Jump to content

жой

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

жой И

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

жой

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ЖОЙ Бу от ПРСда [джа] ва [джай] шаклларида (143), ТжРСда ҫой шаклидан ҫо шаклига ҳавола билан (517, 516) келтирилган; ўзбек тилига жой шаклида олинган бўлиб, 'ишғол килинадиган юза' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 284). Бу от билан ўзбек тилида жойла- феъли ясалган.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

\ф. макон, манзил

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Би-

рор кимса ёки нарса ишғол қилиб турган ер, юза, фазо; ўрин, макон. ◆ Золимнинг жойи — жаҳаннам. Мақол . м ◆ Бозор купи бўлганига қарамай, бозор жойи бутунлай бўш эди. С. Айний, „Қуллар“ . ◆ Милтиғини жойига қўйди-ю.. китоб мутолаа қилиб ўтирган Элмурод олдига келди. Шуҳрат, „Шинелли йиллар“ . ◆ Отабек раҳмат айтиб, жойидан қўзғалма-ди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .

2 Маълум бир воқеа-ҳодиса рўй берган ер; иш-ҳаракат, жараён ўрни. ◆ Хизмат жойи. Автобус тўхтайдиган жой. н ◆ Сидиқжон болалиги ўтган.. тор кўчаларни, қишлоқ, ан-ҳор бўйларини, сигир боққан жойларини бориб кўрди. А. Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ .

3 Маълум бир нарса ёки иш-ҳаракат учун энг қулай, мос ер, ўрин. ◆ Мутахассис-ларни танлаш ва жой-жойига қўйиш. Оғриқ жойини топса, олти ой қишлайди. Мақол . а ◆ Бу ер ҳазилнинг жойи эмас. А. Қаҳҳор, „Оғайнилар“ .

4 Ер юзининг, фазонинг белгили, би-рор хусусияти билан ажралиб турадиган ери, нуқтаси. ◆ Пастқам жой. Баҳаво жой. Паст-баланд жойлар. Тор жойда томоша. Мақол . ■■ ◆ Эрта куз жаласи тоғлик жой-ларга жуда ҳафсала билан қуяр эди. А. Қаҳҳор, „Олтин юлдуз“ . ◆ Сўқмоқ катта йўлга ту-ташган жойдан бепоён дала бошланар эди. А. Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ . ◆ Бу жойдан бойнинг бутун пахта даласи кўзга ташла-ниб турар эди. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

5 Географик ёки маъмурий ҳудуд; тараф, томон, ўлка; юрт. ◆ Бизнинг жойларда анор кўп. м ◆ Йўқ, у [Элмурод] бу жойларни ту-шида ҳам, ўнгида ҳам кўрган эмас. П. Турсун, „Ўқитувчи“ . ◆ Бу жойни халқ қадим замон-лардан бери Култепа деб атар эди. Ш. Рашидов, „Ғолиблар“ .

6 Бирор нарсанинг айрим қисми, ери, бўлаги. ◆ Гўштнинг ёғли жойи. Косанинг дарз кетган жойи. Ипнинг тугилган жойи. н ◆ Бирор жойинг оғрийдими, Кумуш ? А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .

7 Бадиий асар, мусиқа ва шу кабиларнинг бирор керакли, қизиқарли ери, ўрни. ◆ Абдишу-кур.. бойваччанинг қўлидан китобни.. олиб, керакли жойини топди. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ Баъзан севган қизларидан келган хатнинг қалбга бориб теккан жойларини бир-бирларига ўқиб берардилар. Шуҳрат, „Шинелли йиллар“ .

8 Гап, иш, хатти-ҳаракат ёки белги-ларнинг шахсий баҳо бериш учун асос, дас-так бўладиган ери, ўрни. ◆ Бу ишнинг ҳеч қс-йин жойи йўқ. Менинг қўрқадиган жойим йўқ. н ◆ Мен сизга айцам, қиёматли ўртоқмиз-у, мендан хафа бўлган жойи бор. А. Мухтор, „Опа-сингиллар“ .

9 Яшаш, ҳаёт кечириш, ётиш-туриш учун хизмат қиладиган ер; уй-жой, ҳовли-жой, бошпана. ◆ Жой олма, қўшни ол. Мақол . нш ◆ Иўлчи бизникига ишлагани келган, ишла-син. Пули йўқ, жойи йўқ.. хотинни нима қила-ди. Ойбек, „Танланган асарлар“ .

10 Ўтириш ёки ётиш учун қилинган, солинган, тўшалган ўрин; ўриндиқ. ◆ Вагонда бешта бўш жой қолди. Бугунги сеансларга жой йўқ. м ◆ Ҳожимирсирож автобусда жой талашиб, болали бир хотин билан айтишиб қолди. А. Қаҳҳор, „Йиллар“ . ◆ Холида кичик қизи Ранони уйга ётқизиб, эрига жой солгани айвонга чиқди. И. Раҳим, „Чин муҳаббат“ .

11 Мерос сифатида қолган, бирор ким-сага тегишли ер-мулк, ҳовли-жой. ◆ "Ракат" мавзеида отадан қолган уч таноб жой бор эди. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ Мана шу жойлар бурун Абдуваққос деган бир эшонга қарашли экан. А. Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ .

12 Иш, хизмат, вазифа, ўрин. ◆ У яхши жойда ишлайди. н ◆ Жонфиғон.. хотинига неча-неча тавба-тазаррулар қилиб, энди би-рон жойга кириб ишлашга.. сўз берибди. А. Қаҳҳор, „Жонфиғон“ .

13 Оила, хонадон. ◆ Бир кун туз ичган жойга қирқ кун салом бер. Мақол . ◆ ят Иқбо-лингга кўп яхши жойдан қаллиқ чиқди, болам. Ҳаммалари бирам сипо, бирам салобат-ли одамлар экан. П. Турсун, „Ўқитувчи“ .

Гапни (ёки сўзни) бир жойга қўймоқ қ. ран 1. Гап (ёки сўз, фикр) бир жойдан чикди қ. ран 1. Жой қилмоқ Ётиш, ўтириш учун ўрин ҳозирламоқ. ◆ У [Асрорқул\ атрофга сув сепиб, супага жой қилди. А. Қаҳҳор, „Асрор бобо“ . Жойини топди с. т. 1) жойига тушди; 2) иш-латиб, ҳазм қилиб юборилди, эгалик бўлиб кетди. Жойига келтирмоқ (ёки қўймоқ) Ўринлатмоқ, ўрнига қўймоқ, тегишлича адо этмоқ, бажо келтирмоқ. ◆ Ҳурматини жойига келтирмоқ. ят [ ◆ Мухлис:\ Дуруст, ҳамма ишни жойига қўйдим. Қадрли меҳмонларимизнинг кўнгилларига путур етмаса, бас. 3. Саид, „Н“ . Сафаров, Тарих тилга кирди. Кутмаган (ёки кутилмаган) жойда Кутилмаган пайтда, кутмаган ҳолда. ◆ Боигланишда анчайин ҳазилга ўхшаб кўринган бу гинахонлик кутилмаган жойда жиддий бир туе олиб кетди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . Кўнгли жойига тушмоқ қ. кўнгил. Кўнглидан (ёки юрагидан, қалбидан) жой олмоқ Кўнглида қолмоқ, юрагидан, қалбидан ўрин олмоқ: кўнглида чуқур из, асар қолдирмоқ. ◆ Мен хотиним билан анча йилдан бери туриб, ундан кўп яхшиликлар кўрганман, бу яхшиликларнинг ҳар қайсиси кўнглимдан алоҳида-алоҳида жой олган. А. Каҳх, „ор, Олтин юлдуз“ . Ўтиргани (ёки ўзини қўйгани) жой тополмай қолмоқ Ҳаяжондан, кутилмаганликдан типирчилаб, нима қила-рини билмай қолмоқ, саросимага тушмоқ. ◆ Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қўзғаб, ўзини қўйгани жой тополмай қолди. М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ . Ўтқизгани жой тополмай қолмоқ Жуда катта ҳурмат билан кутиб олмоқ. ◆ Офтоб ойимни бўлса Ўзбек ойим ўтқизгани жой тополмас, "қуда" сўзи ўрнига "синглим" деб хитоб қилар, ошни ҳам унинг раъйини сўрамасдан буюрмас эди. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . Ҳушини жойига келтирмоқ Кеккайиб, ўзига ишониб, ҳаддидан ошиб кетган кишини тартибга чақириб қўймоқ.

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

жой ИИ

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

жой

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

рвш. шв. Бафуржа, бамайлихо-тир; кеч, кейин; аниқ. ◆ Бугун ишга жойроқ бораман. Дам олиш куни эрталаб жойроқ туришади. м ◆ Бўлган ишни жойроқ гапириш керак, токи ҳақиқат юзага чиқсин. Ҳ. Ғулом, „Тошкентликлар“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ЖОЙ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

Нидо

[edit]

жой

жой И
1 место;◆ иш ~и рабочее место; ◆ такси тўхтайдиган ~ место стоянки такси; ◆ унинг туғилган ~и место его рождения; ◆ хилват ~ укромное место; ◆ ~ йўқ места нет; мест нет; ◆ ҳар ~, ҳар ~да тут и там; местами; ◆ ~лардан келган вакиллар делегаты с мест; ◆ ~ олмоқ занимать место; ◆ бориб-бориб тангадек ~ни олади загадка ходит много, а места занимает с монету (палка, посох); ◆ нарсаларни ~-~ига қўйиш керак надо расставить вещи по местам;◆ кадрларни ~-~ ига қўйиш расстановка кадров;
2 место (должность); даромадли (или ёғли) ◆ ~ доходное место; ◆ у яхши ~да ишлайди он работает на хорошем месте;
3 место (в книге, пьесе, музыкальном произведении и т. п.); ◆ песанинг энг ўткир ~и самое сильное место в пьесе;◆ бу китобда қизиқ ~лар кўп в этой книге много интересных мест;
4 местность, место; ◆ очиқ ~ открытая местность; ◆ пастқам ~лар глухая местность; ◆ паст-баланд ~лар пересечённая местность; ◆ тоғлиқ ~лар горная местность;◆ бизнинг ~ларда в наших краях; ◆ ~дан ~нинг фарқи бор место месту рознь;
5 постель; ◆ ~ солмоқ, ~ қилмоқ расстилать (что-л., напр. одеяло, палас и т. п. для сидения или лежания); ◆ ~ солиб болани ётқизмоқ расстилать постель и укладывать ребёнка;
6 жилище, жильё; ◆ уй-~, ҳовли-~ дом, усадьба; ◆ уй-~ фонди жилищный фонд;
7 семья; ◆ у яхшироқ, ~дан уйланмоқчи он собирается жениться на девушке из хорошей семьи; ◆ 

  • ундан қўрқадиган ~им йўқ мне нечего его бояться; ◆ кўнгилдан ~ олмоқ западать в душу; ◆ ~ида в порядке, как надо, как полагается; ◆ ҳаммаси ~ида всё в порядке; ◆ ишларингиз ~ идами? всё ли у вас благополучно?; всё ли у вас в порядке?; ◆ дастурхон ~ида стол накрыт богато; ◆ боланинг фаҳми ~ида мальчик смышлёный; ◆ эс-ҳушинг ~идами? ты в своём уме?; ◆ кўнгил ~ида эмас душа не на месте; ◆ ўзини қўйгани ~ тополмай қолмоқ не находить себе места (от волнения и т. п.); ◆ нозик ~ щекотливый вопрос.


жой ИИ
(произносится несколько протяжно) позже (обычного); не спеша, не торопясь; ◆ бугун ишга ~роқ бораман я сегодня пойду на работу несколько позже; ◆ бугун ~роқ турдим я сегодня встал позже (позднее, чем обычно); поздненько я встал сегодня.

Инглизча (эн)

[edit]

От

[edit]

жой

хурсандчилик, шодлик