Jump to content

Чўлбаир тоғлари

From Vikipediya

Чўлбаир тоғлари — Сурхондарё вилоятидаги тоғлар. Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий тармокларидан бири. Сурхондарёнинг унг ирмоклари Ҳолханжар ва Тўполондарё орасида жойлашган. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа 60 км дан кўпроқ масофага чўзилган. Бал. 1500-2500 м. Энг баланд жойи 3812 м. Ён бағирлари асимметрик тузилишга эга. Жануби-шарқий ён бағирлари анча тик (1500 м гача). Кўплаб дарё тармоқлари билан кесилган. Чўлбаир тоғлари антиклинал тузилишга эга, асосан, тошкўмир, перм, бўр, палеоген, неоген даври чўкинди тоғ жинсларидан ташкил топган. Иқлими континентал. Ёғин шимоли-шарқий қисмида 800 мм дан кўпроқ. Ён бағирларидаги бўз, жигарранг, қўнғир тупрокларда буғдойдошлар, турли буталар ўсади, арчазорлар, ёнғоқзорлар бор. Ҳудудидан яйлов сифатида фойдаланилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Чўлбаир тоғлари" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил