Jump to content

Манагуа

From Vikipediya

МанагуаНикарагуа пойтахти, мамлакатнинг саноат ва маданий маркази. Манагуа кўлининг жануби-шарқий соҳилида, 60 м баландлиқда жойлашган. Иқлими тропик иқлим, ўртача йиллик температура 27°. Йилига ўртача 1210 мм ёғин ёғади. Атрофидаги шаҳарлар билан мустақил маъмурий бирлик — миллий округни ташкил этади. Аҳолиси 1,2 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар охири).

Манагуага испанлар томонидан индейслар қишлоғи ўрнида асос солинган. 1846-йилдан шаҳар мақомини олган. 1858-йилдан Никарагуа пойтахти. 1912—25 ва 1926— 33 йилларда шаҳарни АҚСҲ қўшинлари ишғол қилиб турган. Манагуа шаҳридаги замонавий бинолар.

Манагуа— темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Панамерика шоссеси шаҳарни Мексика шаҳарлари ва Марказий Америка давлатлари пойтахтлари билан боғлайди. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. М.да кўн-поябзал, тўқимачилик, кимё, озиқовқат, металлсозлик, мебел, семент саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинида нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган. М.да Марказий Америка университети бўлими, Миллий университет факултетлари, техника институти, миллий архив, миллий музей, миллий театр бор. Меъморий ёдгорликларидан Миллий сарой, ратуша, собор сақланган. Замонавий бинолардан Президент саройи, ваколатхоналар, ҳукумат би-нолари, меҳмонхона қурилган. Шаҳардан 22 км шарқда Типитапа балнеологик курорти жойлашган. Шаҳар 3 маротаба (1885, 1931, 1972) кучли зил-зйладан вайрон бўлиб, қайта тикланган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил