одамларнинг жасадларини олиб кетиб йўқ қилингани ҳақида далиллар бор. Миллий Ҳалокат Мемориали (Шоа) ва „Яд Вашем“ Қаҳрамонлиги Қуддусда шахсий ҳужжатлар бордир, 4 миллионга яқин қурбонлар далиллари сақланган, номма-ном идентификациялаштирилган[20]. Тўлиқ болмаган далиллар йўқлиги бу яҳудийлар жамоаларини тўлиқ йўқ қилинганидир, сабаби уларнинг қариндошлари, яқинлари, дўстлари қолмаган, улар ҳалок бўлганларнинг исмларини айца бўлар эди. Уруш одамларни ҳар хил ҳудудларга ёйиб юборди, тирик қолганлар ўзларининг қаримдошларини ўлгани ҳақида этишдан бош тортар эдилар, сабаби улар билан учрашишга умид қилар эдилар. Жуда кўп одамлар босиб олинган СССР ҳудудида қирғин қилинган эди, бу ҳудудларда ҳорижий тадқиқотчиларга кириш йўли ёпилган эди ва ҳалок бўлган одамларни „совет фуқаролари“ деб айтганлар, келиб чиқишини бекитишганлар.
Асосан Европа яҳудийларининг ҳалокати статистикаси маълумотлар манбаларини қиёс қилиш учун урушдан олдинги ва кейинги ўтказилган фуқаро рўйхатларидан олинган. Ҳолокост Энсиклопедияси (Яд Вашем музейи нашриёти) баҳолаши бўйича 3 миллионга яқин поляк яҳудийлари, совет яҳудийлари қирғин қилинган (Энсиклопедия СССР ва Болтиқ давлатларида алоҳида статистика берилган), ундан 140 минг яҳудийлар — Литвада ва 70 минг яҳудийлар — Латвияда; 560 минг яҳудийлар — Венгрияда, 280 минг яҳудийлар — Руминияда, 140 минг яҳудийлар — Германияда, 100 минг яҳудийлар — Нидерландларда, 80 минг яҳудийлар — Чехияда, 70 минг яҳудийлар — Словакияда, 65 минг яҳудийлар — Грецияда, 60 минг яҳудийлар — Югославияда. Беларусда эса 800 мингдан кўп яҳудийлар қирғин қилинган.
Айрим ҳудудларда геноцидни аниқ билиб бўлмайди (асосан Шарқий Европада), бу маълумотлар йўқлиги сабаб айрим қийинчликларни туғдиради ҳамда давлатлатларнинг чегаралари ва „фуқаро“ тушунчаси ҳар хилиги сабабидан.оо
Ҳатто Освенсимда қурбонлар аниқ сонини айтиб бўлмайди, ҳисоб қилинган бўлса ҳам, ҳар хил сонларни айтишадилар: тўрт миллиом (Нюнберг жараёни ҳарбий жиноятчилар устидан, 1946)[18]; иккин-уч миллион (эсесовлар П. Броад ва Ф. Энтресс маълумотларига кўра); 3,8 миллион (чехословак олимлар О. Краус ва Э. Кулка маълумотларига кўра); бир миллиом (Раул Ҳилберг); икки миллион (Люси Давидович ва м. Гилберт); 1,1-1,5 миллион (Ф. Пипер, Полша); 1,4-1,5 миллион (Г. Уэллерс, АҚШ Еҳуда Бауэр Исроил).
Шунингдек қатл этилганлар аниқ сонини айтиб бўлмайди, сабаби яҳудийлар билан биргаликда, кўплаб яҳудийлар бўлмаган одамлар қатл этилганлар. „Батамом қарор“ қилинган маҳфийлик меёрлари, статистик маълумотлар етишмаслиги (масалан, консетрацион лагердан қочган яҳудийлар сони, уларнинг босиб олган ҳудудларда ҳалок бўлганлари, ёки яҳудий ҳарбий асирлар, ирқ мақоми бўйича ўлдирилганлар) ҳамда СССРдаги кўп йиллик Европа яҳудийларини ҳалокатини жим сақлаш маълумотларни аниқлигига қийинлик туғдиради.
1949-йили Дунё яҳудий конгресси урушдан олдин ва кейинг қилинган рўйхатларда яҳудийлар сонини қиёслаш Ҳалокатда 6 миллион киши ҳалок бўлганини кўрсатди; бу сон Нюнберг жараёнида энг бош ҳарбий жиноятчилар устидан маҳкамланган[18], Адолф Эичманн жараёни ва Халқаро мажлислар қатнашувчилари томонидан бу Ҳалокат тасдиқланган (Париж, 1987), 4,2 миллиондан (Г, Рейтлингер маълумоти бўйича) олти миллионгача (М. Марусс ва бошқалар маълумот бўйича) қурбонлар сони ҳисобланган эди.
Лéон Полиаков уруш вақтидаги Германиянинг маълумотларини келтиради, нацистларнинг илқ сиёсати демографик оқибати маълумотлари бўйича (таъқиб қилинган яҳудийларда туғилиш пасайиши ва болаларнинг йўқ қилиниши), у яҳудийларнинг йўқ қилинган сонини 8 миллионга баҳолайди. Немис олими Р. Руммел 1992-йили демографик тадқиқларини эълон қилди, у умумий яҳудийларнинг сонини 4 млн. 204 минг кишидан 7 миллионгача баҳолади, 5 млн 563 сонини эҳримол қилиб. Я. Робинзон ҳисоблашича 5 млн. 821 минг яҳудийлар ҳалок бўлган.
Раул Ҳилберг бу сонни 5,1 миллион кишига баҳолайди („Европа яҳудийчилигини йўқ қилиш“, 1961). Бу ҳисоблар собиқ ўлим лагерида қурбон бўлганлар биринчи вақтда озод қилинганлар ҳисобга олинмаган, гарчи улар у ерда қийналган ва касал бўлган бўлса ҳам[21]. Еҳуда Бауэр бу сонни 5,6-5,85 миллиони келтиради[22].
Ҳолокостни даврга бўлиш
[edit | edit source]Ҳолокостнинг энг аҳамиятли ҳодисалари
[edit | edit source]- 30-январ 1933-йил — Адолф Гитлер Германия канслери бўлиб тайинланди.
- 23-март 1933-йил — Фаолият қонуни Гермнанияда национал-социалистлар диктатурасини тасқидлайдилар
- 15-сентабр 1935-йил — Антияҳудийлар Нюнберг қонунларини қабул қилиш.
- 9-ноябр 1938-йил — Биллур кеч, оммабоп антияҳудийларни бутун Германияда қирғин қилиниши.
- 1-сентабр 1939-йил — Иккинчи жаҳон уруши бошланиши, Полшага ҳужум қилиниши.
- 20-май 1940-йили — Освенсим қурулишини бошлаш.
- 22-июн 1941-йил — Германия СССРга ҳужум қилиши.
- 20-январ 1942-йил — Ванзей конференсияси.
- Баҳор 1942-йил — яҳудийларни оммабоп Ғарбий ва Ўрта Европадан ўлим лагерига сургун қилиниши.
- 19-апрел 1943-йил — Варшава геттосида қўзғолон.
- 27-январ 1945-йил — Совет қўшинлари [[Освенсим (консетрацион лагер)ини озод қилиниши.
- 8-май 1945-йил — Капитуляция Германии
- Октабр 1945 — ноябр 1946-йиллари — Нюнбергда ҳарбий жиноятчилар устидан суд қилиниши.
Юқори лавозимдаги СС Диэтер Wислиcенй кўрсатишига кўра таъқиб қилиш ва яҳудийларни қиғин қилиш учта басқичга бўлинган: „1940-йилдан олдин… — яҳудийлар саволини Германияда ҳал қилиш ва бу билан шуғиланганларни жежа асосида кўчиртириш“. Иккинчи фаза яҳудийларни ҳаммасини консетрация қилишдан бошланган, яъни гетто шаклида. Бу давр таҳминан 1942-йилгача давом этган. Учинчи давр „яҳудийлар саволини тўлиқ ҳал қилиш“ бўлган, яъни яҳудийлар миллатини режалаштириб қирғин қилиш, „батамом қарор“ маъносида жисман яҳудийларни қиғин қилишлигини Висцилени тасдиқлаган эди ва у бу қарорни кўрган эди, Ҳеинрич Ҳиммлер томонидан қўл қўйилган[23].
Қисқа яҳудий энсиклопедияси Ҳолокостни 4 босқичга бўлади:[21]
- Январ 1933 — август 1939 — Гитлер Германия рейхканслери бўлишидан бошланиб ва Полшага ҳужум қилишдан олдин.
- Сентабр 1939 — июн 1941 — Ғарбий Полшани рейх таркибига қўшиш ва „Генерал-рубернаторлик“ни тузилиши.
- Июн 1941 — куз 1943 — СССРга ҳужум қилинишдан бошланиб ва геттоларнинг унинг ҳудудида тўлиқ йўқ қилиниши, кўп яҳудийларни Ўрта ва Шарқий Европада қирғин қилиниши.
- Қиш 1943 — май 1945 — яҳудийларни Ғарбий Европадан оммабоп сургун қилиниши ва урушнинг тугагунича.
Яҳудийларни Германияда аҳволи 1933—1939-йиллари
[edit | edit source]1-апрел 1933-йилдан бошлаб таʻқиб қилинишлар бошланди ва яҳудийларга байкот қўйилди, яни ирқий қонунлар қабул қилинди, улар яҳудийларни иштан бошатишдан бошлади, кимки давлат ёки маълум касбда ишлаганларни. 15-сентабр 1935-йил Нюнберг қонунлари тасдиқлагандан сўнг яҳудийларни ҳуқуқга тенглиги Германияда ниҳоясига етди ва яҳудийликни ирқ атамаларида белгиланди.
Антияҳудийлик жазава Германияда тунги 9 ва 10-ноябрда 1938-йили оммабоп қирғинларга олиб келди, тарихга бу воқеа „Биллур тун“ деб ном олган (ойнанинг парчалари туфайли кўчалар у билан ёйилиб ташланган эди)
Бунақа камситиш сиёсати яҳудийларга бўлганидан ташқари, геноцид нацистлар ҳокимиятга бирдан келганидан бошлангани йўқ. Нацистлар мамлакатдан яҳудийларни сиқиб чиқармоқчи эдилар, аммо улар кетишга ҳеч қаер йўқ эди. Европа яҳудийлари учун, Чаим Wеизманн машҳур сўзлари бўйича (кейинчалик Исроилнинг биринчи президенти), "дунё иккита лагерга бўлинган: давлатларга, яҳудийларни ўзида кўргиси келмаган ва давлатларга, ўзиги киритгиси келмаган"[24]. 1938-йилиЭвианда бўлиб ўтган Халқаро қочқинлар соволига ойид конференсияда (Франсия), АҚШ президенти Франклин Рузвелт ташаббуси билан ҳал этилган бу конференсия муваффақияциз ўтган. Доминика Республикасидан ташқари, 32 давлатдан битаси ҳам озига Германия ва Австриядан қочқинчларни қабул қилишга рози бўлмади. Шунингдек Бирлашган Қироллик Фаластин ҳудудига мигрантларни келишини чеклов қўйган эди.
1933—1939 йиллари Германиядан ва Австриядан 330 минг яҳудийлар қочган эди. 110 000 яқин яҳудийлар Германия ва Австриядан қўшни мамлакатларга кетган эди, аммо уруш кезида улар таъқиб қилинган эди.
1939- йилнинг бошиқ Гитлер Герман Герингъга „4 йиллик режа“ни топширди, унда яҳудийларни шу вақт ичида кўчирилиши керак эди. Иккинчи жаҳон уруш бошланиши нафақат уларнинг сонини кўпайтирди (Ғарбий Полша Германияга қўшилгандан сўнг), ҳатто уларга легал эмиграция қийинлашди.
1940—1941 йилнинг бошида нацистлар яҳудийлар саволи бўйича режалар тузади: Кремлга яҳудийларни олишни таклиф қилишади, „Мадагаскар“ режасини ташаббус қиладилар (ҳамм яҳудийларни Африканинг қирғоқларига жанубий шимолига юборилисниши) ва „Люблин“ режаси (Геттолар Иккинчи жаҳон уруши кезида|яҳудийлар резервацияси Ғарбий Полшада тузилиши, „Генерал-губернаторлик“ номи олган). Ҳамма бу режалар ташкил этилмаган эди.
Яҳудийларнинг аҳволи уруш кезида
[edit | edit source]Гетто
[edit | edit source]Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан нацистлар яҳудийлар турадиган давлатларни ва вилоятларни босб олиштилар — Полша, Болтиқ давлатлари, Украина ва Беларусни.
Катта шаҳарларда яҳудийлар геттолари ташкил этилди, у ерга шаҳарнинг ҳамма яҳудийлари киритирилган эди. Энг катта гетто Варшавада бўлган, у ерда 480 минга яқин яҳудийлар яшаган.
СССР ҳудудида энг катта гетто бу Лвов геттоси бўлган (409 мингдан ортиқ яҳудийлар бўлган, 1941-йилнинг ноябридан ва 1943-йилнинг июн ойигача бўлган) ва Минск геттоси (100 минга яқин яҳудийлар 21-октабр 1943-йилгача йўқ қилинган).
Қарор тасқид этилишидан олдин немислар яҳудийларни жисмоний қирғин қилинишини қўллаганлар, „яҳудийлар саволи бўйича режа“сига кўра:[25]
- яҳудий аҳолисининг йирик шаҳарларнинг туманларида консентрация қилиш — гетто;
- уларни яҳудийлар эмас аҳолидан ажратиш — сегрегация;
- ҳамма яҳудийларни маҳаллий ҳаётдан четлантирилиши;
- уларнинг мулкларини конфискациялаш, яҳудийларни ҳамма иқтисодий ҳаётдан ва вайроналиклардан четлатирилиши;
- яҳудийларни ёмон аҳволга олип келиш, яъни улар ҳаётга курашиш учун қул бўлиб ишлашлари.
Оммабоп отиб ташлашлар
[edit | edit source]Яҳудилар аҳолиси СССРда яшайдиган жойларида қирғин қилингандир, яъни ССнинг эинсатзгруппенларни (ўқилиши айнзацгруппен) ҳамда украин ва болтиқ томонидан йўқ қилинишлари. Яҳудийларни Одесса вилоятини босиб олинган вақтида қирғин қилиниши билан Руминия қўшинлари шуғунланган. (Одессадаги Ҳолокост қаранг). Болтиқ давлатларида, Украинада, Беларусда ва деярли йирик бўлмаган шаҳарларда, кўп қишлоқ атрофларида „чуқурлар“ бўлган, жарликларга эркакларни, аёлларни ва болларни шу ерларга оборип отиб ўлдиришганлар.
1941-йили июл ойининг охирида Каунасда немислар томонидан ва литвалар томонидан минглаб яҳудийлар қиғин қилинган; 60 минг яҳудийлар Вилнусдан ва 45 мингтаси оммабоп отилишлари туфайли ҳалок бўлганлар, Понар жарликларида, бу воқеалар 1941-йилнинг охиригача давом этган. Бунақа олдиришлар бутун Литвада бўлиб ўтган. 1942-йилнинг бошига келиб яҳудийлар фақатгина Каунас, Вилнус, Шяуляй ва Швенчис шаҳарларида қўлган.
Латвияда бир неча ҳафта ичида провинсионал шаҳарларнинг ҳаммасида яҳудийлар йўқ қилинган эди; фақатгина Даугавпилса, Рига ва Лиепаида қолган эди. Ўтиз учминдан ортиқ яҳудийлардан йигирма йитти минтаси ноябр ойининг 1941-йилигача олдирилган эди.
Эстонияда эса 1940-йили 4,5 минг яҳудийлар олимдан қочишга уриндилар. 14-июн 1941-йилга келиб, урушдан 8 кун олдин, таҳминан 500 яҳудийлар 10 мингта эстонлар билан НКВД томонидан Сибирга сургун қилинган эдилар, 500 яҳудий эркаклар Қизил армияга сафарбар этилган эдилар ёки қирувчи баталёнларга қўшилган эдилар. Эстонияда қолган 3,5 яҳудийлардан фақатгина 950 одам эвакуация қилолмаган эдилар, совет кучлар тузилишини аёвсизлигини, яқинда қилинган сургунларни эслаб туриб ва улар немисларни инсонпарварлигига умис қилишкан эдилар, тарихчи Антон Вайс-Вендт ойлашича.[26]. Тахминан 2-2,5 минг эстон яҳудийлари Совет Иттифоқининг ички органларига киришга муафақ бўлганлар, бунинг сабаби немислар Таллинни босиб олишидир, 28-август 1941-йили. 929 қолган яҳудийлар Эстонияда 1941-йилнинг охиригача Ригадан келган эинсатзгруппен 1а томонидан отиб ташланган эдилар (эинсатзгруппен А таркибида), ССнинг штатдартенфюрери Мартин Зандбергер бошқарувида. Отип ташашлар Таллин, Тарту ва Пярну шаҳарларида бўлган эди, бир хиларида Эстония ҳарбийлашган ташкилоти „Омакайце“ қатншган эди. Эстония яҳудийларсиз бўлган Европадаги биринчи мамлакат эди. Бу ҳақида Берлинга 1942-йили февралда хабар юборилган эди.
Беларусда кўп бўлмаган яҳудийларгина мамлакатнинг ичига эвакуацияланган эди.27-июн 1941-йили Белостокда иккин минг яҳудийлар қирғин қилинга эди, кунлар ўтиб яна минглаб. Беш кун ичида 80 минг атрофида Минск шаҳрида геттога консентрация қилинган эди (20-июл 1941-йили ташкил этилган). Қиш бошланишидан олдин 50 мингтаси олдирилган эди. Босиб олишнинг биринчи кунларида яҳудийлар Витебс, Гомел, Бобруйск ва Могилев да қирғин қилинган эди. Йигирма учтадана ўн икитта геттолар Беларус ва РСФСР ҳудудида ташкил этилганлари 1941-йилнинг охиригача ёпилган эди ҳамда яна олтитаси 1942-йилнинг бошида.
Ғарбий Украинада немислар ва маҳаллий аҳоли июннинг охири ва июлнинг бошига келиб қирғин қилишни бошлаган эдилар. Лвовда эса 30-июн — 3-июл кунл атрофида тўрт минга яқин яҳудийлар олдирилган эди, 25—27-июл кунлари эса иккин минг одам. Бир неча кун ўтин немислар Луцк шаҳрини босин олгандан сўнг у ерда икки минг яҳудийлар олдирилган эдилар; Ровно шаҳридаги йигирма еттиминг яҳудийлардан йигирма биттаси ноябр 1941-йилигача ўлдирилган эди.
Ўрта ва Шарқий Украина яҳудийлари немислар келишидан олдин эвакуация қилолмаганкари, уларнинг қўллига тушган эди ва уларни бошқа яҳудийларнинг оқибати кутган эди. (масалан Киэвдаги Бабий Ярни, Николаев вилоятидаги Богдановка, Харковдаги Дробицкий Ярни қаранг). Немисларнинг шарқга ҳужуми ва СССРнинг кенг ҳудудларининг босиб олиши сабабида ғарбий ҳудулардан эвакуация қилган яҳудийлар қўлга тушкан эди. Уларнинг ҳаммасига бир қисмат кутаётган эди (масалан 1942-йили Кунабда). Украинанинг кўплаб яҳудийлар аҳолиси йўқ қилиниб излари қолмаган эди. Урушдан олдинги етмуш марказларга нима бўлгани номалум, 43 эса 1941-йилда йўқ қилинган эди, қоганлари эса 1942-йилнинг ўртасида.
1941-йили немислар Қримни босиб олганидан сўнг, у ерда маҳалий аҳоли ёрдамида 5 мига яқин яҳудийлар олдирилган эдилар, яъни қрим яҳудийлари (қримчоқлар) ва яна ўн саккизминг яҳудийлар[21].
РСФСР ҳудудидаги Псков, Смоленск ва Брянск вилоятлари босиб олинган ҳудудларда яҳудийларга геттолар ташкил этилган эди ва кейинчалик отиб олдиришлар бошланган эди. Ленинград ва Новгород вилоятларида, Шимолий Кавказ ва Қримда (катта бўлмаган истиснода) бу ҳудудларни босиб олишда яҳудийларни олдириш даров бошланган эди, яҳудийлар отишдан олдин махсус биноларда нечадир соатларга ва кунларга консентрация қилинишганлар. Аммо Калуж ва Калининиград вилоятларида, Москвага контрҳужум қилиш кезида, айрим ҳудудларда немислар яҳудийларни қиғин қилишга улгурмаганлар.
Россиянинг жанубида ва Кавказнинг Шимолида яҳудийларнинг қирғин қилиниши 1942-йили ёзда нацислар томонидан бошланган. 11-август 1942-йили Ростов-Донда оммабоп олдиришлар бошланди. Яҳудийларни ҳамда кейинги кунда (12-август) ва шаҳарнинг озод этилишигача йўқ қилганлар. Ростов-Дон шаҳридаги яҳудийларнинг умумий ҳалок бўлган сони ҳар хил мутахассислар айтишича 15 000 дан 28 000-30 000 киши бўлиши мумкин. Биринчи кундаёқ Зниэевская балкада 13 000 яқин яҳудийлар олдирилган эди. Умумий қилиб этилганда учта мухторият республикаларида ва РСФСРнинг уч вилоятида, ёз-кузнинг 1942 босиб олган ҳудудларида 70 000 яқин яҳудийлар ҳалок бўлган[27].
Яҳудийлар саволини батамом ечиш
[edit | edit source]1941-йили 31-июл Ҳерманн Гöринг Реинҳард Ҳейдрич қарор берган эди, бу қарор „яҳудийлар саволини батамом ечиш“ ҳақида қарор эди[28].
1941-йили октабр ойида яҳудийларни Германиядан сургун қилиш бошланди, уларни Полша, Болтиқ давлатлари ва Беларусга сургун қилдилар.
1942-йили Ванзей конференсиясида „Яҳудийлар саволининг батамом қарори“ тасдиқланган эди. Бу қарор эълон қилинмади ва камдан кам одам (яҳудийларнин ўзи ҳам) бу қарор ҳақида билган эди, сабаби улар ХХ асрдаги бунақа бўлишига ишонмаган эди. Германия, Франсия, Голландия, Белгия яҳудийларини шақрга сургун қилишдилар, яъни Полшанинг лагер ва геттоларига, уларга бу кўчиш вақтинчалик деб айтиб. Полшада олим лагерлари барпо этилган эди, улар кўп одам туришига мослашмаган эди, фақатгина одамларни ез олдиришга эди. Биринчи қурилган олим лагерлари бу (Ҳелмно) ва Белжец бўлган, бу лагерлари 1941-йили октабрда танлаб бўлинган эди. Яҳудийларни Полшади йўқ қилишлиги „Реинчард операцияси“ деб номланди, 1942-йили майда Прага шаҳрида ўлдирилган Реинҳард Ҳейдрич номига бағишлаб.
1941-йилнинг декабр бошида Кулмҳолф олим лагери биринчи бўлиб ишга тушди. У ерда яҳудийларни ис гази билан ўлдиришган эдилар, яъни ёпиқ юк машинаси — „одамҳўр“да[29].
1942-йили июлда Варшава геттоларидан оммабоп сургун қилиш бошланди, уларни Треблинка олим лагерига сургун қилдилар. 1942-йили 130сентабргача геттолардан сургун қилинган ёки ўлганлар сони 300 минг яҳудийлар эди.
Лодз шаҳридаги геттода 160 000 яҳудийлар ушлаб турилган эди. Бу гетто секиндан йўқ қилиниши бошланди: биричи сургун Хелмнога январ ва май ойлари орасида 1942-йили бўлган эди (55 минг яҳудийлар Лодздан ва провинсия шаҳарларда яъни Калиш раёнидан эди), кейинчалик сургунлар Хелмнога ва бошқа олим лагерларига бўлиб ўтди, 1-сентабр 1944-йили эса у гетто тўлиқ йўқ қилинган эди. Кюблин шаҳрининг яҳудийлари Белжец олим лагерига сургун қилинган эди. Бу сургун 1942-йили 17-март ва 14-апрел кунлари бўлиб ўтган эди, бу сургунда 37 000 яҳудийлар олимга олиб борилган эди, қолган тўрт минг яҳудийлар эса Майдан-Татарский геттосига консетрацийлаштирилган эди. 1942-йили март ойида Люблин воеволигидан Белжецга ҳамма яҳудийлар ўтказилган эди; ҳамда Ғарбий Украинадан поезлар келишни бошлади. Лвовдан 1942-йили март ойида Белжецга 15 минг яҳудийлар сургун қилинди, август ойида эса яна 50 минг яҳудийлар.
1942-йили июн ва октабр ойларида Краковдан кўплаб яҳудийлар Белжецга сургун қилинди; 1943-йили март ойида қолган яҳудийларни эса Краковдаги иш лагери Плашовга сургун қилишдилар, қолган уч нимг кишини Освенсимга. 1942-йили сентабрда кўплаб яҳудийлар Треблинкага Шарқий Полша, Радом, Келц, Ченстоховадан шу лагерга сургун қилиндилар. Радом туманида 300 минг яҳудийдан 1942-йилнинг оҳирида фақат 30 мингтаси қолган эди.
1942-йили Ғарбий ва Шарқий Европанинг кўп сонли яҳудийлари йўқ қилинган эди. Совет армияси 1943-йилда урушда ғалабалар қозонганидан сўнг, айнан Сталининград жангида ва Эрwин Роммел қошинлари мағлуб бўлгандан сўнг немислар яҳудийларни қирғин қилишни тезлаштирдилар.
Совет армиясини ғарбга тез юрганидан сўнг, немислар ўзининг орқасидан охирги гетто ва иш лагерлари изини йўқ қилишни бошлади. Бунга махсус гуруҳ тузилган эди (Сондерактион 1005), улар жасатлрни оммабоп отилган жойларда ёғиш билан шуғулган эдилар[21].
Деярли ҳамм гетто ва лагерлар муваффақият билан йўқ қилинган эди, Литва, Украина, Беларус, Латвия, Полша ҳудудларида айримлари қолган эди (масалан Вилнус геттосида қўзғолонини бостиргандан сўнг 1943-йил 23-сентабр улар Эстония лагерларига сургун қилинган эди); Яҳудийларни Италия, Франсия, Нидерландлар, Белгия, Словакия ва Грециядан оммабоп сургун қилиншлар бошланди. Уларни Освенсимга 1944-йилнинг октабр ойигача сургун қилдилар. Охирги оммабоп яҳудийларга қарши операция 1944-йили октабрда бўлди, Венгрияда яҳдуйларни йўқ қилиш эди, бу операция 1944-йил май ойида бўлиб ўтди[21].
Урушнинг тугаши
[edit | edit source]Айрим мутахассислар айтишича, яҳудийларни 1943-1945 йиллари йўқ қилиш дастурлари учдан икки қисми қилинган эди (Германиянинг 1945-йили май ойида капитуляция бўлганигача). Иш кучлари етмаслиги ва одамларни бемаъносиз олдириш 1943—1944-йиллари айрим нацислар „батамом қарори“ тўгрилиги эмаслигида шухбаландилар. 1943-йили Ҳеинрич Ҳиммлер тирик қолган яҳудийларни уруш фойдасида ишлатиш ҳақида қарор берди. Ҳатто Ҳиммлер сиёсат томонидан ёрдам берадиган яҳудийларни озод қилиши мумкинлигини айтди, шу жумлада сепарат таризда Ғарб билан музокоралар ўтгазиш ёки кўп пулга сотиб олинадиган яҳудийларни озод қилиш. (Товар учун қони қаранг).
Урушнинг охирги босқичида, Германия урушда таслим бўлиши аниқ бўлганда, айрим нацист раҳбарлар яҳудийларни ишлатишга киришган эдилар, айримлари эса (шу жумлада Гитлер ҳам) уларни тўлиқ йўқ қилишига киришдилар[21]. Стандартенфüҳрер (Штандатенфюрер) Диэтер Wислиcенй Нюнберг жараёнида унга Адолф Эичманн 1945-йили феврал ойининг охирида яҳудийлар олдирилган сонини 5 миллион киши деган.[30].
Ҳеинрич Ҳиммлернинг Познандаги нутқидан, 1943-йил 4-октабр:
Мен бу ерда улар билан бу қийин боб ҳақида очиқ гапираман... Ўзимизнинг орамизда биз очиқ галашамиз, лекин буни ошкора равишда қилмасакда... Мен яҳудийларни сургун қилиши ҳақида, яҳудйларни қиʻргин қилинишлигини назарда тутмоқдаман...
Фақат айрим одамлар бу ерда жасадлар тўпланиб ётганлиги нималигини тушунишади, — бу юз, беш юз, минг жасадлардир... Буни ҳаммасини чидаш ва сақлаш керак, — мани нима бизнинг ҳулқимизни тоблади. Бу бизнинг тарихимини шарафидир, бу ҳеч қачон ёзилмагандир ва ёзилмайдиҳам.
Ҳолокост ва коллаборационизм
[edit | edit source]Германия босиб олган ҳудудларда яҳудийлар бўлмаган маҳаллий аҳолини роли бор эди. Минглаб маҳалий аҳоли ҳилфсполизеида (қўшимча полиция) ишлаганлар, бу полиция истилочи томонидан яратилган, улар гетто қоровулигида ишлаганлар, яҳудийларни олдириш жойида кузатиб борганлар. Маҳалий полиция яҳудийларни олим лагерига обориш билан шуғуланган, Венгрия, Словакия, Виши Франсияси назорат қилинган ҳудудларда. Олим лагерида ишлаган қўровуллар ўз ихтиёр билан келган одамлар эди ва Травник лагерига тайёрланган фуқаро аҳолиси[31][32].
Кўп тинч яшовчи фуқаролар истилочиларга бекинган яҳудийлар ҳақида хабар қилган ва ўлган яҳудийларни мол муликни ўзлари олиб олган ҳамда уларнинг уйига кўчиб олганлар. Ахир тинч фуқаролар яҳудийларни ўзлари истилочиларсиз олдирган кезлари ҳам бўлган. (Ҳолокост Лвовда, Ҳолокост Литвада, Эвдабадаги қирғин мақолларини қаранг). Хорватияда немислар айтишмаса ҳам яҳудийларни олдириш ҳолатлари бўлган (Усташи мақоласини қаранг)
Шу кезларда яҳудийлар бўлмаган фуқаролар яҳудийларга ёрдам берган кезлари ҳам бўлган.
Юденратлар ва яҳудий полициячилар
[edit | edit source]Ҳар бир босиб олинган ҳудудларда немис босиб олиш ҳукумати томонидан яҳудий маъмурият ўз-ўзини бошқариш органлари тузилган эди, яъни юденратлар (нем. де:Жуденрат) — „яҳудий маслаҳатчилари“. Алоҳида бўлган юденрат белгиланган гетто, ҳудудлар ва ҳамда бутун мамлакатга жавоб бериши мумкин эди. Юденратлар ҳўжалик ишлари, геттода тартиблик, пул йиғиш, иш лагерларида ишлаш учун номзодлар ва ҳамда истилочиларнинг қорорларини бажариш ваколатига эга эдилар. Юденратлар немис ҳукумати билан ҳамкорликда бўлганлар, обрў ва „Германия ишларида“ алоқадорлигини кўрсатиб, кўплаб яҳудийларни олимдан қутқаришлари керак эди. Масалан, Лодз бош юденрати Чаим Румкоwски геттода яшаган одамларга ташвиқий сўзлади, гетто болаларини олимга олиб келиши билан қолган геттодаги одамлар ҳаётини қутқаришга чақирди. Фақатгина 1942-йили олим лагерларига оммабоп сургун қилиш юденрат аъзолри ичида иллюзияларга олиб келди (шундай қилиб Варшава геттоси раҳбари Адам Cзерниакów ўзини олдирди.)
Юденратларга яҳудий полициячилари қулоқ солар эди. Яҳудий полициясининг раҳбари асосан юденрат аъзосидан одамалр бўлган. Одатда яҳудий полицияси ози билан қурол олиб юрмаган, полиция аъзоларига фақат резина таёғи ушлаши руҳсат берилган. Аммо айрим полиция ҳодимлари қуроланган эди.
Яҳудийлар полициясининг ишини уч босқичга бўлса бўлади:
- немислардан келип тушкан қарорларни бажариш, юденратлардан олинган ёки истилочи ҳукуматидан;
- юденрат буйруқларини бажариш, контрибуцияни йиғиш маросимлари.
- гетто кўчаларини қоровуллаш, кириш ва геттодан чиқишликни қоровуллаш.
Айрим кезларда яҳудий полициячилари яҳудийларни отиб ўлдиришларида иштирок этганлар. 1942-йили 27-октабрда яҳудий полициясининг 7 аъзоси Вилнус геттоси раҳбари Деслер буйруғи билан Ошмянида (Белрус) 406 киши оммабоп ўлдирилган эди[33]. Вилнус геттосининг яҳудий полицийчиларни яҳудийларни Понарига, оммабоп ўлдирилган жойларига кузатганлар. Шунингдек Вилнус геттосида 1942-йили яҳудийлар полицияси томонидан 6 яҳудий жиноятда айибланиб осиб олдирилган эди[33].
Яҳудий полициячилари немисларга ёрдам берган бўлса ҳам, уларнинг кўпларининг ўзи ҳам қолган яҳудийларга ўхшаб ҳалок бўлганлар.
Қаршилик ва халослик
[edit | edit source]Яҳудийларнинг қаршилиги
[edit | edit source]Нацист истилочиларнинг аниқ яҳудийлар халқини тотал йўқ қилиш борасида маълумотлари бўлмагандан сўнг, геттода яшовчилар асосан тирик қолиш ва қирғинликга учрамасликдан истилочиларнинг этганларини қилар эди[34].
Фақатгина истилочиларнинг режаси тўлиқ маълум бўлгандан сўнг, лагер ва геттоларда қўзғолонлар бошланди: энг машҳур қўзғолонлардан бири бу Варшава геттосидаги қўзғолондир, бу 1943-йили январ ойида бўлган эди ҳамда „Собибор“ олим лагеридаги қўзғолон, бу Иккичи жаҳон уруши вақтидаги ягона муваффақиятли қўзғолон бўлган. Қаршилик кўрсатишда энг фаоли Минск геттоси бўлган. Белястокдаги геттода, ҳозирда Полша, бошида 50 000 яҳудийлар бўлган, уларнинг ҳаммаси 1943-йили 16-август куни беш кун кўрсатилган қаршиликдан сўнг йўқ қилинганлар. Беларус, Украина ва Литвада яҳудий партизанлар бўлган.
Яҳудийларнинг қисмати босиб олинган ҳудудларда аниқ бўлган эди. Улар маҳалий халқдан ёрдамидан айрилгандан сўнг, гетто девори орқасида ҳаёт кечиришдан айрилган эдилар. Аммо айрим маҳалий аҳоли фуқоролари яҳудийларни яширганлар, улар кейин партизанлар қўшинига қўшилганлар, Шоада тирик қолганлар камдан кам эди. Беларусда партизанлар орасида ва маҳфий таризда 15 300 яҳудийлар урушишган[35]. машҳур партизанлардан бири оғайни Белскийлар бўлган.
Яҳудийларга ёрдам
[edit | edit source]Ўн минглаб кишилар яҳудийларни босиб олинган ҳудудларда қутқаришда иштирок этганлар, ҳатто уларнинг ҳаётига олим ҳаф солгандаҳам. Яҳудийларга ёрдам берган одамлар ўлдирилганлар. Полшада 2000 ортиқ киши яҳудийларга ёрдам бергани учун вафот этганлар[36]. Полша ҳукумати қочкинликда бўлганда улар Жегота агентлигини ташкил этганлар (пол. пл:Żэгота). Бу уюшма босиб олган ҳудудларда яҳудийларга ёрдам кўрсатган (1942—1945). Унинг раҳбарлигида Зофиа Коссак-Сзcзуcка турган[37]. Нидерландлар, Норвегия, Белгия ва Франсияда яҳудийларга ёрдам бериш ва уларни бекитиш борасида ҳар хил ташкилотлар тузилган. Данияда немис ҳарбий атташеси Георг Фердинанд Дуcкwитз огоҳлантиргандан сўнг, оддий данияликлар қайиқларда Швеция томонга 8000 дан 7000 Дания яҳудийларини ўтказишга ёрдам берганлар.
Ҳамда Германиянинг иттифоқдош мамлакатларида қирғин қилиш режаларига айрим одамлар қарши чиқганлар. Немислар болгарларга яҳудийларни бериш ҳақида айтишганда (уларнинг сони 50 000 киши эди), одамлар бунга қаршилик кўрсатишган. Болгариянинг демократлари, коммунистлари, жамоат арбоблари, православ черковининг руҳонийлари патрирарх билан яҳудийларни қирғин қилишга қарши чиқдилар. Шу сабабдан Болгарияда 50 000 яҳудийларни қутқариндилар. Аммо уруш кезида Болгарияга қўшилган Македония ва грек Фракиясидаги 11 343 яҳудийлар Освенсим олим лагерига сургун қилинган эди[38]. Италия ҳарбийлари ва фуқаролари шунингдек 1942—1943-йиллари яҳудийларни Италия босиб олган ҳудудларидан, Югославия ва Франсиядан сургун қилинишига қарши чиқганлар. Немислар буйруғидан сўнг Италияда яҳудийларга конслагерлар яратилди (асосан Кампаня конслагери), аммо у ерларда одамийлик шароитлари бўлган[39].
Нацистларнинг антисеметик сиёсатига қарамасдан, Германияда фуқаро ораласида яҳудийларни тақиб қилишликга қарши чиққанлар ҳам бўлган. Энг йирик антисемстик чиқишлардан бири 27-28-феврал 1943-йили Берлинда Розенштрансс намойиши бўлиб ўтган, яҳудийларнинг этник немис қаримдошлари, умрдошлари норозликга чиқиб яҳудийларни лагерларга сургун қилинишмаслигига чиқганлар. Берлинда жанжал бўлмаслиги учун гауляйтор Жосепҳ Гоэббелс 2000 яҳудийни озод қилиб, уларни ишларга юборди, деярли ҳамаси урушнинг охиригача тирик қолган. Бундай қутқарган одамлардан энг машҳури Оскар Счиндлер, у Плашов консентрацион лагеридан 3000 яқин яҳудийларни қутқариб, уларни ўзининг фабрикасида иш берган.
„Дунё тақводорлари“ орасида дипломат ва фуқаро амолдорлари ҳам бор. Энг машҳурлари — Аристидес де Соуса Мендес (Португалия), Чиуне Сугиҳара (Япония) ва Паул Грüнингер (Швейсария), улар ўзининг ишидан таваккал қилиб, кўплаб яҳудийларга ёрдам берган. Венадаги хитойлик бош консул Ҳо Фенг-Шан яҳудийларга Сингапурга кетишлари учун миндан ортиқ визалар берган. Эрон элчихонасининг хизматчиси Абдул Ҳусаин Садри ҳам немислар босин олган Париж шаҳридаги яҳудийларга ёрдам берган, у уларга уч мингдан ортиқ эрон визаларини берган[40]. Аммо энг машҳур дипломат бу Швециялик Раоул Густав Wалленбергдир. У ўн мингдан ортиқ яҳудийларни қутқарган, аммо у дипломатик тегинмаслиги керак бўлса ҳам, Будапештни совет ҳарбийлари босиб олгандан сўнг, уни СССРга яширилган ҳолда олиб чиқиб, қамақхонада отиб олдиришган[41][42]. Фақатгина 2006-йили салвадор дипломатининг исми машҳур бўлди. У Жосé Артуро Cастелланос эди, яҳудийларга 40 мингдан ортиқ қалбаки салвадор фуқаролиги ҳақида ҳужжатларни бериб (асосан Венгрияликларга), у 35 мингдан ортиқ яҳудийларни қутқара олди. Дунё тақводорлари орасига Бусапешт шаҳрида ҳизмат кўрсатган Испаниялик Гиоргио Перласcа ҳам айца бўлади.
2010-йили 1-январ Яд ва-Шем институти маълумотларига кўра 23 226 қутқарувчилар бўлгани ҳақида айтилади, уларга Дунё халқлари тақводорлари унвони берилган. Полшалик тақводорларга энг кўп сон келади — 6195 киши, Германияда улар 5009, Франсияда 3158 киши. Ҳозирги собиқ СССР республикаларидан энг кўп дунё тақводорлари Украинага тўғри келади — 2272 киши[43]. Яд ва-Шем бундай дейди: Бу рақамлар яҳудийларнинг ҳар давлатда қутқарганлиги аниқ сони деб ҳисоблаб бўлмайди, аммо Яд ва-Шемга келиб тушган маълумотлар қутқарилганларни акс этади. („Тҳесе фигурес аре нот неcессарилй ан индиcатион оф тҳе аcтуал нумбер оф Жеwс савед ин эач cоунтрй, бут рефлеcт материал он ресcуэ оператионс маде аваилабле то Яд Вашем.“)[44]
Шоа оқибатлари
[edit | edit source]Поляк яҳудийлардан 300 минг киши тирик қолди: 25 минг киши Полшада, 30 минг киши мажбурий иш лагерларидан қайтишган, қолганлари эса СССРъдан қайтганлар. Яҳудийлик ҳаётини йўқ қилиш, вайроналик ва антисемитизм 1946-йил июл ойида Келцда қирғинлик бўлишига олиб келди, кўплаб поляк яҳудийлар мамлакатни қолдиришга мажбурлик қилинган эди (кўп томондан нолегал), Марказий Европа томонга йўл олиб. 1946-йилдан сўнг Полшада фақатгина 50 минг яҳудийлар қолди.
Нафақат одамлар йўқ қилинган эди ҳамда яҳудийларнинг ноёб маҳаллий маданияти йўқ қилинди, шу ҳотира Шарқий Европада кўп асрлар вақтида ажралмас маданиятлардан бири эди. Бунга далиллар деярли қолмаган. Яҳудийлар бу ҳудудларда, қачондир дунё яҳудийчилиги бўлган марказдан, маргинал камчилик халқга айланди. Яъни айтганда, нацистлар яҳудийлар саволини батамом ечиш вазифасини маввафақиятли ўтказган эдилар.
Шимолий Африкада яҳудийларни таъқиб қилишлар
[edit | edit source]1940-йилдан 1942-йиллгача франсуз Шимолий Африкаси (Жазоир ва Тунис) Виши коллаборационист ҳукумати қўлида эди. Жазоир ва Тунисда яҳудийларни Европадаги каби таъқиб қилинишлар бошланган эди. Яҳудийлар фуқаро ҳуқуқларидан айрилган эди, юденратлар ташкил этилган эди ва мажбурий ишлар ташкил этилган эди. Яҳудийларни ҳамда кийимларида сариқ тамғалар билан юришлари керак бўлган ва уларга катта пул контрибуция жаримаси қилинган эди.
Инглиз-америка қўшинлари Марроко ва Жазоирга 9-ноябр 1942-йили келгандан сўнг, немис қўшинлари Тунисни босиб олган эдилар. Зондергуруҳ „Миср“ яҳудийларни йўқ қилишишга киришди. Таҳминан 2 минг Тунис яҳудиялри олдирилга эди ва олим лагерларига сургун этилган эди. Гарчи Шимолий Африкада 5 минг яҳудийлар йўқотиши Европа йўқотишлари билан тенгсиздир[45]..
Бошқа халқлар ва гуруҳлар — нацист сиёсат қурбонлари
[edit | edit source]Руҳий касал бўлган одамлар ва ногиронлар
[edit | edit source]Жинсий камчилик
[edit | edit source]Славянлар
[edit | edit source]Поляклар
[edit | edit source]СССР аҳолиси
[edit | edit source]Яҳованинг Шоҳидлари
[edit | edit source]Франкмасонлар
[edit | edit source]Лўлилар
[edit | edit source]Германиянинг қора танли
[edit | edit source]Мунозара саволлари
[edit | edit source]Сабаблари
[edit | edit source]Интенсионализм ва функсионализм
[edit | edit source]Ноёблик
[edit | edit source]Мавзу эксплуатацияси
[edit | edit source]Ҳолокостни инкор қилиш
[edit | edit source]Ҳолокост ҳотираси
[edit | edit source]Ҳолокост саънатда
[edit | edit source]Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Определениэ, котороэ даёт БТС (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-07 санасида архивланган) (ситируэця по грамота.ру): Холокóст (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-07 санасида архивланган). — Болшой толковий словар русского язика (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-06-29 санасида архивланган). Сост. и гл. ред. С. А. Кузнесов. СПб., Норинт, 1998—2009, 1536 с.
- ↑ Ҳолокост йилларида Германия ўзида Австрия, Полша, Галиция дистрикти, Реихскомиссариатлар Остланд, Украина ва бошқалар. Тўлиқ Учинчи рейх маъмурий-ҳудудий тузилишини қаранг
- ↑ Wҳат то Теач абоут тҳе Ҳолоcауст (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-26 санасида архивланган); эст черновик перевода (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-26 санасида архивланган).
- ↑ Романовский Н.В. Лики этнократии. — 2000. — B. 128.
- ↑ Марcусе Ҳаролд. Ҳолоcауст Мемориалс: Тҳе Эмергенcе оф а Генре (англ.) // Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw. — Университй оф Чиcаго Пресс, 2010. — Вол. 115. — П. 53-89. — ИССН 0002-8762. — ДОИ:10.1086/аҳр.115.1.53
- ↑ 6,0 6,1 Пан Ги Мун „Ҳолокост халқаро хотирлаш куни сабаби мактуб йўллаш“ (27-январ 2009-йил). — „Бугун биз кўплаб нацистлар томонидан ўлдирилган қурбонларини ҳурмат қиламиз — яҳудий халқининг бирдан уч қисмини ва бошқа бесонсиз қурбон бўлганларни, — улар шафқациз камситишларга, маҳрум бўлишларга, ваҳшийлик ва ўлимлар қурбони бўлиб мубтало бўлдилар“. 2011-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 22-ноябр.
- ↑ Диcтионарй оф Геноcиде (стр. 190—191),
Ҳолоcауст. Тҳе Энглиш-лангуаге терм тҳат ҳас беэн мост cлоселй идентифиэд wитҳ тҳе неарлй суccессфул аттемпт … то эхтерминате тҳе Жеwс оф Эуропе.
…
Ин тҳе 1980с анд 1990с тҳе терм Ҳолоcауст алсо беган то бе усед бй вариоус счоларс (э.г., ҳисториан Сйбил Милтон) анд организатионс (э.г., тҳе Унитед Статес Ҳолоcауст Мемориал Мусеум) то десcрибе тҳе Назис' аттемпт то эхтерминате отҳер гроупс, спеcифиcаллй, тҳе Рома анд Синти анд тҳе менталлй анд пҳйсиcаллй ҳандиcаппед. - ↑ Энcйcлопедиа оф Геноcиде (стр. 176),
Ас Симон Wиэсентҳал, а сурвивор оф Аусчwитз, лонг аго обсервед, „Тҳе Ҳолоcауст wас нот онлй а маттер оф тҳе киллинг оф сих миллион Жеwс. Ит инволвед тҳе киллинг оф элевен миллион пеопле, сих миллион оф wҳом wере Жеwс.“ Wиэсентҳал споке он тҳе басис оф wҳат wас тҳен тҳе бест аваилабле эвиденcе. Тодай, соме 50 еарс латер, тҳе онлй cорреcтион то бе маде то ҳис статемент лиэс ин тҳе фаcт тҳат wе ноw белиэве ҳис эстимате оф 11 миллион wас фар тоо лоw. Тҳе труэ ҳуман cосц оф Нази геноcиде май cоме то 26 миллион ор море, 5 то 6 миллион оф wҳом wере Жеwс, а ҳалф миллион то а миллион ор море оф wҳом wере Гипсиэс, анд тҳе рест мостлй Славс. Онлй wитҳ тҳесе фаcц cлеарлй ин минд cан wе cомпреҳенд тҳе фулл сcопе оф тҳе Ҳолоcауст анд иц реал имплиcатионс."
- ↑ Китоб:Уроки Холокоста: история и современност. В. 3 |Басин Я. З.|К вопросу о дефинициях Холокоста|уҳ030101|8}}
- ↑ Америcан Жеwиш Cоммиттеэ, Ҳаррй Счнеидерман анд Жулиус Б. Маллер, эдс. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-12 санасида архивланган), Америcан Жеwиш Еар Боок, Вол. 48 (1946—1947) (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-12 санасида архивланган), Пресс оф Жеwиш Публиcатион Соcиэтй оф Америcа, Пҳиладелпҳиа, 1946, паге 599
- ↑ Китоб муаллифиТадеусз Пиотроwскисарлаҳва=Поланд’с Ҳолоcауст|нашриёт=МcФарланд & Cомпанй|йил=1997|бет=305|бетлар=437|исбн=978-0786403714
- ↑ китоб|муаллиф= Уэберсчар Герд Р., Wетте Wолфрам. |сарлаҳва= Унтернеҳмен Барбаросса: Дер Деуцче Уберфалл Ауф Диэ Соwжетунион, 1941 Беричте, Аналйсен, Документе|жой = Франкфурт-ам-Маин |нашриёт = Фисчер Тасченбуч Верлаг|йил = 1984|пагес = 364—366|исбн = 3-506-77468-9, манбаси билан: Начwеисунг дес Верблеибес дер соwжетисчен Криэгсгефангенен нач дем Станд вом 1.05.1944 (Бундесарчив/Милитарарчив Фреибург, РҲ 2 / в. 2623).
- ↑ „Вопроси и ответи“. 2009-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-август.
- ↑ В Европе обнаружени новиэ гетто и конслагеря, 2016-12-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-07
- ↑ США: исследователи раскрили истинниэ масштаби Холокоста, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-07
- ↑ Число жертв Холокоста объявили заниженним
- ↑ „Ҳолоcауст“, Энциклопедия Британника 22|11|2009
- ↑ 18,0 18,1 18,2 Тҳе Триал оф Герман Мажор Wар Cриминалс. Ситтинг ат Нуремберг, Германй. Деcембер 3 то 14-декабр 1945-йил. Тwентиэтҳ Дай: Фридай, 14тҳ Деcембер, 1945 (Парт 5 оф 9) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-06-23 санасида архивланган), Тҳе Низкор Прожеc 22|11|2009
- ↑ „Халқаро ҳарбий трибунал ҳукуми“. — „[Калтенбруннер] кўрсатиши бўйича, 6 миллионга яқин яҳудийлар ўлдирилган, эйнзацгуруҳлари томонидан 2 миллиони ўлдирилган ва бошқа полиция ҳафсизликлари томонидан“. 2011-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-июл.
- ↑ 65 лет спустя: Идентифицировани две трети жертв Холокоста, 2011-08-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-07
- ↑ 21,0 21,1 21,2 21,3 21,4 21,5 номи ЭЕЭ|15341|Катастрофа. Нацисцкая политика уничтожения эврейского народа и этапи Катастрофи }}
- ↑ Аусчwитз Деатҳ Cамп
- ↑ 9.ҳтм Из стенограмми заседания Международного воэнного трибунала от 3-января 1946 г.
- ↑ Мақола|Муаллиф=ру:Беркович, Евгений Михайлович|сарлаҳва=Жертва двух диктатур|линк=http://www.e-slovo.ru/440/10pol1.htm%7Cnashr=Yevreyskoe[сайт ишламайди] слово|йил=2009|випуск=22 (440)
- ↑ Холокост и эвреи СССР
- ↑ мақола|муаллиф=Антон Вайс-Вендт.|сарлаҳва=Совецкая оккупация Эстонии в 1940-41 и эвреи|линк=http://eja.pri.ee/history/Weiss-Wendt_rus.pdf%7Cnashriyot=Holocaust[сайт ишламайди] анд Геноcиде Студиэс|йил=1998|боп=12|нашр=2
- ↑ Альтман, Холокост и еврейское сопротивление 2002.
- ↑ Писменноэ полномочиэ Геринга Гейдриху от 31-июля 1941 года. (ПДФ), 2015-06-14да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2017-08-18
- ↑ „Хелмно“. 2009-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-август.
- ↑
Вопрос: Когда вы в последний раз видели Эйхмана?
Ответ: В последний раз я видел Эйхмана в конце февраля 1945 года в Берлине. Он сказал тогда, что если война будет проиграна, то он покончит жизнь самоубийством.
Вопрос: Называл ли он тогда общее число евреев, которые были убиты?
Ответ: Да, он высказался тогда очень цинично. Он сказал, что он с улыбкой прыгнет в могилу, так как он с особым удовлетворением сознает, что на его совести около 5 млн человек{{{Манба}}}
- ↑ „Травники“ — украинси в охране фашисцких конслагерей, 2010-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-18
{{cитатион}}
: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=
ат поситион 11 (ёрдам) - ↑ Унитед Статес Ҳолоcауст Мемориал Мусеум — Траwники
- ↑ 33,0 33,1 китоб|муалиф=Станкерас П.|сарлаҳва=Литовскиэ полицейскиэ баталони. 1941-1945 гг|жой=Москва|нашрият=Вече|йил=2009|бетлар=105-106|бетлар=299|исбн=978-5-9533-3897-4|тираж=3000}}
- ↑ Гетто в период Катастрофи, 2017-08-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-19
- ↑ |муалиф=Иоффе Э. Г.|сарлаҳва=Белорусскиэ эвреи: трагедия и героизм: 1941-1945. Монография|жой=Андоза:Мн.|йил=2003 |бетлар=364 |жамида бетлар=428 | тираж=100
- ↑ Список 700 поляков, казненних нацистами, 2019-05-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-19
- ↑ „Ҳолоcауст Ҳисторй — ЗЕГОТА — Аид Полиш Жеwс Дуринг тҳе Ҳолоcауст“. 2011-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-август.
- ↑ Шоа. Информационно-аналитический портал (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-22 санасида архивланган).
- ↑ БАНАЛНОСТ ДОБРА, ИЛИ КАК ИТАЛЯНСКИЕ ФАШИСТИ СПАСАЛИ ЕВРЕЕВ, 2009-05-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-08-19
- ↑ Кто забил арабов — „праведников народов мира“? // Михаэл Дорфман
- ↑ Раул Валленберг не бил шпионом
- ↑ Загадочная смерт Рауля Валленберга, 2008-02-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-02-07
- ↑ Ригҳтеоус Амонг тҳе Натионс — пер Cоунтрй & Этҳниc Оригин 1-январ 2010-йил (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-23 санасида архивланган)(ингл.)
- ↑ „Реқуэст Режеcтед“. 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-март.
- ↑ Кто забил арабов — „праведников народов мира“?, Михаэль Дорфман, сcепсис.ру
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Ҳолокост ҳақида туркум мавжуд |