Jump to content

Ҳусийлар

From Vikipediya

Ҳусийлар (арабча: الحوثيون), бошқача номи „Ансоруллоҳ“ (арабча: أنصار الله) – Яманда фаолият юритувчи шиа Зайдийлари (жарудийлар) жамоасининг ҳарбийлаштирилган гуруҳи[1][2][3]. 2004-йилда Яман ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтариб, мамлакат жанубидаги айрим ҳудудларни аста-секин назоратга олди. Ҳусийлар 2011-йилги Яман инқилобида иштирок этган, натижада президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфога чиққан эди.

2015-йилда Яман пойтахти Сано босиб олиниб, Инқилобий кенгаш тузилган эди. Кенгаш Яманда амалда ҳукмрон ташкилотга айланди. Инқилобий кенгаш раиси Муҳаммад Али ал-Ҳусий эди. Унинг Яман устидан ҳокимиятининг қонунийлиги БМТ, АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари кенгаши томонидан тан олинмаган.

Ҳусийлар ҳарбий ва молиявий ёрдамни Эрон ва унинг Ҳизбуллоҳ партиясидаги иттифоқчиларидан яширган деб тахмин қилинади.

Гуруҳ 2004-йил сентябрида Яман армияси томонидан ўлдирилган Ҳусайн ал-Ҳусий шарафига номланган[4].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Моҳаммед Алмаҳфали, Жамес Роот „Ҳоw Иран'с Исламиc Револутион Доэс, анд Доэс Нот, Инфлуэнcе Ҳоутҳи Руле ин Нортҳерн Емен“ (эн). Сана'а Cентер Фор Стратегиc Студиэс (2020-йил 13-феврал). Қаралди: 2023-йил 4-апрел.
  2. Тҳе Wорлд Алманаc оф Исламисм. Роwман & Литтлефиэлд Публишерс, 27 Оcтобер 2011. ИСБН 9781442207158. Қаралди: 2021-йил 6-ноябр. 
  3. „Тҳе Исламист пҳилосопҳй 'Қутбисм' cоулд бе энтеринг Америcа'с натионал сеcуритй вернаcулар“. Тҳе Ҳилл (2017-йил 19-декабр). — „МcМастер’с Қутбисм cомменц аре оccурринг симултанеоуслй wитҳ У.С. амбассадор то тҳе Унитед Натионс Никки Ҳаллей’с прооф оф Ираниан суппорт фор Ҳоутҳи миссилес. Тҳе тиминг оф тҳе Трумп администратион’с пуш cоннеcц тҳе доц бетwеэн Иран, Ҳоутҳис анд Қутабисц суппортед бй Туркей анд Қатар.“. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-декабр.
  4. Густерин П. В. Еменская республика и эё города. М., 2006, с. 57.