Jump to content

Абу-Даби Плаза

From Vikipediya
Абу-Даби Плаза
Абу-Даби Плаза
Умумий маълумот
Жойлашуви Остона
Шаҳар Остона
Мамлакат Қозог'истон
Қурилиши бошланган 2010-йил
Қурилиши тугаган 2022-йил
Баландлиги
Баландлиги 320 м
Энг юқори қавати 75
Техник ҳолати
Материал Бетон, метал
Бинонинг ички майдони 510.000 км.кв
Дизайн ва конструксия
Меъмор  УК Фостер анд Партнерс
Қурувчи  УАЭ Алдар Пропертиэс
Абу-Даби Плаза

Абу-Даби Плаза (қозоқча: Абу-Даби Плаза) — Қозоғистон пойтахти Остонада қурилаётган кўпқаватли комплекс.

2009-йилнинг 11-июн куни Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари «Абу-Даби Плаза» комплексини қуришга келишиб олишди ва керакли хужжатлар имзоланди. Ўша йили 28-август куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев комплекс қурилишининг капсуласини тантанали равишда жойлади. Бино қурилиши 2010-йилнинг ноябр ойида бошланди, 2016-йилнинг охирида қурилиш якунига етиши режалаштирилган. Қурилишдан сўнг «Абу-Даби Плаза» баландлиги бўйича Тошкент Телеминорасидан (баландлиги 320 метр) ўзиб кетиб Қозоғистон ва Ўрта Осиёда биринчи ўринни эгаллайди. Бинонинг тахминий баландлиги 320 мерни ташкил этади, ушбу рақам бинонинг 75 қаватдан иборат бўлишини англатади.

«Абу-Даби Плаза» комплексининг умумий майдони 510 минг кв.километрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати $ 1,6 миллиард АҚШ Долларига тенгдир.

Қурилиш жараёни

[edit | edit source]
  • 2009-йил, 11-июн - Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари «Абу-Даби Плаза» комплексини қуришга келишиб олишди ва тегишли хужжатларни имзолашди.
  • 2009-йил, 28-август - Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев комплекс қурилишининг капсуласини тантанали равишда жойлади.
  • 2010-йил, Ноябр - қурилиш жойидаги ерга ишлов бериш бошланди (давомийлиги қарийб бир ой).
  • 2011-йил, Июн - ерга ишлов бериш ишлари давом эттирилди.
  • 2011-йил, Ноябр - сваялар қуйилиши бошланди.

Галерея

[edit | edit source]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]