Jump to content

Шимолий Атлантика оқими

From Vikipediya

Шимолий Атлантика оқими — Атлантика океани шим. қисмидаги илиқ юза оқим, Галфстримнинг давоми. Сувининг температураси 7° дан 15° гача. Тезлиги жанубида 0,9—1,8 км/соат, шим.шарқида 0,4—0,7 км/соатгача камаяди. Катта Нюфаундленд саёзлигидан бошланиб Норвегия денгизи томон шим.шарққа ҳаракатланади. 60° шаҳрик.да ғарбга оқувчи Ирмингер оқимига ажралади. Сув сарфи (20—40 млн. м³/сек.) ўзгарувчан. Ш.Шимолий атлантика оқими сувининг сарфи ва иссиқлик ҳолати Ғарбий ва Шимолий Европа обҳавоси ва иқлимига таъсир кўрсатади.