Jump to content

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия

From Vikipediya

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия — болалар ҳуқуқи тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормалари кучига эга бўлган ҳамда келажакка қаратилган энг тўла ва биринчи ҳужжат. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989-йил 20 ноябрда бир овоздан қабул қилинган. Конвенсия 1959-йилда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари декларацияси қоидаларини ривожлантиради. Декларация „Инсоният ўзида мавжуд бўлган энг яхши нарсаларнинг ҳаммасини болаларга беришга мажбур“ деб эълон қилган эди. Конвенсия эса ушбу Декларация ва бошқа халқаро ҳужжатлардаги болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни ўзида мужассамлаштирган.Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия т. к. дунёнинг барча минтақаларидаги халқлар учун тенг аҳамиятга эга, асосий мақсади болалар манфаатларини мумкин қадар ҳимоя қилишдан иборат. У муқаддима, 3 қисм, 54 моддадан иборат. Конвенсияга асосан агар миллий қонунларда балоғат ёши бирмунча эрта белгиланган бўлмаса, 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай шахс бола ҳисобланади.Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия т. к. инсоннинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуклари йиғиндисидан иборат. У болалар ўзининг ахлоқий, ақлий ва руҳий қобилиятларини эркин ривожлантириши учун бошқа нарсалардан ташқари соғлиғи ва атроф муҳитнинг хавфсизлиги, тиббий ёрдамга эга бўлиш ва овқатланиш, кийим-кечак, тураржой хусусидаги минимал нормалар билан таъминланиши зарурлигини талаб этади. Конвенсияга кура, бола ўзининг камол топишида ўзи фаол иштирок этиш, ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга, бу эса унинг ҳаётига оид масалаларни ҳал этишда ҳисобга олинишини таъминлайди. Конвенсия боланинг яшаш ва соғлом ривожланиш ҳуқуқига, фарзандликга олиш билан боглиц ҳуқуққа, норасо болалар ва қочоқ болалар, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этган болаларнинг ҳуқуқларига оид қоидаларни ўз ичига олади, болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилишда оила ва отаонанинг биринчи даражали роли, болаларга ёрдам кўрсатиш борасидаги мажбуриятини тан олади. Болаларни камситмаслик — Конвенсиянинг муҳим тамойилларидан ҳисобланади. Болалар ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқоди, миллим, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, соғлиғининг аҳволи отаонаси ёки қонуний васийси ёхуд қандайдир бошқа ҳолатлардан қати назар, биронбир камситишларсиз ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши керак. Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия т. к. 1990-йил 2-сентабрда кучга кирган. Унга Ўзбекистон Республикаси 1992-йил 9 декабрда қўшилган. Конвенсияни ратификация қилган ёки унга қўшилган давлатлар уни бажариш юзасидан тадбирлар бўйича Бола ҳуқуқлари қўмитасига мунтазам равишда миллий маърузалар юбориб туради. Ўзбекистон Республикасида ушбу Конвенсияни бажариш бўйича биринчи миллий маъруза 1997-йилда тайёрланди.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




О'қитувчи Талабани уриши қонунда мумкинми