Jump to content

Плеврит

From Vikipediya
Плеврит
 
Классификацияси ва ташқи линклар
Ихтисос Пулмонология
ОМИМ 187300
ДисеасесДБ 29361
МедлинеПлус 001371
МеСҲ Д010998


Плеврит — плевра варақаларининг яллиғланиши бўлиб, плевра сатҳида фибринсимон ҳолат содир бўлади ёки унинг бўшлиғида экссудат йиғилади. У одатда иккиламчи касаллик — ўпкадаги кўпгина патологик жараёнларнинг ёки кам ҳолларда плевра бўшлиғига яқин турувчи бошқа орган ва тўқималар (кўкрак қафаси, кўкс оралиғи, диафрагма, диафрагма ости майдони) касалликларнинг синдроми ёки аcорати ҳисобланади. Бирламчи плеврит жуда кам учрайди ва шикастланиш ёки плевра мезотелиомаси оқибати ҳисобланади. Қуруқ (фибринсимон) ва

экссудатли (нам) плевритлар фарқланади[1].

Этиологияси

[edit | edit source]

Плевритлар, асосан, юқумли ва юқумсиз ёки асептик, камроқ аллергия пайдо бўладиган бошқа касалликларнинг асорати сифатида вужудга келади. Кўпгина ҳолларда кўп сонли бактериал- пневмококк, стрептококк, стафилококк, вирусли инфексиялар, сил таёқчаси, этиологик омил ҳисобланади. Бруцеллоз, ич терлама захм, эхинококк, хавфли ўсмалар, лимфогранулематоз, шикастлар, плевра ичига қон қуйилганда, ўпка

инфарктида, ҳириктирувчи тўқима касалликларида — ревматизм, қизил югурик, қон яратилиши системаси, буйраклар, жигар ва бошқа

касалликлари бўлган беморларда шаклланади.

Қуруқ плеврит

[edit | edit source]

Клиникаси

[edit | edit source]

Қуруқ плевритнинг асосий аломати нафас вақтида ёнбошида оғриқ ва қуруқ йўтал пайдо бўлишидир. Бемор ҳар нафас олганида оғриқ сезилади, шунинг учун улар қисқа, юзаки нафас олишга ўтади ва бу ҳол нафас қисишидагидек тасаввур туғдиради. Тана ҳарорати юқори ёки меъёрда бўлиши мумкин. Ҳарорат эгри чизиғи характери маълум даражада инфексия табиати билан белгиланади. Бемор кўздан кечирилганда, кўкрак қафаси шикастланган,

ярмининг ҳаракати бироз чегараланганини кўриш мумкин. Яллиғланган плевра устини уриб кўриш кўпинча ог'риқ келтириб чиқаради. Аускултацияда плевранинг яллиғланган қисми устида крепитацияни эслатувчи плевра ишқаланиш шовқини эшитилади, булар орасидаги фарқ шундаки, крепитация фақат нафас олиш чўққисида, плевранинг ишқаланиш шовқини эса нафас олиш ва чиқариш фазаларида эшитилади. Қуруқ плевритда рентгенологик текшириш диафрагма ёнида пастки ён қисмларида ҳаммадан кўра кўпроқ сезиладиган жуда енгил

гомоген соя борлигини кўрсатиб беради. Касал томонда диафрагма ҳаракатларининг баъзида орқада қолиши кўрилади. Қуруқ плеврит, одатда, И —2 ҳафта давомида одамнинг соғайиб

кетиши билан тугалланади, оғиқ босилиб, ҳарорат нормал бўлиб қолади. Лекин бу касаллик узоқ давом этиб, битишмалар пайдо бўлиши ва плевранинг бир-бирига ёпишиб қолишига ҳам олиб келиши мумкин.

Экссудатив плеврит

[edit | edit source]

Клиникаси

[edit | edit source]

Экссудатив плеврит билан оғиган касаллар нафас олиш вақтида оғиқ туриши, қуруқ ҳамда оғриққа сабаб бўладиган йўтал, иситма, дармон қуришидан нолийди. Касаллик кўпинча эт увушиши ва ҳароратнинг юқори кўтарилиши билан бирдан бошланади. Ҳарорат 2—3 ҳафта юқори бўлиб туриши мумкин. Плевра бўшлиғидаги суюқлик миқдори ортиб борган сайин оғриқ босилади, бансираш эса кучаяди. Шу билан бир вақтда дармон қуриши ва умумий ҳолсизлик ортиб боради. Бемор кўздан кечирилганда териси оқарган бўлиб кўринади. Касалнинг ҳолати мажбурий бўлиши мумкин. Экссудатив плеврит эндигина авж олиб келаётган пайтда бемор, асосан, соғлом томонини босиб ётади, экссудат пайдо бўлганидан кейин эса касал

томони билан ётишни афзал кўради, чунки бунда нафас вақтида оғриқ камаяди. Беморнинг мажбуран оМириб олганлиги кўкс оралиғининг сурилиб қолганини ёки перикардда экссудат борлигини кўрсатадиган аломат бўлиб хизмат қилиши мумкин. Нафас тезлашган бўлиб, кўпинча оғриқ билан ўтадиган қуруқ ёМал туфайли узилиб туради.

Экссудат тўпланиб қолган жойда овоз тебраниши хийла сусаяди. Экссудатив плевритда жуда муҳим аломат юракнинг соғлом томонга сурилиб қолишидир. Бунда йирик томирламинг босилиши ва сурилиб қолиши тобора зо'райиб борадиган гипоксия, сианоз, қаттиқ ҳансираш, бўйинтуруқ веналарининг тепиб туриши билан бирга давом этиши мумкин. Перкуссия қилиб кўрилганда, плевра бўшлиғидаги суюқлик миқдорининг тез кўпайиб бориши перкутор товушнинг сезиларли даражада калта тортиб қолишига сабаб бўлади, шу билан бирга,

суюқликнинг устки чегараси рентгенологик текширишда яхши коМиниб турадиган қийшиқ чизиқни (Эллис-Дамуазо-Соколов) ҳосил қилади.

Лаборатория таҳлили

[edit | edit source]

Лейкоситоз, эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши, эозинофилия, лимфопения ва гемоглобиннинг ўзгариши аниқланади. Пирке реаксияси (силни аниқлаш учун терига

қўйиладиган аллергик синама) кўпинча мусбат натижа беради.

Даволаш

[edit | edit source]

Беморлар ихтисослашган касалхоналарга қабул қилиниб, энг аw ало, ўринга ётқизилиши керак. Шикастланган плеврани қимирлатмаслик учун ўпка ҳаракати чегараланади, бунинг учун

касал ёнбошлаб ётиши ёки кўкрак қафасини чуқур нафас чиқариш фазасида қаттиқ боғлаб қўйиш тавсия қилинади. Беморлар овқатни тез-тез, оз миқдорда еб туриши керак. Овқат

юқори калорияли, витаминларга, айниқса, А ҳамда Б, C гуруҳ витаминларига бой бўлиши лозим. Бу витаминларбеморларга препарат шаклида ҳам буюрилади. Шунингдек, кислород терапияси ва комплексига асосан, нафас гимнастикаси кирадиган даволаш физкултураси тавсия этилади: даволаш гимнастикаси экссудатнинг сурилишига ёрдам беради ва плеврада

чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олади. Муҳим даво чораси плеврани пунксия қилиш, яъни плевра бўшлиғидан экссудатни чиқариб ташлашдир[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Бобожонов Суръат. Ички касалликлар. АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ТИББИЁТ НАШРИЁТИ 2003. 
  2. Й. Арслонов , Т. Назаров , А. Бобомуродов. Ички касалликлар ИЛМ ЗИЙО - 2013.