Jump to content

Ирқлар

From Vikipediya
1904 йилги расмда Осиёнинг турли халқлари

ИрқларҲомо Сапиэнс тури ичидаги систематик гуруҳлар. Ҳар бир ирқ ўзига хос ирсий белгилар, масалан, кўз, соч ва тери ранги, юз ва бош қутиси шаклига биноан бошқа ирқлардан фарқ қилади. Ҳозирда одамлар 4 та: негроид, австралоид, европеоид, монголоид йирик ирқларга бўлинади. Ҳар бир ирқ ичида яна кичикроқ, яъни кенжа ирқ бўлади. Масалан, экваториал ирқ негр, негрилл, бушмен, австралия ва б. иркларга; европоид ирқ эса атлантика-болтиқ, Ҳинд-Ўрта денгизи, ўрта европа ва бошқаларга; монголоид ирқ шим. осиё, арктика, жан. осиё ва б. га ажралади.

Ирқлар палеолитнинг сўнгги даврларида бундан 40—30 минг йил аввал одам Ер юзини эгаллаши билан шакллана бошлади. Ўша даврда кўпчилик ирқий белгилар мосланиш хусусиятига эга бўлганлигидан муайян муҳит шароитида табиий танланиш туфайли мустаҳкамланиб борган. Масалан, экваториал ирқда терининг қора ранги ултрабинафша нурлар таъсиридан ҳимояловчи, бурун катагининг кенг бўлиши нам тропик иқлим шароитида сув буғланишини кучайтирувчи, тананинг узун бўлиши тана юзасини тана ҳажмига нисбатан кенгайтириш орқали терморегулясияни амалга оширувчи восита сифатида вужудга келган.

Барча ирқлар Ҳомо Сапиэнсга хос бўлган умумий хусусиятларга эга: уларнинг барчаси биологик ва психик жиҳатдан тенг бўлиб, эволуцион ривожланишнинг бир хил поғонасида туради. Барча ирқлар маданият ва сивилизация энг юқори даражада ривожланишида бир хил имкониятга эга. Ҳоз. замон фани мавжуд ирқлар бир хил қобилиятга эга эмаслиги, улар эволюсиянинг турли босқичларида турганлиги тўғрисидаги ирқчилик ғояларини инкор этади. Одам ирқни "миллат", "тил гурухи" тушунчалари билан аралаштириб юбормаслик ло-зим. Битта миллат таркибида ҳар хил ирқлар ва, аксинча, битта ирқнинг ўзи турли миллатлар таркибига кириши мумкин.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Нестурх М. Ф., Человеческие раси, М., 1965; Алексеев В. П., Географические очаги формирования человеческих рас, М., 1985; Проблеми эволюсионной морфологии человека и его рас, М., 1986.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил