Шаҳзода Эдуард ороли
Appearance
География | |
---|---|
Майдони | 5620 км2 |
Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
Энг баланд нуқтаси | Ҳунтер Ривер |
Ма'мурият | |
Давлат | Канада |
Минтақа | Канада |
Демография | |
Аҳолиси | 152 784[1] ва 154 331[2] |
Қо'шимча ма'лумот |
Шаҳзода эдуард ороли - Канаданинг шарқий қисмидаги провинсия, Сан-Лаврентий қўлтиғидаги шу номли оролда. Майдони 5,6 минг км². Аҳолиси 139,9 минг киши (2002). Маъмурий маркази ва асосий порти — Шарлоттаун шаҳри Энг баланд жойи 137 м. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар бор. Шимолий соҳилларида миллий боғлар ташкил этилган. Хўжалигининг етакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги Картошка, шунингдек, сабзавот ва мевалар, тамаки етиштирилади. Чорвачилик ривожланган. Аҳоли мўйначилик билан шуғулланади. Балиқ овланади. Ўрмончилик ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Туризм ривожланган. Материк билан темир йўл пароми орқали боғланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |