Моноклинал
Appearance
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моноклинал (моно... ва юн. клино — энгашаман) — тоғ жинслари қатламларининг бир томонга бир тартибда қияланиб ётиши. Одатда, бирорта кенг ва кия ётган кўтарилма ёки қатламлар букилмасидан иборат бўлади. М., айниқса, антеклиза ва синеклиза қанотларига мансуб бўлиб, платформалар учун ҳарактерли. Катта антиклинал ёки синклинал букилмаларнинг бир ён қаноти ҳам М. деб аталади. Бунга Болтиқ кристалли қалқони жан. ён бағридаги палеозой қатламлари ҳосил қилган структура мисол бўлади. [1]
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |