Jump to content

Category:Википедия:Ёрдам

From Vikipediya

Жиззах − Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятидаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази[1].

Шаҳар Сангзор дарёси бўйида, Нурота тизмасининг шимолий этакларида, Мирзачўл даштининг жанубий қисмида, 460 м баландликда, Тошкент-Самарқанд темир йўл ва Катта Ўзбекистон тракти ёқасида жойлашган. Майдони 0,1 минг км² (49640 га). 2023-йилнинг 1-апрел ҳолатига Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 483,1 минг кишини, Жиззах шаҳар аҳолиси эса 188,3 минг кишини ташкил этган[2].