Jump to content

Аэровокзал

From Vikipediya

Аэровокзал — аэропортларса ҳаво транспорти йўловчиларига хизмат кўрсатиладиган ва юк операциялари ўтказиладиган бино ёки бинолар мажмуи. А. таркибига вокзал олди майдони (шаҳар транспорти тўхтаб туриш майдони билан бирга), самолётлар турадиган перрон, перрон-техника хизмати кўрсатиш бинолари, самолёт бортида йўловчиларга бериладиган озиқовқат тайёрлаш сехи, меҳмонхоналар, команда-диспетчерлик пунктини ўз ичига олган асосий иншоотлар мажмуи киради. Одатда, бу бино ва иншоотлар А. биноси билан бирга қурилади. А.нинг ички ва халқаро линияларга хизмат кўрсатувчи хиллари бўлади. А.да йўловчиларга хизмат кўрсатиш юмушлари қуйидагиларни ўз ичига олади: чипталар сотиш ва рўйхатга олиш; рейс бўйича юкларни қабул қилиш, расмийлаштириш, комплектлаш ва учиб келган йўловчиларга юкларини бериб юбориш; самолётларнинг учиши ва қўниши ҳақида ахборот бериб туриш, почта, маиший, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатиш. А.нинг ўлчами аэропортнинг йўловчиларни ташиш ҳажмидан келиб чиқади. Тошкент аэропортидаги А. йирик А.лар жумласига киради (524-бетдаги суратга қаранг). Йирик шаҳарларда аэропортлардаги А. ишини енгиллаштириш мақсадида аэропорт билан шаҳар транспорти воситасида боғланган шаҳар А.и қурилади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил