Jump to content

Антрацен

From Vikipediya

Антрацен, — конденсирланган учта бензол ядросидан иборат ароматик углеводород. Мол. м. 178,24. Рангсиз кристалл, эритма ва суюқликда сақланиб қолувчи бинафша рангда флуорессенси-яланади (товланади). Суюқланиш температураси 216°, қайнаш температураси 342°. А. тошкўмир смоласи таркибида 0,3 — 0,5% бўлади ва шу смолани ҳайдаш жараёнида 270 — 360°да ажралиб чиқадиган антрацен мойидан олинади. А. биринчи марта 1832-йилда тошкўмир смоласи таркибида топил-ган. А. оксидланса антрахинон бўёқлар олиш учун ишлатиладиган муҳим оралиқ маҳсулот — антрахинон ҳосил бўлади. Ароматик углеводородларга хос реакси-яларга киришади: галогенлаш, нитрола-ниш, сулфидланиш ва бошқа

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил