Атлантика хартияси
Appearance
Атлантика хартияси — АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматларининг бошликлари — Ф. Рузвелт ва У. Черчилл 1941-йил 14-августда имзолаган декларация. Атлантика хартиясида фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчиларига қарши урушнинг мақсадлари, урушдан кейинги даврда дунёнинг тузилиши, хусусан ҳудудларни босиб олишдан воз кечиш ҳамда халқларнинг ўзини идора этиш усулини ўзи танлаш ҳуқуқи тўғрисида умумий тарздаги фикрлар билдирилган. 1941-йил 24-сентабрда Лондон иттифоқчилараро конференсиясида СССР Атлантика хартиясининг асосий қоидаларига қўшилганлигини эълон қилди, бу эса гитлерчиларга қарши иттифоқ тузиш учун замин яратди[1].
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |