Jump to content

Буджет

From Vikipediya

Буджет (қадимий Франсузча „багуэте“-кармон, сумка) — бу давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш вазифалари ва функсияларини молиявий таъминлаш учун мўлжалланган пул маблағлари жамғармаларини тўплаш ва сарфлаш шаклидир.

Таъриф

[edit | edit source]
  • давлат буджети — молиявий режалар тизимида этакчи ўринда туради ва давлатнинг асосий молия режаси ҳисобланади:
  • давлат буджети — молия тизимининг барча асосий молия институтлари — даромадлар, харажатлар, давлат қарзлари бирлашадиган ва ўзаро боғланадиган марказий бўғини ҳисобланади;
  • давлат буджети — давлатнинг солиқлар ёрдамида жамланадиган энг йирик марказлаштирилган пул жамғармасидир. Давлат буджети давлат томонидан ўз функсиялари ва вазифаларини амалга ошириш йўлида сарфланади. Тасдиқланган буджет қонун кучига эга.

Давлат буджетининг моҳияти

[edit | edit source]
  1. давлат буджети — давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
  2. буджет иқтисодий категория сифатида ўзининг тегишли моддий ифодасига эга бўлади.

Буджет муносабатлари давлатнинг марказлаштирилган пул маблағлари жамғармасида моддийлашади. Бу жамғарма тақсим қилиниши сабабли унинг шаклланиши ва сарфланиши қиймат харакати орқали ифода этилади. Бу жараён давлат томонидан йиғиладиган ва сарфланадиган пул ресурслари оқимлари куринишига эга бўлади.

Ўз иқтисодий моҳиятига кўра давлат буджети — бу иқтисодиёт, ижтимоий-маданий тадбирлар, мудофаа ва давлат бошқаруви эхтиёжларини молиялашга мўлжалланган буджет жамғармасини шакллантириш ҳамда, ундан фойдаланиш масалаларида миллий даромадни қисман миллий бойликни ҳам қайта тақсимлаш борасида давлат билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган пул муносабатларидир.

Бюджет (инг. будгет — ҳамён, маблағ) — белгиланган муддат (йил, квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва ҳаражатлар йиғиндиси. Б. давлат даражасида (қаранг Давлат бюджети), шунингдек вилоят, туман (маҳаллий ҳокимият), хўжалик субъектлари, оила ёки шахс даражасида тузилиши мумкин. Б.ни тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ўз навбатида унинг амал қилиши ҳамда бажарилиши устидан назорат юритишни талаб қилади. Б.да ҳаражатларнинг даромадлардан ортиб кетиши Б. тақчиллиги муаммосини келтириб чиқаради (қаранг Бюджет тақчиллиги), шу боис доимий равишда уларнинг мувофиқлиги таъминлаб борилади. Ўзбекистон Республикасининг Б. тизими тузилиши ва уни бошқариш асослари, давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш тартиби ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида" қонуни (2000-йил 14 декабр) билан тартибга солинади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

[edit | edit source]