Мамасиддиқ Шераев
Мамасиддиқ Қамчибоевич Шераев | |
---|---|
Таваллуди |
10-август 1946-йил Марғилон, Ўзбекистон ССР, СССР |
Вафоти |
21-ноябр 2023-йил (77 ёшда) Фарғона, Ўзбекистон |
Фуқаролиги |
СССР Ўзбекистон |
Таълими | Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти |
Касби | Қизиқчи, аския устаси |
Фаолият йиллари | 1972–2023 |
Дини | Ислом |
Унвони | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист |
Мукофотлари |
Мамасиддиқ Қамчибоевич Шераев (1946-йил 10-август, Марғилон, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР — 2023-йил 21-ноябр, Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик қизиқчи, аскиячи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1999), „Дўстлик“ ордени соҳиби (2021). Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика Аския ва қизиқчилик сан’ати маркази асосчиси[1][2] ва бадиий раҳбари[3].
Таржимайи ҳоли
[edit | edit source]Мамасиддиқ Шераев 1946-йил 10-августда Марғилон шаҳрида таваллуд топган[1]. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (Ҳозирги Тошкент санъат институти) да таҳсил оган[4]. Фаолияти давомида Жиззах, Фарғона ва яна бир қатор театрларда актёр, қизиқчи сифатида ишлаган. Эркин Воҳидов номидаги Марғилон боғида аския сайлларни ўтказиб келган ва Марғилонда аскиячилик макатабини йўлга қўйган. 2020-йилдан Марғилон шаҳридаги мусиқали мақом театрида фаолият олиб борган.
Фаолияти
[edit | edit source]Мамасиддиқ Шераев 1972−1975-йилларда Сирдарё мусиқали театрининг 2-тоифали актёри[2], 1975−1977-йиллари Фарғона ўзбек театрининг драма артисти, 1979−1986-йилларда „Нурхон“ халқ театри режиссёри, 1986−1987-йиллари Тошлоқ тумани Маданият бўлими бадиий раҳбари, 1987−1993-йилларда Фарғона шаҳридаги „Нефтч“ клуби киноопрератори, 2006−2016 йиллари „Муҳаммадсиддиқ аскияс“ хусусий корхонаси раҳбари, 2016−2020-йилларда Марғилон шаҳридаги Маданият бўлимининг тўгарак раҳбари, 2020−2023-йиллари Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритган[1].
Мукофотлари
[edit | edit source]Мамасиддиқ Шераев 1999-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган. 2021-йил 24-августда „Дўстлик ордени“[5] билан тақдирланган[1][6].
Вафоти
[edit | edit source]Мамасиддиқ Шераев 2023-йил 21-ноябрда 77 ёшида вафот этган[1][4][6].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Аскиячи Мамасиддиқ Шераев вафот этди“. кун.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Аския сан’ати устаси Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди“. дарё.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ „Марғилонда республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилди“. дарё.уз (2023-йил 21-июл). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Қизиқчи Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди“. газета.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. президент.уз (2021-йил 24-август). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 „Қизиқчи Мамасидиқ Шераев“. ойина.уз (2023-йил 21-ноябр). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.