Jump to content

Тўлдирувчи

From Vikipediya

Тўлдирувчи (тилшуносликда) — гапнинг от ёки отлашган сўз билан ифодаланадиган, ҳаракатнинг объекти бўлган предметни кўрсатиб, асосан кесимга боғланадиган бўлаги. У ўзи боғланган сўз кесимга нисбатан грамматик тобе муносабатда бўлади. Бошқарувчи сўзга боғланиш характерига кўра, Тўлдирувчи 2 хил бўлади; воситасиз Тўлдирувчи ва воситали Тўлдирувчи Воситасиз Тўлдирувчи тушум келишигидаги сўз билан ифодаланади ва ҳаракат бевосита йўналтирилган объектни кўрсатади, ўтимли феъл кесимга боғланиб, кимни? нимани? қаерни? сўроқларига жавоб беради. Қиёсланг: Вали акасини кўрди. Тушум келишиги белгисиз ҳам қўлланиши мумкин; Карим китоб сотиб олди. Воситали Тўлдирувчи жўналиш, чиқиш ва ўринпайт келишикларидаги сўзлар ёки кўмакчи олган сўз билан ифодаланиб, ҳаракат ҳолат бевосита йўналтирилмаган объектни англатади. Масалан: Акамга шахмат ўйини ёқади; Биздан дўстларга салом денг; Карим ручка билан ёзди.

олисдаги_одам томонидан то'лдирувчига берилган тасниф ва ма'лумот. Тўлдирувчи фе'лга бог'ланиб, кимга? нимага? кимдан? нимадан? ким билан? нима билан? каби со'роқларга жавоб бо'лувчи гап бо'лагидир. МАСАЛАН: Бу 𝘀𝗼'𝘇𝗱𝗮𝗻 Усмон ажабланди.Э'тибор беринг: Мен ундан (кимдан?) со'радим. Меҳрингни қо'йиб, бунчалар саралаб гул (нимани?) тердинг кимга? Гулидан (нимадан?) ко'зини (нимани?) узмайин синглим аста жавоб берди: — О'қитувчимга (кимга?) То'лдирувчи доимо гапнинг кесими билан бог'ланади. Агар у бог'ланган со'з кесим бо'либ шаклланолмаган бо'лса, ана о'ша со'з билан биргаликда кесимга нисбатан битта гап бо'лаги вазифасида келади. Бундай вақтда у гапнинг эмас, бо'лакнинг бо'лаги бо'лади. Масалан: Онамдан эшитган гапларни айтдим. Бу ерда онамдан эшитган гапларни бирикмаси нималарни? со'рог'ига жавоб бо'либ, кесимга бир бутун ҳолда бог'ланади. Шундай қилиб, то'лдирувчилар кесимга то'г'ридан-то'г'ри бог'ланишига ко'ра икки гуруҳга бо'линади: 1) мустақил то'лдирувчи 2) номустақил то'лдирувчи. Эсда сақланг: 1)То'г'ридан-то'г'ри кесимга бог'ланиб келувчи то'лдирувчилар мустақил то'лдирувчи саналади.2) Кесим вазифасида келмаган фе'лга тобе бог'ланиб келган то'лдирувчилар номустақил то'лдирувчилар дейилади.

То'лдирувчи икки гуруҳга бо'линади: 1) Воситасиз то'лдирувчи 2) Воситали то'лдирувчи 1) Воситасиз то'лдирувчи белгили ва белгисиз тушум келишиги шакллар билан ифодаланган то'лдирувчидир. Кимни? нимани? со'рог'ига жавоб бо'ладиган со'злар билан бирикма ҳосил қиладиган фе'ллар о'тимли фе'ллардир: Қарилари кутади меҳмон (от), пазандаси ёпади ширмон (от) ... 2) Воситали то'лдирувчи ҳоким со'знинг кимга? нимага? кимдан? нимадан? ким учун? нима учун? ким ҳақида? нима ҳақида? ким билан? нима билан? каби со'роқларга жавоб бо'либ келадиган кенгайтирувчиларидир. Воситали то'лдирувчи жо'налиш, чиқиш, ба'зан о'рин-пайт келишиклари ёки учун, билан, орқали, хусусида каби ко'макчиларни олган со'злар ёки со'з бирикмалари билан ифодаланад: Қизг'иш – пуштидан то'қроқ, қизилдан очроқ ранг. ...