Jump to content

Владивосток

From Vikipediya

ВладивостокРоссия Федерациясидаги шаҳари, Приморе ўлкасининг маркази (1888-йилдан). Сибир темир ё'л магистралининг охирги пункти. Тинч океан соҳилидаги йирик порт. Йирик аэропорт бор. Золотой Рог бухтаси атрофида ва Амур қўлтиғининг шарқий соҳили бўйлаб амфитеатр шаклида жойлашган. Аҳоли 648 минг кишидан зиёд (1999). Владивосток 1860-йилда бунёд этилган. 1862-йилдан порт, 1880-йилдан шаҳар. Владивостокда кема тузатиш корхоналари бор, балиқ консерва заводлари учун технологик линиялар, кон-шахта асбобускуналари, конвеерлар, насослар, металл конструксиялар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналаридан балиқ, гўшт комбинатлари, сут заводлари, кондитер фабрикаси, қурилиш материаллари саноати корхоналаридан темир-бетон конструксиялари ва йирик панелли уйсозлик заводлари мавжуд. Узоқ Шарқда кит, краб, ёввойи ҳайвонларни овлаш ва рефрижератор флоти базаси.

Владивостокда 8 олий ўқув юрти, 13 махсус ўрта ўқув юрти, Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлими, 3 театр, филармония, 3 музей ва суратлар галереяси бор. Меъморий ёдгорликлардан денгиз вокзали (1965), меҳмонхона (1965), Маданият уйи (1967), кенг форматдаги кинотеатр (1969) мавжуд.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

ҳ