Jump to content

Сирдарё

From Vikipediya
Сирдарё
қозоқча: Сйрдарııа

ўзбекча: Сирдарё
тожикча: Сирдарё

Сирдарё Хўжанд шаҳрида, Тожикистон
Сирдарё Хўжанд шаҳрида, Тожикистон
Тавсиф
Узунлиги 2 212 (Норин дарёси
билан биргаликда 3 019)
Сув сарфи 703 м³/с
Сув оқими
Бошланиши
 · Бошланиш жойи Норин ва
Қорадарёнинг қўшилиш жойи
 · Баландлиги 400 м
Қуйилиши [[Орол денгизи (Кичик Орол денгизи)]]
 · Қуйилиш жойи Ғазали, Қозоғистон
 · Баландлиги 42 м м
Жойлашуви
Давлат


Сирдарё — Ўрта Осиёдаги энг узун ва Амударё’ дан кейинги энг серсув дарё ҳисобланади. Ўзбекистондаги энг катта икки дарёларидан бири. Сирдарё Ўзбекистоннинг шимолий чегарасидан оқиб ўтиб, Орол денгизига қуйилади.

Номланиши

[edit | edit source]

Сирдарё турли номлар билан аталган. Яҳартес (Яксарт) қадим юнон тарихчиларининг асарларида ва ўрта асрларда Ғарбий Европа манбаларида учрайдиган номи. Плинийнинг маълумотига кўра, дарёни бақтрияликлар Лаксат (Яксарт), скифлар Силис деб аташган. Клавдий Птолемей (мил. ИИ аср)нинг „Географиядан қўлланма“ асарида ёзишича, Яксарт дарёси соҳиллари яқинида яксартлар деган катта қабила яшаган.

Яксартнинг паҳлавийча Яхшарт шаклдаги номини шарқшунос И.Маркварт Яхша арта — ҳақиқий, тоза гавҳар деб изоҳлайди. Яхшагавҳар сўзи дарёнинг хитойча (Чинчухе) ва туркийча (Йинчюўғуз) номларида ҳам мавжуд. Я.нинг хитойча транскрипсияси — Яоша, Яуша ёхуд Ёша. Исломият давридаги араб (Берунийнинг „Масъуд қонуни“) ва форс (Ҳудуд улолам) манбаларида — Хашарт шаклида учрайди.

Сирдарё баъзан, Танаис, зардуштийларнинг муқаддас китоби Авестода Дану, хитой транскрипсиясида Яоша, Х асрда ёзилган географик асар — „Худуд улолам“да Хашарт, руний (туркий) ёзувларида Енчуўгиз, Фирдавсийнинг „Шоҳнома“сида ва Ҳамдуллоҳ Қазвинийнинг „Нузҳат улҚулуб“ асарида Гулзарриюн, араблар келгандан кейинги кўпгина солномаларда Сайхун, араб географларидан Ибн Хурдодбеҳ асарларида (ИХ-Хасрлар) Хашарт ва Қанқар, Беруний асарларида Хасарт шаклларида тилга олинган. Айни вақтда у қайси ердан оқиб ўтишига қараб Оби Фарғона (ёки Фарғона дарёси), Ўзган дарёси, Оби Хўжанд (Хўжанд суви), Наҳр ошШош (Шош дарёси), Банокат дарёси деб ҳам аталади.

Сирдарё атамаси дастлаб Рим тарихчиси Плиний асарида (мил. 1-аср) „Силис“ шаклида учрайди. „Силис“ ёки „Сир“ сўзи бу дарё атрофида яшаган қабила номидан олинган бўлса керак.

Географик жойлашуви

[edit | edit source]

Фаргона водийсининг шарқий чеккасида, Балиқчи қишлоги ёнида Норин дарёси билан Қорадарё қўшилган жойдан С. деб аталади. Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилояти, Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон ва Кизилўрда вилоятлари бўйлаб аввал ғарб, жануби-ғарб томон, сўнгра эса шим., шим.ғарбга оқиб бориб, Орол денгизига қуйилади.

Узунлиги 2272 км, Норин (дарё)нинг бошланиш жойидан —3018 км. Дарё ҳавзасининг майдони тахминан 462000 км², унинг асосий сув ҳосил бўладиган қисми эса 219000 км². Сирдарё энг серсув дарё ҳисобланади

Табиати

[edit | edit source]

Сирдарё ҳавзасининг тоғли қисмида Оқшийрақ, Бўрқўлдўй, Отбоши, Олай, Туркистон ва Нурота тизмалари бўйлаб, шимолий да эса Терскай Олатови бўйлаб оқади. Тизмаларнинг чўққилари кўпинча қор ва музликлар билан қопланиб ётади. Бу тизмаларда 1600 дан ортиқ музлик бўлиб, уларнинг умумий майдони 2200 км²дан зиёдроқ. Ёз ойларида эриб улгурмаган қорлик ҳам кўп.

Фарғона водийсида Сирдарёнинг ўзани нисбатан чуқур, қайири ҳам анча пастда жойлашган. Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод шаҳридан 4 км юқорирокда) Сирдарё Фарҳод ГЕС учун қурилган тўғон билан тўсилган. Йилнинг кўп қисмида дарё суви ана шу ГЕСга сув берадиган Фарҳод канали орқали оқади. Бекобод шаҳридан қуйирокда канаддаги сувнинг бир қисми яна қайтадан дарёга қуйилади. Бошқа бир қисми эса „Дўстлик“ канали орқали Мирзачўл ерларини суғоришга сарф бўлади. Фарҳод ГЕС тўғонидан юқорида дарё ўзанида каттагина Фарҳод сув омбори барпо этилган.

1956-йил Хўжанд шаҳридан 12 км юқорида, С. ўзанида Қайроққум сув омбори ва „Халқлар дўстлиги“ ГЕС қурилди. Фарғона водийси қисмида Сирдарёга жуда кўп ирмоқкелиб қуйилади. Улардан энг йириклари ўнг томондан — Чатқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган Поччаотасой, Косонсой, Ғовасой, Чодаксой, чап томондан — Олай ва Туркистон тоғ тизмаларидан сув оладиган Исфайрамсой, Шоҳимардонсой, Сўх, Исфара, Хўжабақирғон ва Оқсув. Бу ирмоқлар баланд тоғлардан оқиб тушадиган кичик, лекин. жуда нишаб оқадиган тоғ дарёларидир. Уларнинг узунлиги 80-160 км, сув тўплаш майдони 400-2500 км², ўртача йиллик сув сарфи эса 10-15 м³/сек., Со'х дарёсиники эса 40 м³/сек.дан бир оз ортиқ. Суви кам бўлишига қарамай бу дарёлар Фарғона водийсидаги ерларни суғоришда муҳим аҳамиятга эга. Фарғона водийсидан чиққандан сўнг С.га чап томондан ҳеч қандай ирмоқ қўшилмайди, ўнг томондан эса унга Оҳангарон, Чирчиқ, Келес ва Арис дарёлари келиб қуйилади. Сирдарёнинг бу ирмоқлари ҳам, айниқса, Чирчиқ билан Арис дарёлари тоғдан оқиб келади. Тоғлардан чиқавериш ерида Чирчиқдарёсининг ўртача кўп йиллик сув сарфи 227 м³/сек., Арис дарёсиники 65 мўсек. Оҳангарон дарёсиники 23 м³/сек. Тоғлардан текисликларга чиқиши билан дарёларнинг сувлари канал ва ариқлар орқали суғоришга олинади. Уларнинг фақат суғоришдан орттан сувларигина С.га келиб қуйилади. Ўрта ҳисобда Сирдарё сувининг 78% Норин сувидан, қолган 22% Қорадарё сувидан ташкил топади.

Сув йиғилиши ва ўзгариши

[edit | edit source]

Тоғларнинг пастки қисмидаги мавсумий қорлар эрийдиган апрел ойидан сув кескин кўпая бошлайди, бу кўпайиш июн ойининг охирларига қадар давом этади. Июн ойида энг кўп миқдорда (йиллик сув миқдорининг 17%идан зиёдроқ қисми) оқиб ўтади, июлдан бошлаб, январ, феврал ойларигача дарёнинг суви камая боради. Кам сув оқиш даври октабр ойидан май ойи охирларига қадар давом этади, бу даврда ўртача ойлик сув миқдори 5—6% ни ташкил этади. Энг кўп сув сарфи май—июн ойларига, энг кам сув сарфи эса январ — феврал ойларига тўғри келади.

Кўп йиллик (1910—75) кузатишларга қараганда, Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод ш. яқинида) С.нинг ўртача йиллик сув сарфи 278- 1080 м³/сек. орасида ўзгариб туради, ўрта ҳисобда эса у 568 м³/секундга (ёки йилига карийб 18 млрд. м³га) тенг. Оҳангарон ва, айниқса, Чирчиқ ирмоқларининг суғоришдан ортган сувлари қўшилгандан сўнг, С.нинг суви анчага кўпаяди. Кўкбулоқ кузатиш стансияси ёнида (Чирчиқ дарёси қўшилган жойдан 27 км қуйида) дарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 724 м³/сек. ёки йилига 23 млрд. м³ни ташкил этади. Кўкбулоқсан ўтгач, Сирдарё кенг ўзанда ёйилиб, осойишта оқади, шунинг учун суви кўпроқ буғланишга ва қисман суғоришга сарфланади. Натижада дарё суви этагигатомон камая боради. Қизилўрда шаҳрига борганда дарёнинг ўртача сув сарфи 673 м³/сек.га, Ғазали шаҳрига етганда 492 м³/сек.га ва ниҳоят, Орол денгизига борганда 420 м³/сек.га тушиб қолади.

Сирдарёнинг энг кўп сув сарфи Бекобод шаҳри яқинида кўпинча 1500-2000 м³/сек.ўртасида бўлади, энг кўп сув сарфи 3340 м³/сек.га етган йиллар ҳам бўлган (1934-йил 17-июнда). Энг кам сув сарфи 150 м³/сек., ҳатто ундан ҳам камроқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсидан чиқиш еридан Чирчиқ дарёси келиб қуйилган жойга қадар С. кенглиги 15 км гача бўлган кенг водийда оқади.

Дарёнинг қирғоқлари ётиқ, қайири кенг. Шу сабабдан кам сувли йилларда дарё эни 0,3—0,5 км бўлади, серсув йилларда эса айрим жойларда 5-7 км, ҳатто 11 км га қадар тошиб чиқади.

Дарё ўзани эгрибугри ва кўп жойларда ороллар ҳосил қилиб, тармоқларга ажралиб кетган. Юмшоқ жинслардан тузилганлиги сабабли дарё қирғоқлари кўпинча ўпирилиб тушиб, жарлик тусини олган. 1964-йилда Сирдарёнинг бу қисмида (Чордара қишлоғи ёнида) катта тўғон қурилиб, Чордара сув омбори барпо этилган. Сув омбори ёнида қуввати 100 минг кВт га тенг бўлган ГЕС ҳам қурилган. Тўменариқ қишлоғидан қуйида дарёнинг ирмоклари пасая бо~ риб, делта қисмига келганда (Ғазали шаҳридан ўтгандан сўнг) деярли сув сатҳи билан тенглашиб қолади. Қизилўрда шаҳридан бир оз юқорирокда Сирдарёда сув кўтаргич тўғон қурилган. Бу тўғон дарёнинг ўнг ва чап соҳилларидаги суғориш каналларига сув чиқариб беради. Тўменариқ билан Жусали темир йўл стансиялари оралиғида Сдан бир қанча тармоклар ажралиб чиқади. Улардан энг кўҳнаси Қизилқум чўллари оралаб кетган Жанадарё билан Қувондарё тармоқларидир. Бир замонлар сувга тўлиб тошган бу тармоқлар аллақачон қуриб битган. Фақат кейинги йилларда уларнинг айрим қисмлари тозаланиб, суғориш каналларига айлантирилди. Кўксув, Чийли, Саврамбой, Чиркейли ва Қораўзак тармоклари ҳозирги мавжуд тармоқлардир. Булардан энгйириги — Қораўзак тармоғи Сдан Қораўзак темир йўл стансияси ёнида ажралиб чиқади ва 131 км оқиб боргач, Жусали темир йўл стансияси ёнида яна Сирдарёга қўшилади. Ҳозирги вақтда Қораўзак дарёнинг бош ўзанига айланган, дарё сувининг кўп қисми шу тармоқ орқали оқади. Қораўзакдан бошқа тармоклари ҳам муҳим хўжалик аҳамиятига эга. С.нинг қуйи оқимидаги 70 минг га дан ортиқроқ ерни суғорадиган 400 га яқин ариқканаллар ана шу тармоклардан сув олади.

Сирдарё анча лойқа дарёдир. Бекобод ш. яқинида унинг ҳар 1 м³ сувида ўрта ҳисобда 2,17 кг лойқа оқизиқ бўлади (оқизиқларнинг йиллик миқдори қарийб 37 млн. т). Бу оқизиқларнинг 72,3% март — июн ойларида, 20,3% июл — сентабр ва қолган 7,4% октабр — феврал ойларида оқиб ўтади.

Фарғона водийсида Сирдарё деярли музламайди. Дарёнинг бу қисмида музлаш ҳодисалари, асосан, шовуш оқимидан иборат бўлиб, бу ҳодиса ўрта ҳисоб билан 10—15 кун давом этади. Фарғона водийсидан чиқиб, шим.га томон борган сари С.нинг оқиш тезлиги сусайиб, сувнинг ёппасига музлаши камданкам содир бўлса, этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) дарё 80—140 кун давомида қалин муз билан қопланиб ётади.

Сирдарё ва унинг кўпчилик ирмоғида қурилиб ишга туширилган гидротехник иншоотлар, айниқса, йирик тўғонлар, сув омборлари, каттакатта каналлар ва коллекторлар таъсири натижасида Сирдарёнинг оқим миқдори ва гидрологик режими анча ўзгарди. Масалан, кейинги йиллардаги кузатиш маълумотларига қараганда, Сирдарёнинг ўртача йиллик сув миқдори Хўжанд яқинида 476 м³/ сек. га, дарёнинг этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) эса 158 м³/ сек.га, тушиб қолган.

Истеъмол

[edit | edit source]

Сирдарё ҳавзасида обикор деҳқончилик жуда қадимдан мавжуд бўлган. Лекин, 20-асрнинг 2ўн йиллигигача ўзлаштирилган ерлар, асосан, Фарғона водийси билан Тошкент воҳасида бўлган. Бу ерлар Сирдарёнинг Фарғона водийсидаги ирмок/шридан сув оладиган Андижонсой, Шақрихонсой, Қувасой. Марғилонсой, Олтиариқсой ҳамда Чирчиқ ва Оқангарон дарёларидан чиқарилган Заҳариқ, Қорасув, Бўзсув, Таначибуқа ва Ёрдон каби қад. канал ва ариқлар орқали сув олган. 1920-йилда Сирдарё ҳавзасида ҳаммаси бўлиб 1200 минг га чамасида ер суғорилган.

Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш ва уларнинг сув таъминотини яхшилаш борасида кейинги 60 йил давомида катта сув хўжалик қурилиш ишлари амалга оширилди: Андижонсой, Шаҳрихонсой, Қорасув ва Бўзсув сингари қад. каналларни янгилаш ва кенгайтириш билан бирга Сирдарё ҳавзасида мураккаб гидротехник иншоотлар системасига эга бўлган Катта Фарғона, Шим. Фарғона, Жан. Фарғона, Катта Андижон каналлари, Охунбобоев номли канал каби ўнлаб йирик ва юзлаб кичироқ ариқканаллар қазилди. Натижада Сирдарё ҳавзасидаги ариқканалларнинг умумий уз. қарийб 65 минг км га етди. Бу каналларга муттасил сув бериб туриш учун Сирдарё ва унинг ирмокларида жуда кўп тўғон ва гидротугунлар қурилган. Норин дарёсидаги Учқўрғон, Қорадарёдаги Кампирравот, Тешиктош, Куйганёр, Сирдарёдаги Фарҳод Қизилўрда ва Ғазали гидроузеллари шулар жумласидандир.

Йилдан йилга тобора кўпроқ ерлар суғорилиши натижасида айрим пастқам жойларни шўр ва ботқоқ боса бошлади. Ана шундай жойларнинг захини қочириш ва йиғилган сизот сувлар билан суғоришдан ортган партов сувларни дарёларга ташлаш мақсадида Сирдарё ҳавзасида 300 дан ортиқ коллектор ва зовурлар ҳам қазилган (32 минг км). Энг йирик коллекторлар Шим. Бағдод, СўхИсфара, Сарижўга, Сариқсув, Ёзёвон, Улугнор, Замбаркўл, Шўркўл, Асака, Шўрўзак, Марказий Мирзачўл ва Қорасув. Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилган тадбирлар натижасида (1970-йиллар охирида) Сирдарё ҳавзасида суғорилаётган ерлар майдони 2,4 млн.га дан ортиб кетди (2001-йилда 2887 минг га).

Сирдарё ҳавзасидаги суғориладиган ерларда, асосан, пахта экилади. Шунингдек, дон, сабзавот, мева ва полиз экинлари ҳам етиштирилади. Норин дарёсида улкан Тўхтағул сув омбори, Қорадарёда Андижон сув омбори, Чирчиқда Чорвоқ сув омбори, Сирдарёда Қайроққум сув омбори қурилди, Катта Наманган ва Қизилқум каналлари каби магистрал суғориш каналлари қазилди.

Сирдарё айниқса, унинг баланд тоғлардан оқиб тушадиган ирмоклари катта гидроэнергетика захирасига эга. Уларнинг умумий потенсиал гидроэнергетика захираси карийб 22 млн. кВт. Бу ҳавзада 63 ГЕС қурилган. Уларнинг умумий қуввати 2,8 млн. кВт.

Сирдарё ва унинг ирмоқлари кўплаб қишлоқ ва шаҳарларни, Фарғона водийси, Тошкент, Чирчиқ, Бекобод ва Кизилўрда каби шаҳарлардаги йирик завод ва фабрикаларни, кўп сонли саноат корхоналарини сув билан таъминлайди.

Дарёнинг унинг қайирида қолдиқ ўзанлар ўрнида ҳосил бўлган кўпгина кўллар билан биргаликда Ўзбекистон ва Жанубий Қозоғистонда балиқчиликнинг ривожланишидаги аҳамияти ҳам катта. Бу соҳада, айниқса, Сирдарёнинг қуйи оқими ва, шунингдек, Бекобод, Далварзин ва Арнасой атрофидаги кўллар муҳим, Сирдарёнинг қуйи қисми балиқчиликда алоҳида ўрин тутади, у илгари Орол денгизида овланадиган осётр, мойбалиқ, сўвян, тўрта балиқ, сазан ва вобла каби қимматбаҳо баликларнинг асосий урчиш жойларидан бири эди. Сирдарёда 40 дан ортиқ балиқ тури яшайди.

Адабиётлар

[edit | edit source]

Ад: Шулс В. Л., Машрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969; Захидов А. 3., Водохозяйственниэ системи Средней Азии, Т., 1971.