Жилолаш
Жилолаш, пардозлаш, сайқаллаш — буюмлар юзаларига кўзгусимон шаффофлик (силликлиқ, сайқал) бериш учун механик ёки дастаки усулда ишлов бериш. Металл буюмларга жилолаш станокларида, шунингдек, электролитик ва электромеханик усул билан ишлов берилади.Жилолаш станокларининг жилолаш қурилмалари фетра, кигиз, бўз, духоба, чарм ва бошқалардан тайёрланган дойра ва тасмалардан иборат бўлиб, уларга олдиндан ёки ишлов бериш вақтида жилолаш пасталари (кукунлар) суркалган бўлади. Бунда буюмни столга, жилолаш қурилмасини шпинделга маҳкамлаб, жилолаш қурилмаси буюм устида ҳаракатлантирилади. Ёғоч буюмларни жилолаш юзаларга ялтироқ смола (политуралар) суркаб ишқалашдан ёки лок-буёқ қоплашдан иборат. Тош буюмларнинг юзаларини жилолаш учун уларга жилолаш кукунлари сепиб, намланган кигиз билан ишлов берилади. Пластмасса буюмлар барабанларда ёки жилолаш станокларида жилоланади. Барабанларда жилолашда унга буюмлар билан бирга жилолаш аралашмаси (мае, машина мойи ёки вазелин мой шимдирилган пемза кукуни) солинади.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |