Эдwард Миллс Пурcелл
Appearance
Эдwард Миллс Пурcелл (талаффузи: Эдвард Миллс Пурселл) (1912.30.8, Тейлорвилл, Иллинойс штати —1997) — америкалик физик, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1951-йилдан). Пердю университетини тугатган (1953). 1938-йилдан Гарвард университетида (1949-йилдан профессор), Массачусец технология институтининг радиолокация лабораторияда ишлаган (1940—1946). Илмий ишлари радиоспектроскопияга оид. Ф. Блохяан мустақил тарзда ядро, магнит резонанси ҳодисасини кашф қилган (1946-йилда). Г. Юэн билан ҳамкорликда нейтрал юлдузлараро водороднинг космик радионурланиш чикаришини топган (1951). Нобел мукофоти лауреати (1952; Ф. Блох билан биргаликда)[1][2].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |