Jump to content

Гауда ишлоқ

From Vikipediya

Гоуда (нидерландча: Гоудсе — сигир сутидан тайёрланган қаттиқ голланд пишлоғи. Ёғ миқдори — 48-51 % оралиғида бўлади. Шакли доира шаклида, ўртача ҳажмда. Жуда зиш пишлоқ турларидан бири. Янги тайёр бўлган вақтдаги мазаси енгилроқ, вақт ўтиши билан аниқ ифодаланган бўлади.

Тарихи

[edit | edit source]

Пишлоқ Нидерландиянинг Гоуда шаҳри шарафига шундай номланган, бу пишлоқ шаҳарда бир неча асрлар давомида ишлаб чиқарилган. ХИХ асрга келиб, бу пишлоқ бутун мамлакат ҳудудида машҳур бўлди.

Дастлаб, гоуда пишлоғининг ҳар бир боши каттагина бўлиб, 12 килограммдан ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда ўлчам ўзгарган ва тахминан 4,5 килограмм оғирликдаги кичик пишлоқ бошлари тайёрланади. Гоуда қобиғи тоза, силлиқ, ёриқларсиз бир хил сариқ рангда бўлиши керак. Пишлоқ ичи бутун ҳажм бўйлаб кичик тешиклари бўлган очиқ сариқ рангга эга.

Гоуда — озгина қаймоқ таъмли енгил пишлоқ саналади. Пишлоқ қанчалик етилган бўлса, унинг хусусияти ўзгариб, ўткир ҳидга эга бўлади ва қуруқлашади. Ушбу пишлоқнинг махсус нави „Голландиялик уста“ деб аталиб, деярли бир йилда тайёр бўлади. Гоуда пишлоғқининг уч тури ишлаб чиқарилади: улар пишиб етилиш вақтига қараб фарқланади: ёш Гоуда (Гоуда ёунг), ўрта ёшли Гоуда (Гоуда миттелалт) ва қари Гоуда (алтер Гоуда).

Йиллар давомида гоуда пишлоғининг кўплаб турли навлари пайдо бўлди. Зирали гауда, турли кўкатлар қўшилган гауда, хантал ва қалампирли гоуда шулар жумласидан. Россияда ҳам „Россия Гоуда“ларини ишлаб чиқаради.

Шу билан бирга, „гоуда“ сўзи савдо белгиси ҳисобланмайди. Бироқ, „Ноорд-Ҳолландсе Гоуда“ бренди Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтган ва пишлоқнинг Голландияда тайёрланишини тасдиқлайди[1]. 1997-йилдан бери фермер хўжаликларида етиштириладиган ва узоқ сақланадиган гоуда пишлоқлари буренкаас деб номланган алоҳида навга ажратила бошланди[2].

Ҳимояси

[edit | edit source]

"Гоуда" атамаси голланд пишлоқлар билан чекланмайди[3]. Бироқ, „Боэренкаас“, „Норд-Ҳолланд Гоуда“ ва „Гоуда Ҳолланд“ Европа Иттифоқида ҳимояланган географик кўрсаткичлар мақомига эга[4][5] маҳсулотлар сифатида рўйхатга олинган. Бу пишлоқлар фақатгина Голландияда ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу, албатта, фақат Гоуда шаҳри жойлашган Жанубий Голландия провинсияларида ишлаб чиқарилиши кераклигини англатмайди. Бироқ, пишлоқни ишлаб чиқаришда голланд сигирларининг сутидан фойдаланиш шарт[6][7].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ноорд-Ҳолландсе „Ноорд-Ҳолландсе Гоуда“. Агриcултуре Қуалитй Полиcй. Эуропеан Cоммиссион. 2008-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 11-декабр.
  2. Боэренкаас(нид.)
  3. „Кwалитеит Гоудсе каас броккелт аф“ (2012-йил 30-май). 2012-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
  4. „"CОММИССИОН РЕГУЛАТИОН (ЭУ) Но 1122/2010 оф 2 Деcембер 2010 - энтеринг а десигнатион ин тҳе регистер оф протеcтед десигнатионс оф оригин анд протеcтед геограпҳиcал индиcатионс (Гоуда Ҳолланд (ПГИ))“ (2010-йил 2-декабр).
  5. „Селеcтион бй сеcтор“. wеб.арчиве.орг (2008-йил 3-март). 2008-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  6. „Гоуда Ҳолланд, Эдам Ҳолланд то гет протеcтед статус“ (эн). ДутчНеwс.нл (2010-йил 14-сентябр). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  7. Ландбоуw эн Инноватиэ Министериэ ван Эcономисче Закен. „Дутч чеэсес Эдам Ҳолланд анд Гоуда Ҳолланд грантед протеcтед статус - Неwс итем - Говернмент.нл“ (эн). www.говернмент.нл (2010-йил 8-октябр). 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Кристиан Каллек. „Энциклопедия“ Пишлоқ "". М.: „Лабиринт матбуоти“, 2003-йил