Jump to content

Нигер-конго тиллари

From Vikipediya

Нигер-конго тилларинигеркордофан тиллари макрооиласига мансуб тил оиласи. Африканинг Саҳрои Кабир жан.роғидаги катта ҳудудда (Марказий Судан, Шарқий ва Жанубий Африканинг баъзи минтақалари бундан мустасно) кенг тарқалган. Умуман, бу тилларда 300 млн. дан ортиқ киши сўзлашади. Сон-саноқсиз катта-кичик тиллардан иборат. Нигер-конго тиллари америкалик тилшунос Ж. Гринберг таснифи бўйича 6 та кичик оилага бўлинади: 1) ғарбий атлантика тиллари; 2) манде тиллари; 3) гур (волта) тиллари; 4) ква (гвинея) тиллари; 5) бенуэ-конго тиллари; 6) адамауа-шарқий (адамауа-убанги) тиллари (оилачалар ғарбдан шарққа қараб саналган). Бошқа олимларнинг фикрича, бу тасниф шартли, тахминан хусусиятга эга, чунки ғарбий атлантика ва манде тиллари оилачалари бошқаларидан сезиларли фарқутанади; аксинча, ква тиллари бенуа-конго тилларига жуда яқин туради. Нигер-конго тилларидан акан, бамана, волоф, занде, игбо, ёруба, лингала, малинке, нянжа, рунди, санго, суахили, фула, шона, эве кабилар 2,5 млн.дан 20 млн.гача сўзлашувчиси бўлган тиллардир. Нигер-конго тилларининг баъзи хусусиятлари ва ёзувлари ҳақида (қаранг Нигеркордофан тиллари.)[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Нигер-конго тиллари" ЎзМЕ. Н-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил