Jump to content

Илғор фермер

From Vikipediya
„Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони
Мамлакат Ўзбекистон Ўзбекистон
Тури кўкрак нишони
Кимга топширилади Ўзбекистон фуқароларига
Тақдирлаш асоси республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари
Ҳолати топширилади
Статистика
Таъсис санаси 2018-йил 26-июн.

„Илғор фермер“ кўкрак нишони билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларида самарали фаолият кўрсатаётган, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этган, замонавий технологиялардан унумли фойдаланаётган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришаётган, уларни қайта ишлаш, сақлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш ишларида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар[1][2][3].

Тавсифи

[edit | edit source]
  • „Илғор фермер“ кўкрак нишони 38х49 миллиметр ўлчамдаги овал шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади. Кўкрак нишонининг четки ён томонларида халқимиз фаровонлиги ва ризқ-рўзи рамзи бўлган тимсоллар акс эттирилган бўлиб, унинг чап ён томонида буғдой бошоқлари ҳамда очилган пахта чаноқлари, ўнг ён томонида эса узум шингили ва мевалар тасвирланган.
  • Кўкрак нишонининг марказида қуёшнинг мажозий тимсоли сифатида тўқ сариқ рангли эмалдан ишланган тишли ғилдирак (шестерня) механизми жойлашган бўлиб, ушбу тасвир фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш тармоғи жадал ривожланаётганлигининг рамзий маъносини ифода этади. Унинг тепа қисмида қуёшдан таралаётган нур ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи рангларидаги эмалдан ишланган, четлари зарҳал ҳошия билан ўралган буғдой бошоғи кўринишидаги тасвир жойлашган. Қуёш тимсолининг пастки қисмида мамлакатимизнинг бетакрор табиатини ифода этувчи яшил водий ва мовий тоғлар ҳамда икки дарё тасвири акс этган.
  • Кўкрак нишонининг юқори қисмида янгиланиш, юксалиш ва яратувчилик каби маъноларни англатувчи кўк рангли саккиз қиррали юлдуз жойлашган бўлиб, унинг четлари зарҳал ҳошия билан ўралган. Кўкрак нишонининг четки қисмларида кўп тармоқли фермер хўжаликларининг рамзий белгиларидан бири сифатида асаларининг мумкатакчалари акс эттирилган.
  • Кўкрак нишонининг пастки қисмида кўк рангли шаклдор лента тасвирланган бўлиб, лента ичида икки қаторда, тилла рангда, ҳарфларнинг баландлиги 2,5 миллиметр бўлган „ИЛҒОР ФЕРМЕР“ ёзуви жойлашган.

Кўкрак нишонининг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]