Jump to content

Мирабал опа-сингиллар

From Vikipediya

Мирабал опа-сингиллар сифатида танилган Патриа, Минерва ва Мария Терезалар 1930-йилдан 1961-йилгача Доминикан Республикасини бошқарган Рафаэл Тружилло диктатурасига қарши кураш олиб боришган.

Мирабал опа-сингилларнинг 1960 йилгача яшаган уй ҳозир Доминикан Республикасининг Салседо шаҳрида жойлашган уй-музей ҳисобланади.

1960-йили опа-сингил Мирабалларнинг диктатурага қарши кураши бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалиб кетади. Уч опа-сингил ва уларнинг ҳайдовчиси Руфино де ла Круз 1960-йил 25-ноябр куни диктатурага қарши мухолифлиги сабабли Тружилло томонидан ёлланган ҳукумат полицияси тарафидан тўхтатилади. Ёлланган полициячилар опа-сингилларга аввал тажовуз қилишади, калтаклашади ва бўғиб ўлдиришади.[1][2][3]

Опа-сингил Мирабалларнинг шарафига ўрнатилган ёдгорлик. Салседо шаҳри.

Қотилликдан кейин жасадлар воқеани махфий қолиши учун машинага солинади ва бахциз ҳодисага ўхшаб кўриниши учун жарликдан улоқтириб юборилади. Фожиа Тружиллога қарашли ҳукумат газетаси Эл Cарибе томонидан автоҳалокат сифатида жамоатчиликка маълум қилинади. Бироқ, Тружиллонинг бу уриниши муваффақияцизлик билан тугайди.[4] Опа-сингиллар томонидан асос солинган Cландестине(Яширин)ҳаракати опа-сингилларнинг ўлдирилишидан бир йил ўтиб, диктатурани ағдарилишида муҳим рол ўйнайди.[5]

1999 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-ноябр опа-сингил Мирабалларнинг вафот этган куни муносабати билан Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни деб эълон қилади.[6]

Кейинги ўзгаришлар

[edit | edit source]

2007-йилнинг 21-ноябр куни опа-сингиллар яшаган Салседо номи Ҳерманас Мирабал провинсияси деб ўзгартирилади. 2019-йилда Манҳаттандаги Вашингтон Ҳеигҳцдаги 168-кўча ва Амстердам авенюсининг жануби-шарқий бурчаги Ню-Ёрк шаҳар кенгаши томонидан „Мирабал опа-сингиллар йўли“ деб эълон қилинади. 2021-йилда Доминикан Республикасининг Франсиядаги элчиси Роза Эрнандес де Груллóн Париж шаҳрида 1960-йилги Трухило диктатураси томонидан ўлдирилган машҳур Доминикан қаҳрамонларининг шарафига нутқ сўзлайди. Ижтимоий адолат ва феминизм рамзи сифатида дунё миқёсида тан олинган опа-сингиллар, бу ҳаракатлари орқали келажак аволдга қолдирган рамзий меросини сақлаб қолишни мақсад қилган кўплаб ташкилотлар ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Бундай ташкилотларга иммигрант оилаларнинг ҳаётини яхшилашга уринаётган „Мирабал опа-сингиллар“ маданий ва ижтимоий жамоат марказини мисол қилиб келтириш мумкин.

Опа-сингилларнинг қисқа биографияси

[edit | edit source]
Расмий исмлари Умумий исмлари Туғилган куни Ўлими
Патриа Мерседес Мирабал Реес Патриа 1924 йил 27 феврал 1960 йил 25 ноябр
Белгика Адела Мирабал Реес Деде 1925 йил 29 феврал 2014 йил 1 феврал
Мария Аргентина Минерва Мирабал Реес Минерва 1926 йил 12 март 1960 йил 25 ноябр
Антониа Мария Тереза Мирабал Реес Мария Тереза 1935 йил 15 октябр 1960 йил 25 ноябр

Манба

[edit | edit source]
  1. „ДЕАТҲ ОФ "ТҲЕ БУТТЕРФЛИЭС" ГИВЕС БИРТҲ ТО А РЕВОЛУТИОН“. Тҳе Ҳисторй Чаннел (25 касıм 1970). 13 майıс 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13 майıс 2019.
  2. Ред Ҳоллер: Cонтемпорарй Аппалачиан Литературе. Сарабанде Боокс, 8 Эким 2013 — 52-бет. ИСБН 9781936747665. 
  3. Бачата: А Соcиал Ҳисторй оф а Доминиcан Популар Мусиc. Темпле Университй Пресс, 6 Ҳазиран 1995 — 61-бет. ИСБН 9781566393003. 
  4. „Лас Марипосас: Тҳе Мирабал Систерс’ Роле Ас Ҳероинес Оф Тҳе Доминиcан Републиc“. СтМУ Ҳисторй Медиа Прожеcт (1 майıс 2017). 10 майıс 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10 майıс 2019.
  5. „Патриа, Минерва ве Мариа Тҳереса (Мирабал Кıз Кардеşлер)“. Феминист Атöле. 15 аралıк 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10 аралıк 2014.
  6. „Боюн эğмеен кардеşлер…“. соЛ Ҳабер Порталı (23 касıм 2010). 25 аралıк 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 нисан 2015.