ит
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
ит
Айтилиши
Этимологияси
ИТ 'қўриқлаш учун, ов қилиш учун сақланадиган уй қайвони’. И т ҳуради, карвон ўтади (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ийт шаклида айтилган (Баъзи ўзбек шеваларида қозир қам шундай айтилади), ўша даврдаёқ й ундоши талаффуз қилинмай қўйган, шунинг ҳисобига и унлиси чўзиқ айтилган, кейинроқ бу чў— зиқлик ҳам йўқолган (Девон, И, 71; ДС, 215, 221): ийт > и:т > ит. Ийт оти асли ’нарига сурувчи’, ’нарига қочирувчи’ маъносини билдирган бўлиб, қадимги туркий тилда 'нарига сурил-’ маъносини англатган ийт- феъли ҳам мавжуд бўлган (ЭСТЯ, И, 386).
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
Маъновий хусусиятлари
Маъноси
1 Уй-рўзғорни қўриқлаш, ов овлаш ва ш. к. мақсадлар учун сакданадиган тўрт оёкди сутемизувчи уй ҳайвони. ◆ Кўппак ит. Ов ити. в ◆ Катта темир дарвоза остида чўзилиб ётган хирсдай ит бошини кўтариб ирилллади. А. Қаҳҳор, „Бошсиз одам“ .
2 Шу ҳайвонга нисбатланувчи ҳақорат-ни билдиради. ◆ Азизбек қаршисида қўл боғ-лаб турган дарвоза бегига бақирди: -Нега қараб турасан, дарвоза устига чиқ, ким экан у ит?! Қодирий, „Ўтган кунлар“ . ◆ Халқ то-вуши тинимсиз гувуллайди: -Бу ёққа чиқ, итлар! Ойбек, „Танланган асарлар“ .
- Ит эмган сўк. Итвачча, итдан тарқаган. ◆ -Бу ёққа кел, ит эмган! — деди мингбоши, к,изил кўзларини ола-була килиб. М. Исмои-лий, „Фарғона т“ .о.
3 кўчма Бировнинг манфаатларини \имоя қилиб, бошқаларга зулм ўтказувчи одам; малай. ◆ Мусулмонқулнинг ити бўлмаса, ўзимиздан мингбоши бўларлик одам куриб колувдими, дейман. А. Қодирий, „Ўтган кунлар“ . ◆ Келинг, шердаргоҳнинг ити, тортинманг, юқорига ўтинг. К. Яшин, „Ҳамза“ .
4 Мучал йил ҳисобида ўн биринчи йил номи; сак. ◆ Унинг йили ит.
- Ит йили Мучал йил ҳисобида ўн биринчи йил (к- мучал).
- Бошига ит кунини солмоқ Роса қийна-моқ, ўта азоб-қийноққа солмоқ. ◆ Улар қиш-локдагиларнинг бошига ит кунини солибди: деҳқонларни кийнабди, ўлдирибди; пахта эк-саларинг — ўлдирамиз, деб дўк урибди. Ҳ. Тур-сунқулов, „Ҳаётим қиссаси“ . Бўйнидан боғлан-ган ит овга ярамас Хоҳиши бўлмаган кишини зўрлаганинг билан иш бермайди, де-ган маънода ишлатиладиган мақол. Ит азо-би Ниҳоятда қийин, машаққатли ҳолат, аҳвол. ◆ Бшшсанми сен бу ўзбошимчалигинг билан отангни ит азобига солишингни? К. Яшин, „Ҳамза“ . ◆ \Ҳожар:\ Ит азобида кечани кундузга улабмеҳнат кила-кила, энди юрт орасида шер килдим деганда, обрўни тўкиб қўйсам, қан-дай кўргилик! Ҳамза, „Паранжи сирлари“ . Ит боқмайди Назар-эътибордан қолган, эътибор берилмайдиган шахс ёки нарса ҳақида, унга нисбатан қўлланади. ◆ -Бувижон, буви-жонга.. ит бокмайди-ю, аммо ўз билганини Килади, — деди кампир буви Пўлатжон ака-га. Мирмуҳсин, „Умид“ . Ит тегди ёки ит тек-кан Нопок, ҳаром бўлди (номусига тегил-ган аёл ҳақида). ◆ Қай юз билан боқаман унга? Мени кечирармикан ? Кечирмас! Ахир менга ит теккан! С. Аҳмад, „Ҳукм“ . Ит ҳасратда айн. ит азоби(да). Итдан суяк қарз Қарзи жуда кўп, ҳаммадан қарз. Итининг туваги олтиндан Жуда ҳам бой, ошиб-тошиб кетган бой. Ит-нинг кейинги оёғи Иш-фаолият ва шу кабиларда қатордагилардан (бошқалардан) энг охир-да эканликни билдиради. ◆ ..бирор ҳунар-пу-нар ўргансин. Йўкса.. итнинг кейинги оёғи бўлиб колади. Э. Раимов, „Ажаб қишлоқ“ . Ичи-ни ит таталамоқ (ёки тирнамоқ, кемирмоқ) айн. ичини мушук таталамоқ қ. ич. Ниҳоятда безовта бўлмоқ, тинчсизланмоқ. ◆ Шу вақт-гача шоирнинг ҳаёти учун қўрқиб, ичини ит тирнаётган вазир енгил нафас олиб, жавоб ўрнига бош эгибкўйди. М. Осим, „Зулмат ичра нур“ . ◆ Чой ичаётибман-у, хавотирдан ичимни ит таталаяпти. Ҳ. Назир, „Ёнар дарё“ . ◆ Бирок ичимни ит кемиряпти. С. Сиёев, „Ёруғлик“ . Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади Иши юришмаган, омадсиз киши ҳақида ай-тиладиган ибора.
16—Ўзбек тилининг изохди луғати
Синонимлари
Антонимлари
ИТ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
От
ит (кўплик итлар)
Тиллар
- Бирманча: ခွေး (ҳкwе:)
- Можарча: эб
- Олмонча: Ҳунд
- Инглизча: дог
- Форсча: سگ (саг)
- Португалча: cачорро
- Ёқутча: ыт
Русча ру
ит
1 собака; ◆ бароқ ~ (букв. пушистая собака) пудель; ◆ овчи ~ охотничья собака; ◆ исковуч ~ 1) ищейка; 2) охотничья собака;◆ ~ боқувчи собаковод; ◆ ~ ялоқ плошка, посуда для собаки; ◆ ~ йили год собаки (одиннадцатый год двенадцатилетного животного цикла; см. мучал); ◆ бўйнидан боғлаган ~ овга ярамас посл. привязанная собака не годится для охоты; ◆ ~ ҳурар, карвон ўтар посл. собака лает, караван проходит; соотв. собака лает, ветер носит; ◆ оқ ~, қора ~ - бари бир ~ погов. (букв. белая собака, чёрная собака - всё равно собака) собака всегда останется собакой; ◆ ~га берсанг ошингни, ~лар ғажир бошингни посл. если дашь свою пищу собаке, то собаки сгложут твою голову; соотв. коготок увяз, всей птичке пропасть;
2 перен. бран. собака, негодяй (о дурном человеке); ◆ ~ феъл собачий характер (о человеке со вздорным, сварливым характером); ◆
- ~ эмган бран. (букв. сосавший собаку) сукин сын; ◆ ~ тишлар клыки.
От
ит
От
ит
Ҳол
ит
Ҳол
ит
От
ит
От
ит
От
ит
- Ўзбек тили
- Ўзбек тилининг этимологик луғати маълумотларидан фойдаланилган мақолалар
- Ўзбекчада туркий сўзлар
- Ўзбек тилининг изоҳли луғати маълумотларидан фойдаланилган мақолалар
- Ўзбекчада от сўзлар
- Озарбайжон тили
- Озарбайжончада от сўзлар
- Қрим Татарчаси тили
- Қрим-татарчада от сўзлар
- Инглиз тили
- Инглизчада ҳоли сўзлари
- Лотин тили
- Лотинчада ҳоли сўзлари
- Турк тили
- Туркчада от сўзлар
- Туркман тили
- Туркманчада от сўзлар
- Волапюк тили
- Волапюкчада от сўзлар
- Ғарбий фриз тили