Jump to content

Маре Жан

From Vikipediya

МАРЕ (Мараис) (асл исм-фамилияси Вилен-Маре) Жан (1913.11.12—Париж — 1998) — франсуз актёри. Романтик роллар устаси сифатида танилган. Дастлаб театрда Ж. Кокто песаларида ўйнаган. Кинодаги муваффақияти ҳам шу драматург ижоди билан боғлиқ: "Абадий қайтиш", "Орфей", "Орфейнинг васияти" ва бошқа Шунингдек, у "Хавфли ўхшашлик", "Граф Монте-Кристо", "Темир ниқоб", "Париж сирлари" ҳамда "Фантомас" номли киносериал (икки — Фантомас ҳамда журналист Фандор) ва бошқа филмларда бир қанча ролларни ижро этган. 1974-йилдан умрининг охиригача Франсия актёрлар уюшмасини бошқарган. "Менинг содда ҳақиқатларим", "Ҳаётим тарихи", "Ҳикоялар" каби китобларнинг муаллифи.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил