Jump to content

Эрозия

From Vikipediya
Шамол эрозияси.
Кападокиядаги бу пари устунлари эрозия натижасидир.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тупроқ эрозияси натижасида ҳосил бўлган жарлик

Эрозия (лотинча: его8ю — емирилиш) — тоғ жинслари ва тупроқнинг оқар сувлар таъсирида емирилиш жараёни. Э. релеф ҳосил қилувчи асосий омиллардан биридир. Ер юзасидаги Э. (нотекис релефнинг текисланиши) ва чизиқли Э. (релеф бўлакларга бўлиниб, водий ва жарликларни ҳосил бўлиши), ёнлама Э. (дарё соҳилларининг ювилиши) ва чуқурликдаги Э. (дарё ўзанининг чуқур ўйилиши)лар фарқ қилинади. Тупроқнинг энг юқори қатламларида содир бўладиган Э. тупрок эрозияси дейилади.

Эрозия (лот. эросио — "емирилиш", "нураш") ер қобиғини ташкил этадиган қояларнинг оқар сув, шамол ва бошқа ташқи таъсирлардан емирилиб, жойидан қўпорилиши ёки бир ердан бошқа бир ерга ташилиши ҳодисасидир.

Зироатда фойдаланиладиган майдонларнинг 70 %'и хусусиятларини йўқотиб, дунё миқёсида жами ер майдонининг 30 %'и атрофида чўллашишига сабаб бўлган. Жаҳонда эрозия туфайли чўллашув таҳликаси мавжуд 110 ўлка бордир. Бирлашган Миллатлар Атроф-муҳит Дастури доирасида қилинган ҳисоб-китобларга кўра бутунжаҳон бўйлаб чўллашув ва эрозиянинг олдини олиш учун йилига 42 миллиард АҚШ доллари сарфланиши керак.

Табиий шароитда содир бўлса йўқоладиган самарали тупроқлар табиий алмашинув доирасида қайта тикланади. Эрозия билимсизлик ва антропоген сабаблар орқали қайта тикланмас даражаларга етмоқда. Самарали тупроқларнинг эрозия туфайли йўқолиши зироат ҳажми пасайишига олиб келмоқда. Эрозиянинг содир бўлиши табиий факторлар билан бўлмоқда, аммо эрозиянинг товон этилмаз зарарларга сабаб бўлиши одамларнинг бу факторларни тезлатиши туфайлидир.

Эрозия турларидан бири бўлган сув эрозияси энг катта таъсирлисидир. Бу эрозия ёмғир томчиларининг заминни емириши ёки ерусти сув ҳавзаларининг пайдо бўлиши ортидан юзага келади. Бошқа бир эрозия тури бўлган шамол эрозияси эса шамол таъсиридан емирилиш ва кўчиш ҳодисасидир.

Эрозиянинг самарали тупроқларнинг йўқолишидан ташқари пари устунлари(тош қо'зиқоринлар) каби табиий гўзаллик яратиб, туризм минтақаларининг пайдо бўлишига ҳам йўл очади.

Ҳаволалар

[edit | edit source]