Жулианне Сéгуин
Жулианне Сéгуин | |
---|---|
Сéгуин ва Билодеау | |
Шахсий маълумотлари | |
Давлат | Канада |
Таваллуди |
7-ноябр 1996-йил Монтреал, Қуэбеc, Канада |
Бўйи | 1.56 м (5 фт 1 1⁄2 ин) |
Олдинги шериклари | Чарлиэ Билодеау, Андреw Эванс |
Мураббийи | Жосéэ Пиcард, Марc-Андрé Cраиг, Валериэ Сауретте |
Жамоаси | CПА Лонгуэуил |
Учишни бошлаган | 2002 |
Якунлаган | 2018 |
Шахсий рекордлари | |
Қисқа дастур | 71.40 |
Эркин дастур | 136.90 |
Жулианне Сéгуин (талаффузи: Жулианна Сеген; 1996-йил 7-ноябрда туғилган) — Канада вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашувчи муз раққосаси. Шериги Чарлиэ Билодеау билан бирга 2016 Скате Америcа турнирининг чемпиони, 2015-йилги Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финали чемпиони ва уч карра Канада миллий чемпионатининг медал совриндори. Жуфтлик Канада вакили сифатида 2018-йилги Қишки Олимпиада иштирок этиб, ўйинларида 9-ўринни эгаллаган.
Шахсий ҳаёти
[edit | edit source]Жулианне Сéгуин 1996-йил 7-ноябрда Монреалда туғилган. У Боучервилле ўрта мактабида „Спорц-éтудес“ дастурида ўқиган. Жулианне франсуз ва инглиз тилларида гапира олади.
Фаолияти
[edit | edit source]Сегин 2012-йил ноябр ойида Чарлиэ Билодеау билан жуфтлик ҳосил қилган[1].
2013 — 2014-йилги мавсум
[edit | edit source]Сéгуин / Билодеау жуфтлиги халқаро миқёсдаги мусобақада 2013-йилнинг кузида дебют қилган. 2013—2014-йилги Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) томинидан ўтказилган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида қатнашиб, Чехияда бўлиб ўтган мусобақада тўртинчи, Беларусияда да эса бешинчи ўринни эгаллаган. Жуфтлик 2014-йилги Канада чемпионатида ўсмирлар тоифасида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритган ва 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Канада вакили сифатида иштирок этган[2].
2014 — 2015-йилги мавсум
[edit | edit source]2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при серияси давомида Сегуин / Билодеау жуфтлиги Чехия Республикасининг Острава шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада россиялик Лина Фёдорова / Максим Мирошкин жуфтлигини ортда қолдирган ҳолда, олтин медални қўлга киритган. Германиянинг Дрезден шаҳрида бўлиб ўтган Гран-прида ҳам яна бир олтин медални қўлга киритган жуфтликка Гран-при финалида иштирок этиш учун йўлланма берилган. 2014-йил декабр ойида Барселонада бўлиб ўтган сўнгги Гран-при мусобасида жуфтлик Федорова / Мирошкин жуфтлигидан 9,79 балл фарқ билан олтин медални қўлга киритган[3].
Дастурлари
[edit | edit source]Билодеау билан
[edit | edit source]Мавсум | Қисқа рақс | Эркин рақс |
---|---|---|
2017—2018 |
|
|
2016—2017 |
|
|
2015—2016 |
|
|
2014—2015 |
|
|
Натижалари
[edit | edit source]ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Билодеау билан
[edit | edit source]Халқаро | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Мусобақа | 13—14 | 14—15 | 15—16 | 16—17 | 17—18 | 18—19 |
Олимпиада | 9 | |||||
Жаҳон чемпионати | 8 | WД | 11 | 22 | ||
Тўрт қитъа | WД | |||||
ГП финали | 4 | 5 | ||||
ГП Финландия | WД | |||||
ГП Франсия | 3 | WД | ||||
ГП НҲК | 4 | |||||
ГП Ростелеcом | 5 | 5 | ||||
ГП Скате Америcа | 3 | 1 | ||||
CС Аутумн Cлассиc | 1 | 3 | ||||
CС Небелҳорн | 5 | |||||
Халқаро: Ўсмирлар | ||||||
Жаҳон чемпионати | WД | 2 | ||||
ЖГП финали | 1 | |||||
ЖГП Беларусия | 4 | |||||
ЖГП Чехия | 4 | 1 | ||||
ЖГП Германия | 1 | |||||
Миллий | ||||||
Канада чемпионати | 2-Ж | 3 | 2 | WД | 2 | |
Ж = Ўсмирлар даражаси; WД = мусобақани тарк этган |
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Голинскй, Реут. „Жулианне Сéгуин анд Чарлиэ Билодеау: "Лет'с ҳаве фун! Лет'с бе cразй!"“. Абсолуте Скатинг (2016-йил 8-декабр).
- ↑ „Сéгуин & Билодеау wитҳдраw фром тҳе 2017 Cанадиан Тире Натионал Скатинг Чампионшипс“. Скате Cанада (2017-йил 18-январ). 2017-йил 31-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ёшида, Ҳиро. „Жулианне Сéгуин & Чарлиэ Билодеау Баcк он Траcк“. Эуропе он Иcе (2017-йил 26-март).