Jump to content

Юз йиллик уруш

From Vikipediya

Юз йиллик уруш (1337-1453) — Англия ва Франсия ўртасида Гиен (12-асрдан инглизлар мулки), Нормандия, Анжу (инглизлар томонидан 13-асрда қўлдан бой берилган), Фландрия учун бўлган уруш. Англия қироли Эдуард ИИИ (Франсия қироли Филипп ИВ нинг невараси) нинг Франсия тахтини даъво қилиши баҳона бўлган. Англия Слейсе (1340), Креси (1346), Пуате (1356) яқинидаги жангларда ғолиб чиққан. 1360-йил Бретанда тузилган битим Франсиянинг каттагина ҳудуди Англияга ўтганлигини тасдиқлади. 14-асрнинг 70-йилларида инглизларнинг деярли ҳаммаси Франсиядан ҳайдаб чиқарилди. Бироқ Азенкур яқинидаги ғалабадан сўнг (1415) инглизлар бургундияликлар билан ҳамкорликда Франсиянинг шим.ни босиб олган. Инглиз босқинчиларига қарши халқ курашига Жанна д’Арк раҳбарлик қилган. Унинг бошчилигида франсуз қўшинлари 1429-йил Орлеан қамалини ёриб ўтган. Юз йиллик урушу. инглизларнинг Бордода сўзсиз таслим бўлишлари билан тугаган (1453). Англия Франсия ҳудудида фақат Кале шаҳринигина қўлда тутиб қолган (1558-йилгача). Юз йиллик урушу. марказлашган франсуз давлатининг қарор топишида муҳим босқич бўлган.