Jump to content

Азотлаш

From Vikipediya

Азотлаш – кимёвий-иссиқлик иш-лови бериш усулларидан бири. А. пўлат, титан, ба’зи қотишмалардан тайёрланган деталларнинг сиртқи қатламини азотга тўйинтиришдан иборат. Деталнинг азотга тўйинтирилган сиртқи қатлами жуда қаттиқ, ейилишга ва занглашга чидамли бўлиб қолади. Юқори температуралар та’сирида бўладиган ва ишқаланувчи деталлар, дви-гател клапанлари, тишли ғилдираклар ва бошқа деталларнинг иш сирти азотланади. Деталларга узил-кесил иссиқлик ишлови берилиб ва силлиқланиб, зарур ўлчамга келтирилганидан кейингина А. амалга оширилади. Пўлат деталларнинг сиртқи қатлами аммиак оқимида 500–600° температурада азотланади. Бунинг учун детал оғзи зич беркитиладиган муфел печ-та жойланади. Муфелга аммиак (НҲ3) юборилади, аммиак азот билан водородга парчаланади. Азот атомлари деталнинг сиртқи қатламига диффузияланади. Азот темир билан реаксияга киришиб, қаттиқ ни-тридлар ҳосил қилади, натижада деталнинг азотланган сиртқи қатлами қаттиқ бўлиб қолади. Титан қотишмаларни А. 850–950° температурада ўта тоза азот муҳитида амалга оширилади. Ад.:Тўрахонов А. С, Металлшунослик ва термик ишлаш, Т., 1968.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил