Jump to content

Жоҳн Неwландс

From Vikipediya

Жоҳн Алехандер Реина Неwландс (инглизча: Жоҳн Алехандер Реина Неwландс , 26-ноябр 1837-йил, Лондон – 29-июл 1898-йил, Лондон) – инглиз кимёгари[1].

Жоҳн Алехандер Реина Неwландс
Таваллуди 26-ноябр 1837
Ламбет, Лондон, Англия, Буюк Британия
Вафоти 2-октябр 1898 Лоwер Cлаптон, Лондон, Англия, Буюк Британия
Фуқаролиги Буюк Британия
Миллати инглиз
Соҳаси Кимё
Машҳур ишлари Нюлендс жадвали
Мукофотлари Деви медали

Ёшлиги

[edit | edit source]

Жоҳн Неwландс шотландиялик руҳоний Wиллиам Неwландс ва Марй Сараҳ Реина оиласида туғилади[2]. Онаси Жоҳнда мусиқага муҳаббатни уйғотади, отаси эса ўғлини ўзининг йўлидан юришини истаб, уни кимё коллежига киришга тайёрлайди.

Коллежни 1857-йилда тамомлаб, Жоҳн Неwландс Қироллик қишлоқ жамияти кимёгарига ассистент бўлиб ишга жойлашади. Ўша вақтларда Италияда Гиусеппе Гарибалди бошчилигидаги Эркинлик ҳаракатлари куч тўплаётган эди[3]. Онасининг фикрига кўра Жоҳн ҳам бу ҳодисаларда иштирок этиши керак бўлади ва унинг хоҳишига кўра Италияга жўнаб кетади. У ерда 1860-йилда Неwландс Станислао Cанниззаро – атом-молекуляр таълимот реформаторларидан бири билан танишади. Cаниззаро билан суҳбатлар давомида Неwландснинг эътиборини элементларнинг атом массалари борасидаги муаммолар тортади.

Даврий қонун

[edit | edit source]

1864-йилнинг бошида Неwландс аноним мақола ўқийди, унда ёзилишича, кўпчилик элементларнинг атом оғирликлари катта ёки кичик аниқликда 8 га каррали бўлади. Аноним муаллифнинг фикри хато бўлсада, Неwландс бу соҳада изланишларни давом эттиришга қарор қилади. У ўша вақтда маълум бўлган барча элементларни, уларнинг атом массалари ортиб бориши тартибида (Cаниззаро берган маълумотларга асосланиб) жадвалга туширади. 1864-йилнинг 20-августда чиқарилган мақоласида ёзишича, бу қаторда кимёвий нуқтаи назардан ўхшаш элементларнинг даврий учрашига гувоҳ бўлиш мумкин. Элементларни рақамлаб (бир хил атом массага эга бўлган элементлар бир хил рақам олган) ва рақамларни элементларнинг хоссаларига мослаб, Неwландс шундай қарорга келди: "Гуруҳнинг энг кичик элементи ва ундан кейинги элементларнинг рақамлардагу фарқ 7 га тенг; яъни, берилган элементдан саналганда 8-элемент, ҳудди мусиқадаги октаванинг 8-нотаси каби биринчисига нисбатан ўзига хос такрорланишни юзага келтиради. Шу билан Неwландс томонидан элементлар хоссаларининг даврий ўзгариши ҳақидаги биринчи фикрлар айтиб ўтилган[4][5].

Бир йилдан сўнг, 1865-йилнинг 18-августида Неwландс аналогик элементларнинг тартиб рақамлари 7 ёки 7 га каррали сонларга фарқ қиладиган; яъни бир гуруҳ элементларининг тартиб рақамлари ҳудди мусиқадаги бир ёки бир нечта октаваларнинг четки ноталари каби нисбатда бўладиган элементлар жадвалини яртиб унга „октавалар қонуни“ деб ном беради. Элементларнинг атом оғирликлари устидаги ҳар хил қонуниятларни топишга ҳаракат қилувчи бошқа олимлар каби Неwландснинг ҳам мақолалари айтарли эътибор тортмаган. 1866-йилнинг 1-март санасида Ж. Неwландс Лондон кимё жамиятининг йиғилишида „Октавалар қонуни ва атом массалар орасидаги кимёвий нисбатлар“ мавзусида чиқиш қилади, лекин олимнинг бу ҳаракати ҳам қизиқиш уйғотмайди. Тарихда олимнинг ҳаракатларига нисбатан фақат Георге Cарей Фостер томонидан битта ёқимсиз изоҳ берилгани муҳрланиб қолган: „Маърузачи элементларнинг бош ҳарфларига кўра жадвалга жойлаштириб, ундаги қонуниятларни ҳам қидириб кўрмабдими?“ Шу билан маъруза жамиятнинг журналида чоп этилмаган. Бу муваффақияцизликдан сўнг Неwландс ўз систематикасини устида ишлашга қайта уриниб кўрмаган[6].

Неwланд'с табле оф тҳе элеменц.
Неwланднинг элементлар жадвали

1868-йилда у шакарни қайта ишлаш заводига ишга кириб 1886-йилгача ишлайди. Бу вақт мобайнида у шакар тайёрлаш соҳасида мутахассис номига сазовор бўлиб, шакар тайёрлашнинг технологик жараёнини ривожлантирди.

иитле паге то Он тҳе Дисcоверй оф тҳе Периодиc Лаw анд он Релатионс амонг тҳе Атомиc Wеигҳц (1884)
Он тҳе Дисcоверй оф тҳе Периодиc Лаw анд он Релатионс амонг тҳе Атомиc Wеигҳц („Даврий қонуннинг очилиши ва элементлар орасидаги нисбатлар ҳақида“) (1884)

1875-йилда Неwландс ўзининг бир нечта ишларини чоп этиб, уларда биринчи марта деярли физик маънога эга бўлмаган „тартиб рақам“ тушунчасини таклиф қилади. 1884-йилда эса „Даврий қонуннинг очилиши ва элементлар орасидаги нисбатлар ҳақида“ номли китобини нашр эттиради. Китобда Неwландснинг асосий мақолалари ва Даврий қонуннинг очилишига ундовлари жамланган.

1887-йилда Лондон қироллик жамияти 5 йил олдин Дмитрий Менделеев ва Лотар Меер сазовор бўлган (атом оғирликлари ўртасидаги даврий нисбатларни очишгани учун) ўша вақтнинг энг фахрий мукофотлардан бири – Давй медалига Неwландсни лойиқ топади. Менделеевнинг сўзларига кўра „… бу ишлар(Неwландснинг ишлари)да даврий қонуннинг баъзи асослари ётади“

Китоблари

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Cармен Ж. Гиунта, Вера В. Маинз, ва Жулианна Пооле-Саwер. "Периодиcитй ин Бритаин: Тҳе Периодиc Таблес оф Одлинг анд Неwландс". Спрингер — 93-131-бет. 
  2. 'Неwландс, Неwландс, Жоҳн Алехандер Реина' бй Мичаэл А. Суттон, Миллий Биографиялар Луғати, Охфорд Университй Пресс, 2004.
  3.  Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Неwландс, Жоҳн Алехандер Реина" Энcйcлопæдиа Британниcа 19 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс 515 б 
  4. Неwландс, Жоҳн А. Р. (1864-08-20). "Он Релатионс Амонг тҳе Эқуиваленц". Чемиcал Неwс 10: 94–95. http://web.lemoyne.edu/~giunta/EA/NEWLANDSann.HTML#newlands3. 
  5. Неwландс, Жоҳн А. Р. (1865-08-18). "Он тҳе Лаw оф Оcтавес". Чемиcал Неwс 12: 83. http://web.lemoyne.edu/~giunta/EA/NEWLANDSann.HTML#newlands4. 
  6. Брйсон, Билл. А Шорт Ҳисторй оф Неарлй Эверйтҳинг. Лондон: Блаcк Сwан, 2004 — 141–142-бет. ИСБН 978-0-552-15174-0. 

Ҳаволалар

[edit | edit source]