Jump to content

Бизнес журналистика

From Vikipediya

Бизнес журналистика — бу жамиятда содир бўлаётган бизнес, иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги ўзгаришларни кузатувчи, таҳлил қилувчи ва шарҳловчи журналистиканинг бир қисми. Журналистиканинг ушбу соҳасидаги мавзулар иқтисодиёт билан боғлиқ барча тижорий фаолиятни ўз ичига қамраб олади.

Бизнес журналистикасида тадбиркорлик соҳасига оид одамлар, жойлар ва муаммолар ҳақидаги янгиликлар ва таҳлилий мақолалар тақдим этилади. Шу сабабли, радио ва телевидение янгиликларининг катта қисми бизнес сегментини ўз ичига олади. Журналистиканинг бу тури бизнес ва молиявий журналистикага бағишланган нашрлар, радио ва телевидение каналларида профессионалроқ тарзда намоён бўлиши мумкин.

Тарихи

[edit | edit source]

Бизнес журналистикасидан ўрта асрлардаёқ таниқли савдогар оилалар ўзаро мулоқот қилишда ёрдам сифатида фойдаланишни бошлаган[1].

Тахминан 1700-йилларда ўзининг романлари айниқса, Робинзон Cрусо билан машҳур бўлган Даниэл Дефоэ, бизнес ва иқтисодий янгиликларни нашр эта бошлаган[2]. 1882-йилда эса Чарлес Доу, Эдвард Жонес ва Чарлес Бергстрессер Wалл Стреэт бўйлаб инвестиция уйларига янгиликларни етказиб берадиган симли хизматни бошлаган[1]. Шу тариқа бизнес журналистика ривож топиб, 1889-йилда Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал нашр қилина бошлаган[1].

Ўша вақтларда, машҳур шахсларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги шов-шувли маълумотларни яширинча излаб топиб, уларни оммаган намойиш қилиши билан танилган журналист Ида Тарбелл ўзини бизнес мухбири деб ҳисобламаган. Лекин унинг 1902-йилда Стандард Оил компанияси тўғрисида тайёрлаган репортажи ва таҳлилий мақоласи минглаб бизнес журналистларининг компаниялар фаолиятини қандай ёритиш кераклиги ҳақидаги шаблонига айланган[3].

1990-йилларда қимматли қоғозлар бозорига кенгроқ инвестициялар киритилиши туфайли журналистик материалларда бизнесни қамраб олиш машҳурликка эришди.

Wалл Стреэт Жоурнал бизнес журналистикасининг ёрқин намуналаридан бири бўлиб, Америка Қўшма Штатларидаги адади ва мақолалари чоп этиладиган журналистларга нисбатан ҳурмат назарида қаралиши бўйича энг яхши газеталар қаторига киради.

Соҳа ходимлари

[edit | edit source]

Бу соҳада фаолият юритувчи журналистлар „бизнес журналистлар“ деб таснифланади. Уларнинг асосий вазифаси бизнес билан боғлиқ бўлган долзарб воқеалар ҳақида маълумот тўплашдир.

Шунингдек, улар бизнес соҳасида рўй бераётган жараёнлар, тенденсиялар, муҳим шахслар ва таҳлилларни ёритиши, шунингдек, ўз ишларини барча турдаги оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиши мумкин.

Қўлланилиш доираси

[edit | edit source]

Бизнес журналистикаси иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган соҳа ҳисобланади. Лекин учинчи дунё ва ривожланаётган мамлакатларда соҳа жуда чекланган. Бу камчилик эса шундай мамлакатлар фуқароларини маҳаллий ва халқаро миқёсда жуда ноқулай аҳволда қолдиради. 

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 „маин_фраме.ҳтм“. Ҳисторй оф Бусинесс Жоурналисм. Cаролина Бусинесс Неwс Инитиативе, Университй оф Нортҳ Cаролина ат Чапел Ҳилл Счоол оф Жоурналисм анд Масс Cоммуниcатион. Қаралди: 24-август 2011-йил.
  2. Маргаретт А. Жамес, анд Доротҳй Ф. Туcкер. „Даниэл Дефоэ, Жоурналист.“ Бусинесс Ҳисторй Ревиэw 2.1 (1928): 2-6.
  3. Роуш. „Боок Ревиэwс: Такинг он тҳе Труст“. БусинессЖоурналисм.орг (2008-йил май). 2012-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-август 2011-йил.

Ўқиш учун

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]