Jump to content

Музей

From Vikipediya
Музей

Музей (қадимги юнонча: μουσεῖον, мусион — „музаларга бағишланган жой“) — тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий, илмий-маърифий муассаса. Музей хазинасида, асосан, моддий ва тасвирий нарсалар, шунингдек, санъат асарлари жамланади, шу билан бирга ёзма манбалар (қадимдан ҳозирги давргача бўлган тарихий қимматга эга қўлёзмалар, босма ҳужжатлар, китоблар) сақланади.

Турлари

[edit | edit source]

Замонавий музейларнинг кўпларига тадқиқот ва таълим-тарбиявий вазифаларнинг бир бутунлиги хос. Музейнинг ўзига хос илмий оммавий ва тарбиявий шакллари — экспозиция, кўргазмалар. Замонавий илмий таснифда музей тур ва соҳалар бўйича фарқланади. Ижтимоий вазифасига кўра илмий тадқиқот-маърифат (музейнинг асосий қисмини ташкил этади, баъзан улар халқ музейи, оммавий музей деб ҳам аталади), тадқиқот (илмий тадқиқот институтлари қошида ўзига хос лаборатория вазифасини ўтовчи) ва ўқув музейига бўлинади. Соҳалар бўйича тарих, қишлоқ хўжалиги, табиацҳунослик, санъацҳунослик, адабиёт, техникага оид ва бошқа музейларга бўлинади. Шунингдек, музейнинг мемориал музейлар, мажмуа ўлкашунослик каби турлари бор.

Фаолияти

[edit | edit source]

Музей катта илмий тадқиқий ва тарбиявий ишларни олиб боради: тўпламларни бутлайди ва ўрганади; илмий ҳужжатларни тайёрлайди, музей ашёларини сақлаш ва таъмирлаш тартибини яратади, монография, каталог, йўл-кўрсаткичлар нашр этади; замонавий музейшунослик ишлаб чиққан илмий усул ва методология асосида экспозицияларда илмий ташвиқотлар олиб боради. Томошабинлар билан ишлашнинг энг муҳим шакли экскурсиядир.

Тарихи

[edit | edit source]

Сиёсий, илмий, маданий, иқтисодий эҳтиёжларни қондирувчи музейнинг пайдо бўлиш тарихи узоқ қадимга бориб тақалади. Музейнинг ўтмишдошлари табиат ва ижтимоий ҳаётдан олинган асл буюмларни хўжалик мақсадларида ва моддий бойлик сифатида эмас, балки мемориал гувоҳнома ва эстетик қимматли асл нарсалар сифатида сақлана бошлаган даврда юзага келган. Критдаги Кнос сарой хазинаси (милоддан аввалги 16-аср), Ванлар саройи ва инк коҳинларининг архиви (милоддан аввалги 13—12-асрлар, Хитой), Ниневия сарой кутубхонаси (милоддан аввалги л-з..) ва бошқа шулар жумласидан. Кдсимдан ибодатхона, кейинроқ хусусий тўпламларда (милоддан аввалги 3-асрдан) асосан санъат асарлари жамланган (Варрес, Сулла галереялари, Сервилий, Красе, Лукулл, Помпеи, Сезар ва бошқа тўпламлари). Византия собор ва монастирларида, кейинроқ Франсия, Италия, Германия ва бошқа мамлакатлар соборларида турли хил тўпламлар сақланган. Европада илмий вазифалар юклатилган музейнинг пайдо бўлиши буюк географик кашфиётлар, амалга ошаётган давр — Уйғониш даврига тўғри келади; бу даврда хайвонот ва ўсимлик дунёси намуналари, минераллар, геодезия ва астрономия асбоблари, этнографик аҳамиятга эга нарсалар жамланган; табиий, илмий, этнография ва тарихийбадиий ноёб нарсалар жамланган сарой тўпламлари (кунсткамералар, мюнскабинетлар ва бошқа) шухрат крзонган. Дастлаб музей ва улар ҳақидаги дастлабки тавсифлар, шунингдек, музейшунослик ҳақидаги назарий асарлар ҳам шу даврда пайдо бўлди. Флоренсия (Л. Медичи, 15-аср), Рим (Ватикан музейи, 16-аср), Дрезден (Август Саксонский, 16-аср) ва бошқа жойлардаги антик давр ёдгорликлари тўпламлари шу даврга мансуб. 17—18-асрларда кейинчалик кўплари давлат миллий музей негизини ташкил қилган хусусий тўпламлар (тарихий, археологик, табиацҳунослик, санъацҳунослик) шаклланди.

Ўзбекистондаги музейлар

[edit | edit source]

Ўзбекистонда музей 19-асрнинг 2-ярмида ташкил этила бошлаган. 20-аср бошида Ўзбекистонда фақат 3 музей — Тошкент ўлкашунослик музейи (1876, ҳозирда Ўзбекистон тарихи музейи), Самарқанд халқ музейи (1896, ҳозирги Акмал Икромов номидаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъати тарихи музейи), Фарғона халқ музейи (1899, ҳозирги Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи) бор эди. Уларнинг тўпламлари кам, экспозицияларининг кўпи тасодифий материаллардан ташкил топтан. 20-аср 20-йилларидан турли соҳадаги музей ташкил этила бошлади. Музейлар ва маданият ёдгорликлари давлат ихтиёрига ўтказилиб, муҳофаза қилина бошланди. Илмий экспедициялар уюштирилиб, музей учун коллексиялар тўплаш иши йўлга қўйилди, кўплаб музей ташкил этилди. Ҳозир Ўзбекистондаги музейнинг асосий қисми Ўзбекистон маданият ишлари вазирлиги қарамоғида. Йирик музейлар: Ўзбекистон тарихи музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон санъат музейи (1918), Акмал Икромов номидаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъати тарихи музейи, Ўзбекистон табиат музейи (1876) ва бошқалар. Республиканинг деярли барча вилоятларида ўлкашунослик музейи, жаҳон аҳамиятига молик мемориал музей бор.

Жаҳон музейлари

[edit | edit source]

Таълим-тарбия ва илмий вазифаларга эга бўлган музей тизими тараққиётига обектив эҳтиёжлар ортиб бормоқда. АҚШ, Италия, Франсия, Буюк Британия, Германия, Россия ва бошқа мамлакатлар энг тараққий этган музей тизимига эга.

Музейнинг халқаро майдонга чиқиши билан уларнинг таъсир доираси кенгайиб бормоқда. Бунда кўргазмалар айирбошлаш биринчи ўринда туради. Музей жаҳоннинг турли мамлакатларига ўз хазиналарини юборади, айни пайтда чет мамлакатларнинг кўргазмаларини ўзларида қабул қилади ва кўргазма ҳамда музейда намойиш этади. Музей халқаро маданий алокаларни кенгайтиришга ёрдам бермоқда, миллий маданиятларнинг ўзаро бойиши ва халқлар ўртасида ҳамфикрликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Жаҳон музейи халқаро ташкилотга бирлашган, УНЕСCО таркибида „Музейлар халқаро кенгаши“ (ИCОМ) мавжуд, унинг таркибига миллий музейнинг қўмиталари кирган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил