Jump to content

Миср спорти

From Vikipediya

Мисрда спорт бошқа араб ва Африка мамлакатларига нисбатан юқори даражада ривожланганлиги билан ажралиб туради.

Маҳаллий спорт клублари минтақавий ҳокимиятлардан молиявий ёрдам олади, уларнинг аксарияти ҳукуматдан молиявий ва маъмурий ёрдам олади. Бир қанча университетлар негизида жисмоний тарбия факултетларида спортчи ёшлар тайёрланади.

Футбол

[edit | edit source]

Мисрда энг машҳур спорт тури бу футбол ҳисобланади. Миср футбол клублари, хусусан Қоҳиранинг Ал-Аҳли ва Замалек клублари Яқин Шарқ ва Африкада яхши танилган. Бундан ташқари, Ал-Аҳли 2006-йилги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори[1], олти карра CАФ Чемпионлар лигаси ғолиби ва тўрт карра Африка чемпионлар кубоги ғолиби саналади. „Замалек“ клуби беш карра CАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби ва бир марта (2000-йилда) Африка чемпионлар кубогини қўлга киритган. Ҳар икки клубнинг ҳам мамлакатдан ташқарида ҳам мухлислари бор. Мамлакатдаги бошқа машҳур клублар: Исмоилий (Исмоилия), Иттиҳод (Искандария) ва Эл Масри (Порт Саид). 2006-йил январ ойида Искандария Африка Миллатлар Кубогига мезбонлик қилган 3 та шаҳардан бирига айланди, унда Миср ғалаба қозонди[2].

Бошқа спорт турлари

[edit | edit source]

Мисрдаги бошқа машҳур спорт турлари орасида бокс, баскетбол, гандбол ва теннис спорт туралари ҳам яхши рвожланган. Мисрнинг сквош жамоаси 1930-йилларда жаҳон чемпионатларида порлаган ва ҳозирги пайтда ўзининг аввалги шон-шуҳратини қайта тиклаган. Мисрнинг гандбол жамоаси Тунис терма жамоаси билан бирга Африка қитъасидаги энг кучли ҳисобланади. 1990-йиллар бошидан Миср терма жамоаси беш марта қитъа чемпиони бўлди, 2001-йилда эса жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек

[edit | edit source]
  • Миср миллий футбол жамоаси
  • Футбол бўйича Саудия Арабистони Суперкубоги
  • Миср 1912—йилги ёзги Олимпия ўйинларида
  • Мисрда голф

Манбалар

[edit | edit source]