Jump to content

Муне Эмманюэл

From Vikipediya

МУНЕ (Моуниэр) Эмманюэл (1905.1.4, Гренобл — 1950.22.3, Париж) — франсуз файласуфи, персонализм асосчиси. 1932-йилда "Эспри" ("Эсприт") жур.га асос солган. М. таълимотининг асосида шахснинг мутлақ қадрқимматини тан олиш ётади. М. шахс тушунчасини индивид тушунчасидан кескин фарқлади. Унингча, индивид ўз бахтини кўзласа, шахс жами-ят манфаатлари тўғрисида қайғуриши, дунёвий идеаллар билан қаноатланмай, пировардида табиат ва жамият шарт-шароитларидан устун турмоғи лозим. М. шахсни кураш ва инсониятга фаол хизмат қилишга даъват этган, маънавий камолотга интилишни қар бир шахснинг асосий вазифаси деб билган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил