Jump to content

Кодекслаш

From Vikipediya

Кодификация, халқаро ҳуқуқда — бу мавжуд нормаларни тизимлаштириш, қарама-қаршиликларни бартараф этиш, бўшлиқларни тўлдириш, эскирган нормаларни янгиларига алмаштириш жараёни.

Бундан кўриниб турибдики, кодификация қонун чиқариш жараёнига алоқадор. Давлатлар ва уларнинг ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган расмий кодлаш билан давлат ташкилотлари, хусусий шахслар иштирокисиз ишлаб чиқарилган норасмий кодлаш ўртасидаги фарқни аниқлаш одат тусига кирган. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси жамоат ташкилоти қуролли можароларининг гуманитар қонунларини кодификация қилиш лойиҳасини тайёрлаган. Унинг асосида 1949-йилда дипломатик конференсиялар уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисида о'тказилган тўртта Женева конвенсиясини ва 1977-йилдаги иккита қўшимча протоколларни қабул қилишган.

Фанда кодификацияланган ҳужжатлар ўз мазмуни ва номига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

а) қонун асослари - бу ҳуқуқнинг муайян соҳаси ёхуд давлат бошқаруви муайян доирасининг муҳим қоидаларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Кодификациялашнинг бундай шакли федератив ёки иттифоқ давлатларида қўлланади.

б) кодекс - ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларида амал қилувчи ҳамда ҳуқуқ тизимининг барқарорлигини талаб этувчи кодификациялашган ҳужжатларнинг энг кенг тарқалган туридир ( ФК,ЖК,ЖПК ва х.к)

Манбалар

[edit | edit source]