Jump to content

Гидрогеотермия

From Vikipediya

Гидрогеотермия — гидрогеодинамик системаларда температура алмашинуви, ер ости сувлари ва уларга тўйинган қатламларнинг температурасини ўзгариб туриши қонуниятларини ўрганадиган фан. Г. термал (ернинг маълум чуқурликларида тўпланадиган ёки ер ёриқларидан юзага оқиб чиқадиган, температураси 20° дан кам бўлмаган) сувларнинг ҳосил бўлиши, сув миқдорининг сутка, йил, аср мобайнида ўзгариши ва сарфланиши қонуниятларини ҳамда ер ости бўшлиқпарини ўрганади. Г. ер ядросидаги иссиқликни ўрганиш билан алоқадор. Археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, ҳатто жез даври (мил. ав. 5—1-асрлар)да кишилар даволаниш мақсадида термоминерал сувдан фойдаланишган.

Табиатда асосан учта гидрогеотермик режим мавжуд: очиқ, ёпиқ ва аралаш. Кейинги пайтларда ер ости иссиқ сувлари тез-тез ифлосланмоқда. Бундай ифлосланишларни бартараф этишда термометрик ўлчовлар муҳим рол ўйнайди.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил