Jump to content

Тошкентдаги ШҲТ саммити (2004)

From Vikipediya
Тошкентдаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити (2004)
Мезбон давлат Ўзбекистон
Сана 2004-йилнинг 16—17-июн кунлари
Шаҳарлар Тошкент
Иштирокчилар Владимир Путин
Нурсултон Назарбоев
Асқар Акаев
Эмомали Раҳмон
Ҳамид Карзай
Раис Ислом Каримов
Кейинги 2005
Аввалги 2003

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2004-йилги саммити — ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Тошкентда 2004-йил 16-17-июн кунлари бўлиб ўтган учаршуви[1].

Учрашувнинг асосий масаласи минтақавий хавфсизликни та’минлашдан иборат эди. Олти давлат президентлари бир қатор қўшма ҳужжатларни имзолаган. Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси биносининг тантанали очилиши билан бошланган. Ташкент Интерcонтинентал меҳмонхонасининг Конгресс-маркази биносида Ташкилот давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бо'лди. Ислом Каримов кун тартибини ўқиб эшиттирди. Айни пайтда шу бинода делегацияларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган[2].

Расмий суратга олишдан сўнг Тошкент декларацияси, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар контрабандасини назорат қилиш тўғрисидаги битим каби бир қатор ҳужжатлар имзоланиши билан якунланди. Мо'г'улистон ШҲТ доирасида кузатувчи сифатида тасдиқланган. Кенгайтирилган йиғилишда Афғонистон раҳбарининг ҳам чиқиши тингланди.

Манбалар

[edit | edit source]