Jump to content

Лойиҳалаш

From Vikipediya

Лойиҳалаш — мўлжалланган обектлар (аппарат ва асбоблар, бино ва иншоотлар, йўл ва кўприклар, машина ва жиҳозлар, самолёт ва космик кемалар, радиоприёмник ва телевизорлар, телефон ва компютерлар, кийим-бош ва поябзаллар, мебеллар ҳамда бошқа турли-туман маҳсулотларнинг янги хиллари ва намуналари)ни қуриш ва яратиш учун уларнинг лойиҳаларини тузиш ва чизиш жараёни. Фан ва техниканинг барча соҳаларида қўлланади. У илмий тадқиқот ишлари, иқтисодий ва техникавий ҳисоб-китоб, смета тузиш, чизмачилик ва чизмаларни кўпайтириш амалларини ўз ичига олади, чизмалар асосида кўпинча обект (бино, машина ва бошқалар)нинг макети тайёрланади. Бирор бир обектни индивидуал (якка тартибда) ва типавий (оммавий тартибда) Л. мумкин. Л.ни махсус ташкилотлар, фирмалар ёки гуруҳлар амалга оширади. Булар соҳалар бўйича ёки ихтисослаштирилган тарзда иш юритади. Бирор обектни Л.да стандартлаштирилган деталлар, агрегатлар, узеллар ва меъёрий ҳужжатлардан кенг фойдаланилади.

Л. ушбу босқичларда амалга оширилади: лойиҳа топшириғи, лойиҳа ечими ва лойиҳа синови. Л ой иҳа топшириғида бўлажак обектни қуришнинг шарцҳароитлари ва мак,-садга мувофиклиги асосланади ва унинг тафсилотлари белгиланади. Лойиҳа ечимида бўлажак обектнинг режасидан тортиб токи тайёр ҳолигача бўлган ишлар белгилаб олинади. Лойиҳа синовида тайёр лойиҳа махсус тузилган дастур асосида текширилади.

Бу босқичларни амалга оширишда илмий тадқиқот ишлари ва муҳандислик-қидирув ишларини бажаришга ҳам тўғри келади. Ҳозир Л. жараёнини автоматлаштиришга айниқса кенг эътибор берилмоқда. Бунда ташкилий-техникавий воситалар, электрон-ҳисоблаш машиналари, компютерлар, автоматика воситаларидан фойдаланилади. Бу воситалар мажмуи "инсон ва машина" тизимини, яъни автоматлаштирилган Л. тизимини ташкил қилади. Бу тизим инсонни мураккаб ва сермеҳнат ҳисоблаш, қийин жадвалларни тузиш ишларидан озод қилади, Л.ни анча тезлаштиради.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил