Jump to content

Гватемала (шаҳар)

From Vikipediya

Гватемала – Гватемала Республикаси пойтахти. Гватемала тоғлигининг жанубий-шарқий қисмидаги водийлардан бирида (102 м баландликда) жойлашади. Аҳолиси қарийб 2,4 млн. киши (1999), асосан индейс ва креоллар. Иқлими субекваториал, пассатли муссон иқлим. Ўртача ойлик температура 15—20°. Йиллик ёғин 500—1000 мм.

Гватемала 1524-йилда Сантяго номи билан қурила бошлаган. 1541-йил Агау вулқони отилганда ва 1917-йил декабр ҳамда 1918-йил январдаги зилзилада бутунлай вайрон бўлиб, кейинчалик қайта тикланган. Темир йўл орқали Тинч океан соҳили ва Кариб денгизининг портлари билан боғланган. Халқаро аэропорт бор. Гватемала – мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн поябзал, мебел корхоналари, темир йўл устахоналари бор. Меъморий ёдгорликлардан католик собори (1782—1815) сақланган. Гватемалада бир неча университет, Олий политехника мактаби, Ҳарбий академия, Иқтисод мактаби, Миллий консерватория, Фанлар академияси (1930), Миллий институт (1945), Антропология ва тарих институти (1946), Метеорология ва сейсмология институти, расадхона, Миллий кутубхона ва бошқалар бор.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил