Jump to content

Ҳаллоwеэн

From Vikipediya
Ҳаллоwеэн рамзи Жаcк О'Лантерн

Ҳаллоwеэн (талаффузи: Ҳеллоуин) — 31-октабрда содир бўладиган христианларнинг байрами. Ҳаллоwеэнда одамлар турли хил уст-бош кийишади, болалар эшикма-эшик юриб ширинликлар сўрашади (инглизча: триcк-ор-треатинг) ва қовоқлар ичини ўйиб Фонарли Жек (инглизча: Жаcк О'Лантерн) ясашади. Болалар кўпинча арвоҳ ва ялмоғиз кийимини кийиб олиб, уйма-уй юриб „Бизга бир нима бер ёки сеҳрлаб қўямиз!“ (инглизча: "Триcк-ор-треат!") — дейишади. Болаларга одатда ширинлик берилади.

Келиб чиқиш тарихи

[edit | edit source]

Ҳаллоwеэннинг келиб чиқиши бир қанча қадимий куз байрамларига тақалади. Қадимда диндор бўлмаганлар бошлаган удумлар билан белгиланган. Бу одамлар бир эмас бир неча Худога ишонишган. Октябрнинг охирги кечаси ўлганлар руҳи ер юзини айланиб юради деб ишонилган. Байрам яна Алл Ҳаллоwс’ Эве деб номланади. Христиан черковида Алл Ҳаллоwс’ Эве байрами Алл Саинц’ Дайдан аввалги кечадир. 1-ноябрда бўладиган Алл Саинц’ Дай кунида барча муқаддас христианлар эсланади. Вақт ўтиши билан Ҳаллоwеэн диний бўлмаган байрамга айланди.

Ҳаволалар

[edit | edit source]