Абу Жаъфар Хозин Муҳаммад ибн Ҳусайн Сағоний Хуросоний
Appearance
Абу Жаъфар Хозин Муҳаммад ибн Ҳусайн Сағоний (Чағоний) Хуросоний (10-аср) — риёзиётчи ва фалакиёцҳунос олим. Ўзидан олдин ўтган алломаларнинг асарларини пухта ўрганган, ўзи ҳам илмий ижод билан шуғулланган, астрономик кузатувлар олиб борган. „Китоб зиж ус-Сафоих“, („Гардишлар зижи китоби“). "Шарҳ китоб „Усули ҳандасий Иқлидус“ ("Эвклиднинг „Усули ҳандасий“ китоби шарҳи"), „Тафсир мақолаи ошира Иклидус“ ("Эвклиднинг „Ўнинчи мақоласи“ тафсири") каби асарлари бор. Ҳаётининг охирги йилларида Рай шаҳрида (Эрон) яшаган.[1]
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |