Троя уруши
Бу саҳифа Қадимги юнон дини туркумининг бир қисми |
Юнон мифологияси |
---|
Худолар |
Қаҳрамонлар ва қаҳрамонлик |
алоқадор |
|
Троя уруши — юнон эпослари „Илиада“ ва „Одиссея“да баён қилинишича, Микен шоҳи — Агамемнон бошчилигида ахейялик шоҳлар иттифоқининг Трояга қарши олиб борган 10 йиллик уруши. Уруш Ахейларнннг Трояни забт этиши билан тугаган. Трояда олиб борилган археологик қазиш ишларининг кўрсатишича, милоддан аввалги тахминан 1260-йилда шаҳар узоқ муддатли қамални бошидан кечирган ва вайрон қилинган. Бунга кўра, юнон афсоналаридаги маълумотлар тасдиқланган. Эпос маълумотлари бўйича, троялик шаҳзода Парис томонидан Спарта шохи Менелайнинг хотини — гўзал Еленани ўғирлаб кетилиши Троя урушига сабаб бўлган. Менелай ва унинг биродари Агамемнон юнон давлатлари шохларини ёрдамга чақириб катта флот билан Троя соҳилларига йўл олган. Троя шоҳи Приамга фригиялик, ликиялик, фракиялик иттифокчилар ёрдам берган. Юнонлар Трояни 10 йил қамал қилганлар ва ҳийла билан уни эгаллаганлар (қаранг Троя оти). Асосан, буюк жангчиларнинг яккамаякка олишувидан иборат бўлган ҳарбий ҳаракатларда юнон ахейлардан Ахилл, икки Аякс, Патрокл, Агамемнон, Одиссей ва бошқалар, трояликлардан — Гектор, Главк, Сарпедонт ва Эней шуҳрат қозонишган. Трояликларнинг мағлубияти дорийлар томонидан Юнонистондан сиқиб чиқарилган ахейларнинг бир қисмини Кичик Осиёга кўчиб ўтишини енгиллаштирган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |