Турк қаҳваси
Турк қаҳва маданияти ва анъаналари ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий-маданий мероси таркибига киритилган. Турк қаҳваси турк маданиятида муҳим ўринга эга бўлиб, Усмонийлар империясидан сақланиб қолган энг қадимги[1] қаҳва тайёрлаш ва пишириш усулига эга қаҳва тури ҳисобланади. Унинг ўзига хос таъми, кўпиклари[2], ҳиди ва тақдимот услуби мавжуд бўлиб, у ўзига хослик ва анъанага эга. Бу майдаланган кукуни билан тақдим этиладиган ягона қаҳва тури.
Тарихи
[edit | edit source]Тадқиқотчилар қаҳва бутун дунё бўйлаб Ҳабашистондан[3] 14-аср бошларида тарқалган ва номининг келиб чиқиши этимологияси[4] ҳам қаҳва сўзига ўхшайдиган Жанубий Ҳабашистондаги „Каффа“ минтақаси эканлигини таъкидлашади[5].
Бош вазир Öздемироğлу Осман Паşа (талаффузи: уз-Ўздемирлиўғлу Осман Паша)нинг отаси бўлган Мемлук Черкеслериндан Усмонийлар империясининг Ямандаги губернатори Öздемир Паşа (талаффузи: уз- Ўздемир Паша) қаҳванинг таъмини ёқтириб қолиб, уни Истанбулга олиб келади. Янги тайёрлаш усули билан: қаҳва гугум (қумғон)ларда ва жезве (қаҳва қайнатишда фойдаланадиган идиш)ларда тайёрланиб турк қаҳваси номини олади. Тахтакаледан бошланиб, шаҳар бўйлаб ёйилган қаҳвахоналар қаҳванинг халқ орасида машҳур бўлишини таъминлайди[6].
Авваллари Арабистон ярим оролида қаҳва мевасини қайнатиш орқали қўлга киритилган ичимлик, ушбу янги тайёрлаш ва пишириш усули билан ўзининг асл таъмини олади. Европаликлар турклар туфайли қаҳва билан танишган ва узун йиллар давомида бу усул билан турк қаҳвасини тайёрлаб истеъмол қилишган. Бразилия ва Марказий Америкадан келиб чиққан, араб нави, юқори сифатли қаҳва доналаридан тўпланган ва кўмир оловида аста-секин ва синчковлик билан қовурилган турк қаҳваси, жуда майин қилиб, кукун ҳолатига келтирилади. Қаҳва идиши ёрдамида сув ва таъбга кўра шакар қўшиб пиширилади ва бир финжон қаҳвага икки чой қошиқ қаҳва кукуни қўшилади. У кичик финжонларда тортилади. Ичишдан олдин, қаҳва кукуни тубига чўкиши учун қисқа муддат кутилади. Сув ўйлангандек қаҳванинг охирида эмас, аксинча қаҳва ичишдан олдин ичилади. Экспрессо ва бу қаҳва тури бутун дунё бўйлаб энг кўп истеъмол қилиниб, у дунёдаги деярли барча турдаги ресторанларнинг менюсидаги иккита қаҳва туридан бири ҳисобланади.
Куннинг ҳар соати китоб ва гўзал асарлар ўқиладиган, шахмат ва нарда ўйналадиган, шеър ва адабий суҳбатлар ўтказиладиган қаҳвахоналар ва қаҳва маданияти даврнинг ижтимоий ҳаётида ўз ўрнини эгаллаган қаҳва, сарой ошхонасида ва уйларда кўп миқдорда истеъмол қилина бошлади. Хом қаҳва доналари товаларда қовурилганидан сўнг, майдаланиб ва қаҳва идишларида пиширилган ва энг ҳурматли меҳмонларга катта эътибор билан тортиқ қилинган. Қисқа вақт ичида Истанбулга келган савдогар ва саёҳатчилар ҳамда Усмонийлар элчилари туфайли турк қаҳвасининг таъми ва шуҳрати аввал Европага, кейин эса бутун дунёга тарқалади[3].
2013-йилда турк қаҳва маданияти ва анъаналари ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий-маданий мероси рўйхатидан ўз ўрнини эгаллади[6][7].
Маданий таъсири
[edit | edit source]Инглиз тилидаги „чой соати“ анъанаси сингари, турк жамиятида қаҳванинг ҳам ўз истеъмол вақти бор. Одатда нонушта ва тушлик орасидаги вақтда ичилади. Туркчада куннинг биринчи таоми маъносини англатувчи „нонушта“[8] сўзи қаҳва ичишдан олдин ейиладиган нарсаларни билдиради. Шунга қарамай, турк қаҳваси қаҳва фоли билан келажакни айтиб бериш учун фойдаланиладиган ягона қаҳва тури ҳисобланади. Қаҳва диний байрамлар ва „совчилик“ маросимларининг анъанавий унсури ҳисобланади. Турк мақолида ҳам қаҳва маданияти тилга олинади ва „Бир финжон қаҳванинг қирқ йиллик ҳурмати бор“ дейилади.
Таъм таҳлили
[edit | edit source]Енгил қовурилган турк қаҳвасида 50 та, ўртача қовурилган қаҳваларда 59 та, юқори даражада қовурилган қаҳваларда 65 та турли хил таъм ва ҳидлар мавжуд[9]. Бундан ташқари, енгил қовурилган қаҳванинг: нордон, ширин, мевали; ўртача қовурилган қаҳванинг: қовурилган, аччиқ, ёғочли, мевали ва тамакига ўхшаш; юқори даражада қовурилган қаҳванинг эса: қовурилган, аччиқ, ёғоч тутуни, тупроқ таъми ва ҳидига эга турлари мавжуд.
Яна қаранг
[edit | edit source]- ЮНЕСКО инсоният номоддий-маданий мерос рўйхати
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Тüрк каҳвеси тариҳçэси“. Тüрк Каҳвеси Кüлтüрü ве Араşтıрмалар Дернеğи. 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 ҳазиран 2016.
- ↑ „Бол Кöпüклü Тüрк Каҳвесинин Сıррı“. Ҳабер 365 (19 касıм 2012). 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 аğустос 2013.
- ↑ 3,0 3,1 „Тüрк Каҳвеси'нин тариҳçэси“. Тüрк Каҳвеси Кüлтüрü ве Араşтıрмаларı Дернеğи. 11 аралıк 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21 нисан 2014.
- ↑ „Тüрк Каҳвеси'нин билинмеенлери“. Сабаҳ (8 şубат 2013). 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25 аğустос 2013.
- ↑ Эврен, Бурçак. Эски İстанбул’да каҳвеҳанелер, Миллиет яйıнларı. ИСБН 975-325-240-4
- ↑ 6,0 6,1 „Емен'ден İстанбул'а 500 йıллıк öйкü“. Ҳазиран-Теммуз 2015.
{{cите магазине}}
: Cите магазине реқуирес|магазине=
(ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=
(ёрдам) - ↑ „Элеменц он тҳе Лисц оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге“. 20 аралıк 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1 майıс 2017.(ингл.)
- ↑ М. Cенгиз Йıлдıз, Каҳвеҳанелерин Сосял Ҳаяттаки Ери Wебархив андозасида хато:
|урл=
қийматини текширинг. Бўш., Фıрат Üниверситеси Сосял Билимлер Дергиси, Cилт:8, Сайı: 2, Йıл:1996, сс.157-194. - ↑ „Арşивленмиş копя“. 13 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11 теммуз 2017.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Анна Малеcка, Турклар ва Форслар қандай қаҳва ичганлари, Турк тарихий шарҳи (Wайбаcк Мачине сайтида 6-август 2016-йил санасида архивланган) 2016 6 Аğустос 2016 тариҳинде жилд. 6, йўқ. 2, 2015 йил.
- М. Женгиз Йилдиз, Турк маданияти тарихидаги қаҳва ва қаҳвахона 5 Оcак 2017 тариҳинде архивланган , Тüрклер, C.10, Янги Туркия нашрлари, апрел 2002, с.635-639.