Jump to content

Австрия

From Vikipediya
Австрия Республикаси
немисча: Republik Österreich
Мадҳия: «Ланд дер Берге, Ланд ам Строме»
«Тоғлар ўлкаси, Оқимли мамлакат»
Лоcатион оф Австрия
Пойтахт Вена
Энг катта шаҳар Вена, Грац, Линс, Залсбург ва Инсбрук
Расмий тил(лар) немис
Ҳукумат Федератив Парламентар Республика
Алехандер Ван дер Беллен
Себастиан Курз
• Федерал Кенгаш Раиси
Чристине Счwарз-Фучс
• Миллий Кенгаш Раиси
Wолфганг Соботка
• Конституциявий Суди Раиси
Чристопҳ Грабенwартер
• Биринчи Республика
1919-йил 10-сентябр
• Федерал давлат
1934-йил 1-май
1938-йил 13-март
• Иккинчи Республика
1945-йил 27-апрел
• Давлат шартномаси
1955-йил 27-июл
Майдон
• Бутун
83,871 км2 (113-ўрин)
• Сув (%)
0,84
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
9,027,999 киши (98-ўрин)
• Зичлик 107,6/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2022-йил рўйхати
• Бутун
$700.203 миллиард (43-ўрин)
• Жон бошига
$64,750
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма АТ
Телефон префикси +43
Интернет домени .ат

Австрия, Австрия Республикаси (немисча: Österreich, МФА(олм.): Андоза:Аудио-ИПА) – Марказий Европадаги давлат, Дунайнинг ўрта оқими ҳавзасида жойлашган. Майдони 83 минг 858 км2. Аҳолиси 9,5[1] млн киши (2021). Пойтахти – Вена шаҳри.Австрия давлати Вена конгресси ваҳукуматига эга.Ривожланган давлат ҳисобланади.Австрия 2023-йилда Европадаги энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилди ва у дунё давлатларининг ривожланган 10 талик дан жой олди.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Австрия – федератив республика. Амалдаги конституция 1920-йилда қабул қилинган (1929-йилда ўзгаришлар киритилган). Давлат тузилиши шакли жиҳатдан Австрия – федерация (иттифоқ давлат). Давлат бошлиғи – федерал президент, уни ахрли 6 йил муддатга сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни икки палатали парламент: миллий кенгаш (қуйи палата) ва федерал кенгаш (юқори палата) амалга оширади. Миллий кенгашни аҳоли 4 йил муддатга сайлайди. Федерал кенгаш аъзоларини ўлкалар парламентлари (ландтаглар) ўз ваколатлари муддатига (4 – 6 йилга) сайлайдилар. Ижроия ҳокимиятни федерал президент ва у тайинлайдиган федерал канслер бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Ҳар бир ўлканинг ўз конституцияси ва қонун чиқарувчи органи бор. Ўлкаларнинг ҳуқуқлари чекланган.

Маъмурий бўлиниши

[edit | edit source]
Байроғи Герби Федерал ерлар Маъмурий маркази
1. Бургенленд Айзенштадт
2. Каринтия Клагенфурт-ам-Вёртерзе
3. Қуйи Австрия Санкт-Пёлтен
4. Юқори Австрия Линц
5. Залцбург Залцбург
6. Штирия Грац
7. Тирол Инсбрук
8. Форарлберг Брегенц
9. Вена Вена

Табиати

[edit | edit source]

Австрия – асосан тоғли мамлакат. Унинг жанубий қисми Шарқий Алп тоғлари – Юқори Тауэрн (баландлиги 3797 м, Гросглокнер чўққиси) ва Қуйи Тауэрн; шимолий қисми – паст-баланд текисликлардан иборат бўлиб, чекка шимоли-шарқда у Ўрта Дунай паеттекислигига туташиб кетади. Фойдали қазилмалари: нефт, газ, магнезит, қўнғир кумир, темир ва қўрғошин-рух рудалари, графит, ош тузи; бинокорлик материалларининг анчагина захиралари мавжуд.

Иқлими

[edit | edit source]

Иқлими мўтадил. Январнинг ўртача ҳарорати – 1, – 4 °C, июлда 15 °C дан 18 °C гача. Йилига 500–900 мм, тоғларда 2000 мм гача ёғин ёғади. Асосий дарёси – Дунай ва унинг ирмоклари (Инн, Траун, Энс, Драва ва бошқалар).

Ички сувлари

[edit | edit source]

Дарёлар анчагина гидроэнергия захираларига эга. Кўллар кўп, уларнинг аксарияти музликлардан пайдо бўлган. Чимли-подзол ва қўнғир ўрмон тупроқлар, жануби-шарқда ишқорсиз подзоллашган қора тупроқлар, тоғларда тоғ-қўнғир, тоғ-ўтлоқ, тоғ-подзоллашган тупроқлар. Австрия майдонининг 40 % га яқини ўрмонзор (дуб, бук, арча, пихта, япроқ баргли дарахтлар). 2000 м баландликда тоғ ўтлоқлари бошланади.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Австрия аҳолисининг 99 % – австрияликлар. Словенлар, хорватлар, венгерлар, чехлар, олмонлар, италянлар ҳам яшайди. Расмий тили – немис тили. Аҳолисининг ўртача зичлиги – 1 км2 га 90 киши. Аҳолининг 52 % шаҳарларда яшайди. Энг йирик шаҳарлари: Вена, Грац, Залсбург.

Тарихи

[edit | edit source]

Ҳозирги Австрия ҳудудидаги дастлабки инсон излари палеолит замонларига бориб тақалади. Милоддан аввалги 1-асрдан бошлаб бу ерда турли қабилалар, асосан келтларнинг авлодлари яшаган. Милоднинг 6-аср охирларида Австрия ғарбига баварияликларнинг герман қабиласи, марказий ва шарқий қисмларига славян қабилалари (асосан словенлар) кўчиб келиб ўрнашди. 8-аср охирларида Австрия Франк давлати таркибига, бу давлат бўлингандан кейин (843-йил), Шарқий Франк қироллиги (Германия) таркибига кирди. 10-асрнинг 2-ярмида барпо этилган Бавария Шарқий маркаси Австрия давлатига асос солди. 1156-йилдан бошлаб Австрия „Муқаддас Рим империяси“ таркибидаги герсоглик. 12-аср охиридан 14-асргача Австрия герсоглари Штирия, Каринтия, Крайня, Тиролни қўшиб олдилар. Айниқса 1282-йилда Габсбурглар сулоласи қарор топгач, Австрия герсоглари Жанубий Германиянинг энг қудратли ҳукмдорларига айландилар. 16-асрда Габ-сбурглар Чехия, Силезия, Ғарбий Венгрияни ва жанубий славян ерларининг бир қисмини қўлга киритдилар. 18-асрда бутун Венгрия, Трансилвания, Хорватия, Жанубий Нидерландия, қисман Италия ерлари, Банат, Словениянинг бир қисми, Шимолий Босния, поляк, румин ва украин ерларининг бир қисми Австрия ҳокимияти остига ўтди. Буюк франсуз инқилоби йилларида Австрия инқилобий Франсияга қарши юриш ташаббускорларидан бири, Наполеон урушлари даврида Франсияга қарши коалициялар қатнашчиси бўлди. 1804-йилдан Австрия – империя. Австрия – Муқаддас иттифоқ ташкилотчиларидан бири. 1848-йил мартда Австрия империяси ўлкаларида буржуадемократик инқилоби содир бўлди[2]. 1859-йилги Австрия-Италия-Франсия уруши ва 1866-йилги Австрия-Пруссия урушидаги мағлубият унинг Германия давлатига таъсири йўқолишига олиб келди. 1867-йилда Австрия империяси дуалистик (қўш) монархия – Австрия-Венгрияга айланди. биринчи жаҳон урушида у Германия иттифоқчиси бўлиб қатнашди. 1918-йили ноябрда буржуа-демократик инқилобининг ғалабаси туфайли Австрия-Венгрия бир неча мустақил давлатга бўлиниб кетди, жумладан Австрия ҳам республика деб эълон қилинди. 1919-йилги Сан-Жермен сулҳ шартномасида Австриянинг чегаралари белгилаб берилди. 1929–33 йиллар жаҳон иқтисодий инқирози даврида Австрияда реаксиянинг хуружи кучайди. 1933-йилда парламент тарқатиб юборилди, матбуот ва йиғилишлар эркинлиги бекор қилинди. 1934-йилда қўзғолон кўтарган халқ (Вена, Линс ва бошқа шаҳарлар) уч кун мобайнида фашист тўдаларга ва ҳукумат қўшинларига қуролли қаршилик кўрсатди. 1938-йилда фашистлар Германияси Австрияни қўшиб олди. 1945-йил баҳорида Австрия гитлерчилар зулмидан халос этилди. 1945–55 йилларда Австрия ҳудудида собиқ, СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франсия қўшинлари турди. 1955-йилда мустақил ва дсмократик Австрияни қайта тиклаш тўғрисида Давлат шартномаси тузилди. Ўша йили Австрия парламента доимий бетарафлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди. 1955-йилдан Австрия – БМТ аъзоси. 1992-йилда Австрия билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди. Миллий байрами: 26-октабр – бетарафлик куни (1955).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]
Венадаги Австрия парламенти

Австрия социал-демократик партияси, 1889-йилда тузилган; Австрия халқ партияси, 1915-йилда тузилган; Австрия озодлик партияси, 1955-йилда тузилган; „Яшил муқобил“ партияси, 1987-йилда тузилган; „Либерал форум“ партияси, 1993-йилда тузилган. Австрия касаба уюшмалари бирлашмаси, 1945-йилда тузилган; Халқаро аркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради[3].

Хўжалиги

[edit | edit source]

Австрия – юксак даражада ривожланган индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг 36,3 % саноатда ва 2,8 % қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида ҳосил қилинади. Австрия иқтисодиётида йирик чет эл корпорациялари муҳим рол ўйнайди. 113 Ўгир саноатнинг бир қанча тармоқлари мамлакат ихтиёрига олинган. Четга кўп маҳсулот чиқарилади.

Саноати

[edit | edit source]

Австрия энергетикаси гидроресурслар ва асосан четдан келтириладиган кўмир негизига қурилган. Кончилик саноати тармоқлари орасида магнезит (Штирия, Каринтия), темир рудаси (Айзенерс), полиметалл рудалар, нефт ва газ қазиб олиш катта аҳамиятга эга. Саноатнинг асосий тармоқлари – машинасозлик ва металлсозлик (кончилик, металлургия ва хўжаликнинг бошқа тармоқлари, транспорт воситалари ва шаҳрик.лар учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради). Металлургия, кимё, нефт кимёси, ёғочсозлик, қоғоз, енгил (тўқимачилик, поябзал, тикувчилик) ва озиқ-саноат марказлари – Вена, Линс, Грац.

Қишлоқ хўжалиги

[edit | edit source]

Қишлоқ хўжалигида интенсив чорвачилик етакчи ўринда туради. Фермалар кўп, таъминот-сотиш ва матлубот кооперацияси шохобчаси ривожланган. Австрия асосан тоғли ўлка бўлишига қарамай, унинг 20 % ҳайдаладиган ерлар, 28,8 % яйлов ва пичанзорлардир. Қора-мол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Асосий экинлари: ғалла–буғдой, арпа; техника экинлари – қанд лавлаги. Хашаки экинлар, мева, узум етиштирилади. Асосий қишлоқ хўжалиги ўлкалари – Қуйи Австрия, Юқори Австрия, Бургенланд ва Штирия.

Транспорти

[edit | edit source]
Бомбардиэр Талент

Темир йўлларнинг узунлиги – 6,4 минг км. Магистрал газ қувурлари – 1,8 минг км. Автомобил ва ҳаво транспорти ҳам ривожланган. Дунайда кемалар қатнайди. Асосий порти ва муҳим халқаро аэропорти – Вена.

Ташқи савдоси

[edit | edit source]

Австрия машиналар, асбоб-ускуна, ёғоч материаллар, графит, азотли ўғитлар, металл буюмлар, электр энергия ва халқ истеъмол молларини четга чиқаради. Хом ашё[4] анд тҳе аcқуиситион оф Банcа Cомерcиалă Ромâнă бй Эрсте Гроуп фор 3.7 бил. ЭУР ин 2005.[5], ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олади. Ғарбий Европа мамлакатлари орасида ташқи савдо муомаласининг кўп қисми Германияга тўғри келади[6]. Хорижий сайёхлик кўпгина даромад келтиради. Пул бирлиги – Австрия шиллинги[7].

Тиббий хизмат

[edit | edit source]

Австрияда 77600 дан зиёд ўринли касалхоналар бор; барча ихтисосликлардаги 28565 шифокор тиббий ёрдам кўрсатади. Шифокорларни Вена, Грац ва Инсбрук унститутларининг тиббиёт факултетлари етиштириб беради. Хушман-зара Баденбай-Вин, Бад-Ишл, Бад-Шаллербах, Бадгаштайнда турли курортлар жойлашган[8] .

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Австрияда 1966-йилдан умумий 9 йиллик таълимни жорий этиш бошланган. Австрия мактаблари ва бошқа турдаги ўрта ўқув юртларида 1 млн. дан ортиқ ўқувчи, олий ўқув юртларида 205600 талаба ўқийди, 14 минг ўқитувчи ишлайди. Энг йирик олий ўқув юртлари: Вена, Грац, Залсбург, Инсбрукдаги унститутлар, Вена, Грацдаги техника унститутлари. Австрия Фанлар академияси мавжуд. Кутубхоналари: Венадаги Миллий кутубхона, Фанлар Академияси ва Вена унститути кутубхоналари; музейлари: Тасвирий санъат академиясининг бисоти, Австрия галереяси, Бадиий-тарих музейи, Бетховен, Гайдн, Моцарт, Шуберт музейлари ва бошқалар.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

[edit | edit source]

Австрияда бир қанча кундалик газета ва бошқа даврий ахборот нашрлари чиқади. Энг машҳур нашрлари: „Винер сайтунг“ („Вена газетаси“, 1703-йилдан), „Вирцҳафт“ („Иқтисодиёт“, 1945-йилдан), „Курир“ („Дастёр“, 1954-йилдан); асосий журналлари: „Эстеррайҳише монацхефте“ („Австрия ойномаси“, 1945-йилдан), „Золидаритет“ („Бирдамлик“). Ахборот агентлиги – Аустрия прессе агентур – аксиядорлик жамияти, 1946-йил ташкил этилган. Радио ва телекўрсатув „Эстеррайҳишер Рундфунк“ („Австрия радиоси ва телевидениеси“) давлат ташкилоти томонидан назорат қилинади. 399 радиостансиясидан эшиттиришлар олиб борилади. Телекўрсатув 1956-йилдан буён ишлайди.

Адабиёти

[edit | edit source]

Австрия адабиёти 9–11-асрларда вужудга кела бошлаган. Унда лотин тилидаги линий шеърият устун эди. Шоира Ава ва ҳажвчи шоир Генрих фон Мелк немис тилида ёза бошлашган. 12-аср охирларида қаҳрамонликни мадҳ этувчи эпослар („Нибелунглар тўғрисида қўшиқ“) яратилди. Бу даврга келиб Вена миннезанг деб аталган сарой рицарлик шеърияти марказита айланди. В. фон дер Фогалнейде энг атоқли миннезингер эди. Бюргерлик вужудга келган даврда Австрия адабиётида мухолифлик руҳидаги ҳажвчилик кучайди. 13– 14-асрлардаги таниқли ҳажвчилар: „Поп Амис“ шванк (жанр тури)лар тўпламининг муаллифи Штриккер, шоирлардан Вернер-Садовник ва Г. Тейхнер. 14 – 16 асрларда гуманистлар И. Фон Ноймаркт, И.фон Заац, К.Селтис фаолияти диққатга сазовор. Габсбурглар монархияси ва католик черковни мадҳ этувчи 17-аср адабиёти ва театри халққа бегона ва тушунарсиз эди. Ҳажвчи Абраҳам а Санта Клара ва Вена халқ драмаси намояндалари (Й. Стра-ницкий ва бошқалар)нинг асарлари халқ орасида машҳур эди. Австрия адабиёти 18-аср охири ва 19-асрда ғоят гуллаб-яшнади. Энг яхши асарларда Европа маърифатпарварлиги олий ғоялари акс эттирилди. Вена халқдрамаси ва ҳажвчилик йўли анъа-наларини Ф. Раймунд, И. Нестрой, А. Блумауэр давом эттиришди. Айни вақтда классицизм ва романтизм ривожланиб борди. К. Пихлер, И. Н. Фогл, Н. Ленау ижодида романтик оҳанглар ва миллий-ватанпарварлик ғоялари устунлик қилди. 19-аср охири – 20-асрбошлари адабиётида бир қанча натурачилик ва суб’эктивчилик руҳидаги импрессионизм, неоромантизм, символизм, экспрессионизм каби оқимлар юзага келди. Шу оқимлар айрим намояндаларининг асарларида ижтимоий танқидий оҳанглар янгради. Г.фон Гофманстал, А. Шницлер, А.Рода-Рода, Р. М. Рилке, Г. Тракл, Ф. Верфел, П. Алтенберг, Г. Бар, Ф. Кафка ўз даврининг нуқсонларини қоралаганлар. Б. фон Зутнер ва К. Краус асарларида милитаризмга қарши ошкора норозилик билдирилган. Биринчи жаҳон уруши йилларида ва ундан кейин адабиёт майдонига келган шоирлар: А. Вилдганс, А. Пецолдтуб халқчиллик ғояларини кўтариб чиқишди. К. Э. Франсоз, С. Свейг, Р. Музил, Й. Рот, Г. Сурмюлен, Г. Брох, Ф. Брукнер урушга қарши рухда асарлар яратишди. А. Германия томонидан қўшиб олингач (аншлюз), айрим тараққийпарвар ёзувчилар (Й. Рот, Р. Музил, С. Свейг ва бошқалар) мамлакатдан бош олиб кетишга мажбур бўлдилар, баъзилари (Ю. Зойфер, А. Кёниг) фашизм зиндонларида ҳалок бўлдилар. Мамлакат фашизмдан озод бўлгач, Австрия адабиётининг асл намояндалари миллий маданиятни янада ривожлантиришга ҳисса қўшдилар. Э. Пристер. Г. Леберт, Ф. Т. Чокор, Х. Гупперт, Х.фон Додерер, И. Бахман, М. Вид, Ф. Каин, А. Лернет-Холения сингари шоир ва ёзувчилар шулар жумласидандир.

Меъморлиги

[edit | edit source]

11-асрдан 13-аср бошларигача Австрия меъморлигида романтик услуб ҳукмрон бўлди (Гурке ва Зеккаудаги базилика, Венадаги авлиё Стефан соборининг ғарбий тарзи). 13 – 15 асрларда готика расм бўлди (Хейлигенкрейс ва Светлдаги черковларнинг хорлари, Венадаги Стефан собори). Австриядаги Уйгониш даври (15–16-аср)да эркерли (ойнаванд), пешайвонли уйлар, қаср тоифасидаги саройлар қурилди. 17–18 асрларда Вена, Залсбург, Линсда барокко услубида шаҳар ташқарисидаги қароргоҳлар, монастирлар, сарой ва черковлар қурилди (Шенбрунн саройлари мажмуаси, 1695, меъмор И. Б. Фишер фон Эрлах; Белведер, 1714 – 23, меъмор Л. Хилдебрандт). 19-аср 1-ярми меъморлиги учун классицизм, 19-аср 2-ярми меъморлиги учун эклектика ва модерн хос бўлди. Замонавий иншоотлар орасида Венадаги Штадтхалле шаҳар зали (1955–58, меъмор Р. Райнер) ва бошқалар бор.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Австрия ҳудудида „Виллендорф Венераси“ деб аталган палеолитик ҳайкал (қадимги тош даври), неолит кулолчилиги ва бронза буюмлар (янги тош даври) топилган; маҳаллий ҳайкалтарошлик ва рассомлик намуналари (милоддан аввалги 1-аср милоднинг 5-асри) сақланиб қолган. Гурке ва Зеккаудаги собор деворларига солинган расмлар, шунингдек витражлар, 115 релефлар, миниатюраларда романтик услуб кўриниб туради (11 –13-асрлар). 15-асрдан бошлаб Австрия санъатида уйғониш даврининг инсонпарварлик белгилари пайдо бўлди (ҳайкалтарош Я. Кашауэр, рассом М. Пахер). 17 – 18-асрларда барокко услубининг ривожланиши билан Австрия санъати катта аҳамият касб этади (Б. Пермозер, Г. Р. Доннер, Ф. К. Мессершмидтнинг манзара ҳайкаллари, Ф. А. Маулберч ранг-тасвири, Вена чинниси). Портрет ранг-тасвирида классицизм таъсири сезилади (И. Б. Лампи, И. Грасси). 19-асрда романтизм (М. Швинд) ва бидермаер (Ф. Валдмюллер, М. Даффингер) ёйилди. Х. Маккарт ижодига дабдабали салон услуби хосдир. 1898-йилдан Вена Сесессиони жамияти модернчи рассомлар (Г. Климт, А. Кубин)ни бирлаштирди. 20-аср бошларида экспрессионизм (О. Кокошка) юзага келди. Ҳозирги замон санъатида абстраксионизм (Ф. Вотруба) ва сюрреализм (Э.Фукс, Й. Добровский ва бошқалар) билан бир қаторда реалистик анъаналар давом этмоқда.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Ўрта асрлардан бошлаб сайёҳ мусиқачилар, шпилманлар, вагантлар (қочоқ талабалар, ишқий, ҳазил қўшиқ ижрочилари) халқ мусиқа мада-ниятининг намояндалари бўлган. 17-асрда халқ мусиқа театри (зингшпил), камер мусиқаси ва симфония вужудга келди. 18-асрнинг 2-ярмида Вена классик мактаби шаклланди (Й. Гайдн, В. А. Моцарт ва Л. Бетховен). К. В. Глюк унинг энг яқин ўтмишдоши эди. 19-асрнинг 1-ярмида Ф. Шуберт А. мусиқасида романтик оқимга асос солди, бал мусиқаси ғоят машҳур бўлди (Й. Ланвер, Штрауслар оиласи), Вена опереттаси қарор топди |Й. Штра-ус (ўғил), Ф. Зуппе, К. Селлер]. И. Брамс ва А. Брукнер ижодида симфоник мусиқа юксак даражага кўтарилди. 20-аср бошларида атоқли симфониячи Г. Малер ижод этди. Ф. Шрекер опера жанрида ишлади. 19-аср охирида Янги Вена мактаби юзага келди (А. Шёнберг, А. Берг, А. Веберн). Ҳозирги замон Австрия мусиқасида янги классисизмдан тортиб модернизмгача бўлган турли оқимлар мавжуд. Композитор Й. Маркс романтик реализм деб аталган ўз мактабини яратди, унинг шогирдлари – А. Кауфман, Ф. Вилдханс, ижрочилар орасида – дирижёрлар Г. Караян, К. Бём, яккахонлар орасида Э. Шварскопф, Г. Теппер, И. Меттерних ва бошқа Мусиқа жамоалари: Венада – Вена давлат операси, Халқ операси („Фолксопер“), Камер театри, учта симфоник оркестр, Вена ўғил болалар хори, Грацда – опера; Залсбургда 1841-йилдан Моцартеум – халқаро моцарцҳунослик маркази ишлаб турибди. Мазкур уччала шаҳарда мусиқа ва драма санъати академиялари бор.

Театри

[edit | edit source]

Австрияда театр 16-асрда вужудга кела бошлади (ҳаваскор актёрларнинг сайёр труппалари). 17–18-асрларда сарой ва мактаб театрлари бўлган. 1712-йилда Венада дастлабки доимий театр, 1741-йилда Бургтеатр, 1788-йилда „Ёзефштадт-театр“га асос солинди. Сўнгги театр 20-асрнинг 20–30-йилларида санъатда илғор рол ўйнади (1924–38 йилларда унга М. Рейнҳардт раҳбарлик қилди). 1945-йилдан „Бургтеатр“ Австриянинг етакчи театри бўлиб қолди[9].

Киноси

[edit | edit source]

Австриянинг биринчи бадиий филми – „Босқичдан босқичга“ (1908, режиссор Х. Ханус). 1920–24 йиллар Австрия киносининг ўнгланиш даври бўлди (хусусан, режиссор А. Корд филмлари). Австрия кинематографиясининг янги равнақи 1946-йилдан бошланди („Олис йўл“ филми, режиссор Э. Хеш).Вена шаҳридаги Опера театри биноси. 50–60-йилларда мусиқали биографик филмлар, ревю-филмлар („Қаҳрамонлик симфонияси“, „Дунай фарзандлари“, „Сўнгги ҳаракат“) чиқарилди. Таниқли режессорлар В. Форст, А. Квендлер; актёрлар П. Вессели, М. Андергаст, Р. Шнайдер, Максимилиан ва Мария Шеллар А.кино арбобларидир.[10]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Тотал популатион – Ат 1 Жануарй“. СТАТИСТИК АУСТРИА (2012-йил 1-январ). 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-январ.
  2. Примера Cрониcа Генерал. Эсториа де Эспаñа. Томо И. – Мадрид, Баиллй-Баиллиэре э ҳижос, 1906, стр. 6
  3. А. Ю. Ватлин „Австрия в ХХ веке“
  4. Рамсей, Жонатҳон „Волксwаген такес 49.9 перcент стаке ин Порсче АГ“. Аутоблог.cом. Қаралди: 2011-йил 24-июл.
  5. архив нусхаси (ПДФ), 2011-08-09да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-04-04
  6. Марк. „Марк'с Маркет Аналйсис“. Марксмаркетаналйсис.cом (2010-йил 16-ноябр). 2011-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-июл.
  7. „Аустриа“. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 17-апрел 2012-йил.
  8. Счwеинегриппе: 493 Эркранкте ин Öстерреич[сайт ишламайди] Wиэнер Зеитунг (олм.)
  9. Театральная энциклопедия. Гл. ред. С. С. Мокульский. Т. 1 – М.: Советская энциклопедия, 1961, 1214 стб. с илл., 12 л. илл.
  10. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Ватлин А. Ю. Австрия в ХХ веке: учеб. Пособие для вузов. М., 2006
  • Воцелка К. История Австрии. Культура, общество, политика. М. 2007
  • Жиряков И. Г. Советская оккупация Австрии: некоторые политико-правовые выводы и обобщения. // «Право и жизнь», № 112 (7), 2007
  • Кружков В. А. Как Австрия стала нейтральной // Международная жизнь, № 8-9, 2008
  • «Австрия. Вокруг Света. Путеводитель» И. К. Антонова, А. Г. Хропов – М., Вокруг Света – 2011 год, ИСБН 978-5-98652-345-3

Ҳаволалар

[edit | edit source]