Jump to content

Лола сайли

From Vikipediya

Лола сайлиадир ва далаларда лола очилган чоғда ўтказиладиган сайил. Баъзи жойларда Лола сайли гули сурх деб ҳам номланади. Лола сайли ўзбек халқининг қадимий удумларидан бири бўлган. Лола сайли Наврўз байрамидан кейин (апрелнинг охири — майнинг бошлари) лола ва лолақизғалдоқ очилган вақтларда ўтказилади. Сайил бир неча кун давом этган. Зарафшон ва Фарғона воҳасида ўзига хос байрам сифатида нишонланган. Одатда, Лола сайлини халқ томонидан сайланган "лолачилар" бошқарганлар. "Лолачилар" ўз дўстлари билан Лола сайлининг қачон ва қаерда ўтказилишини аниқлаб, халққа хабар берган. Сайил ўтказилишидан олдин "лолачи" махсус дарахт ёки дарахтнинг чиройли шохидан кесиб олиб, лолалар билан безаган. Кейин уни қишлоқ кўчаларидан олиб ўтган. Буни кўрган одамлар кўчага чиқиб, кўнглига тугиб қўйган ниятларини айтиб, дарахтлар шохига турли мато парчалари, рўмолчалар боғлашган. Сўнг "лолачилар"га эргашиб, ўйин-кулги қилиб, лолазор томон йўл олишган. Белгиланган жойга келишганидан сўнг "Гул дарахти" марказга ўрнатилган ва оқсоқоллар дуоси билан байрам бошланган.

Байрамнинг 2-куни муқаддас мозор ва қабристонлар зиёрат қилинган. Бунда эркаклар ва аёллар алоҳида-алоҳида зиёратгоҳларга борганлар.

Лола сайли ҳозирги олдинги рамзий маъносини маълум даражада йўқотиб, ўйин-кулги, сайил кўринишида сақланиб қолган.

Бошқа мамлакатларда лолалар сайли

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Абдуррахман-и Тали’, История Абулфейзхана, Т., 1959;
  • Соколов Ю.А., Ташкент, ташкенци и Россия, Т., 1965.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Адҳамжон Аширов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил